АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
2022 йил Садио Мане етакчилигидаги Сенегал учун олтин йил бўлиши мумкинми?
Февраль ойида Африка Миллатлар кубогида зафар қучган «Бавария» футболчиси «Теранга шерлари»дан араб заминида катта муваффақиятлар кутилаётганини яхши тушунади. Бутун мамлакат бамбалилик ҳужумчи ва унинг жамоадошларидан 2002 йилда Жанубий Корея ва Япония майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борган Эл Ҳожи Диуф етакчилигидаги жамоа билан тенглаштирганини, ҳатто ундан ошиб кетишини интиқлик билан кутмоқда. Африкада йилнинг энг яхши футболчиси унвони соҳиби, Мане улкан техник қобилиятга эга ва ўз миллий жамоаси учун асосий фигура ҳисобланади. ФИФА расмий сайти ҳам Садионинг жамоаси ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
- Сенегал учун жаҳон чемпионати йўлланмасини таъминлаган голни урганингиздан сўнг ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?
- Бу туйғуни ифодалаш учун ҳалигача сўз тополмайман. Ажойиб эди! Биз ўз уйимизда ўйнадик ва учрашув бошланиши кечроқ вақтга белгиланган бўлишига қарамай, «Дамниадио» стадиони 10:00даёқ тўлиб кетганини айтишди. Бу биз учун жуда муҳим бўлган ўйин эди. Мисрдаги биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлгандик - ўша ўйин оғзимизда аччиқ таъмни қолдирганди, чунки биз биринчи ўйинда ғалаба қозонишга жуда иштиёқманд эдик, гарчи анча қийин бўлсада. Бу эса бизнинг жанговар руҳимиз ҳақида гапиради. Жавоб ўйини биз футболчилар учун ҳам, барча сенегалликлар учун ҳам муҳим эди. Вазиятлар бизни бироз босим остида қолдирди. Бироқ бу босим мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши туфайли мотивацияга айланди. Улар старт ҳуштаги чалинганиданоқ орқамизда туришди ва ўз ролларини қойиллатиб бажаришди. Мен ўша куни ҳеч қачон мисрликлар дарвозабонига қарши майдонга тушганимдек мотивацияга эга бўлмаганман, қолгани эса тарихдир.
- Янги «Стад дю Сенегал»да ғалаба тўпини киритганингиз бу лаҳзани янада ўзига хос қилди, шундайми?
- Албатта! Рекордлар китобига кўра, Мисрга қарши ўйин «Теранга шерлари»нинг ушбу стадиондаги илк ўйини бўлди. Бу «янги уйимиз»нинг очилиши эди ва ютқазишга асло ҳаққимиз йўқ эди.
- Мураббийингиз Сенегал МТЖнинг собиқ футболчиси Алиу Сисселиги устунлик қандайдир берадими?
- Ҳа, шубҳасиз. У мамлакатни беш қўлидай билади ва болалигининг бир қисмини чет элда ўтказган. Жамоамизга назар ташласангиз, дунёнинг турли бурчакларидан келган футболчилар борлигини кўрасиз. У бизга қандай муносабатда бўлишни, гаплашишни билади ва кўп йиллар Сенегал сардори бўлиб ишлаган. Унинг терма жамоа сардори бўлгани биз учун янги авлод «шерлар» сифатида қўшимча мукофотдир. Тажрибасига келсак, 2002 йилги Африка Миллатлар Кубогида қатнашган, Сенегал финалда Камерунга мағлуб бўлган, бу ўйиндан кўп нарсани ўрганган. Ҳар доим бизга айнан ўша ўйин ҳақида гапириб беради. Унинг услуби аниқ, футболга меҳри ҳам чексиз. У эҳтиросли ва бир-икки сўз-у имо-ишоралар билан эҳтиросини бизга сингдира олади.
- Сиссенинг мураббий сифатида қандай кучли томонлари бор?
- Унда ҳамма нарса бор. У етакчи ва биз учун кўпроқ акамизга ўхшайди: у билан исталган мавзуда гаплаша оламиз - унинг ўзига хослиги ҳам шунда. Биздан ҳамиша энг яхши сифатларимизни сиқиб чиқаради, шунинг учун ҳам барчамиз термага юзда табассум билан борамиз. Унга раҳмат, лагерда муҳит яхши ва жамоада ҳақиқий қувонч билан ўйнамаслик қийин. Мураббийимиз ҳақида яна бир таъкидлашим зарур бўлган жиҳат шундаки, у ҳар қандай вазиятда ҳам ижобий муносабатда бўла олади. Шахсий савияда мен терма жамоа либосида фаолиятимнинг энг яхши дамларини ўтказдим ва бу кўп жиҳатдан унинг меҳнатлари самарасидир. Фурсатдан фойдаланиб унга раҳмат айтмоқчиман.
- Сенегал Қатар, Эквадор ва Нидерландия билан бирга «А» гуруҳидан жой олган. Сенегалликлар учун энг катта хавф нидерландларми?
- Биз уларга ҳурмат кўрсатишимиз керак. Улар ФИФА рейтингида эътирофга сазовор ўринни эгаллаб туришибди. Жуда кучли жамоа ва жаҳон чемпионатларида ҳам ажойиб статистикага эга. Бироқ, гуруҳдаги бошқа жамоалар, Эквадор ва Қатарни камситиб қўймаслик керак, улар ҳам албатта, у ерга айлангани бормайди. Эквадор саралаш босқичини яхши ўтказди, Қатар эса ўз майдонида кучли рақиб бўлади. Биз каби улар ҳам қитъаларининг амалдаги чемпиони сифатида қатнашишади. Гуруҳимиздаги ҳеч қайси жамоани эътиборсиз қолдира олмаймиз. Биз эҳтиёткор бўлишимиз, диққатимизни жамлашимиз ва энг аввало, бир вақтнинг ўзида битта ўйин ўйнашимиз керак.
- Бугунги Сенегал ЖЧ-2002 чорак финалига қадар етиб борган жамоадан қанчалик кучли?
- Бизнинг мақсадимиз ҳам айнан шу, лекин бу анча қийин бўлади. 2002 йилги авлод биз учун намунадир. Бу жамоа Сенегални жаҳон футбол харитасига жойлаштирди, халқимиз тарихини қайтадан ёздир, биз эса уларнинг ворисларимиз. Ҳа, улар рекордчилар ва барча рекордлар уларни енгиш учун мавжуддир. Ҳозир шуни айта оламанки, биз Қатарга кучларимиз ҳақида аниқ тасаввур билан борамиз ва имкон қадар узоққа бориш учун бор кучимизни ишга соламиз. Биламан, ватандошларимиз ҳам айнан шуни кўришни хоҳлашади. Шу йил бошида Африка Миллатлар Кубогида ғалаба қозонганимизда улар нақадар ҳаяжонланганини қаранг. Агар сиз афсонавий Эл Ҳожи Диуфдан интервью олиш имконига эга бўлсангиз, у сизга жорий жаҳон чемпионатида барча йўлни босиб ўтишимизни хоҳлашини айтади.
Манба: fifa.com,
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789