Лифтда сайр мисоли...
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Кечаги “Навбаҳор” – ОКМК (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги пресс-конференцияда мезбонлар устози Самвел Бабаян ҳам қатнашиб ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ушбу курашларга бой тарзда кечган ўйинда ҳам жуда кўп вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик. Тўп дарвозага кирмаяпти. Бир нечта ўйиндан буён шундай ҳолат рўй бермоқда. Тўғрисини айтсам, футболчиларни нима сабабдан ва нима деб тергашни ҳам билмаяпман. Бугунги рақибимиз – ОКМК Суперлиганинг кучли жамоаларидан бири, таркибидан юқори савияли футболчилар ўрин олишган, худди “Навбаҳор” каби ОЧЛ гуруҳ баҳслари йўлланмасини қўлга киритди. Бир сўз билан айтганда, кучли жамоага қарши яхши ўйнадик, аммо ҳужумларни якунлаш борасида оқсадик.
- “Навбаҳор” бугун яна очко йўқотди. “Натижада “Пахтакор” билан очколар фарқи 7 тага етди. Жорий мавсумда жамоа учун чемпионлик кураш якунланди, деб ҳисобласак бўладими?
- Объектив фикрласак, 7 очколик фарқ анча катта. Аммо айни пайтда биз “Пахтакор”ни қувиб етиш эмас, кейинги учрашувлар борасида бош қотиришимиз керак. Кейинги ҳар баҳсга юз фоиз тайёр бўлиш бизнинг асосий вазифамиз. Яна такрорлайман, ўйин сифати бўйича ҳеч кимдан қолишмаймиз. Жиззахда бўлиб ўтган сўнгги ўйинда тушунарсиз ҳолат рўй берди. Ҳимоячимиз кетма-кет икки маротаба йиқилиб тушди ва ўша вазиятлардан сўнг, ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Барча гап сўзларни унутиб, ҳамма эътиборни ўйинимизга ва руҳий ҳолатимизни яхшилашга қаратамиз. Чемпионат якунида эса нечанчи ўринни эгаллаганимизни билиб оламиз.
- “Навбаҳор” жорий мавсумдаги асосий вазифаларидан бири, ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг, қаторасига 2 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Клуб учун ўта муҳим бўлган учрашувлардан сўнг эмоционал чарчоқ бўлади. Биз Жиззахда рақибни ўйин бўйича мағлуб этдик. 13 та бурчак зарбаси ва жуда кўп хавфли вазиятлар яратдик. Сабаб нимада дейсизми? Бунга сабаб, биз яратган вазиятларимиздан фойдалана олмаяпмиз. Футболчилар бугун кучли мотивация билан майдонга чиқишди.
- 2 турдан буён футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилмоқда. Захира футболчиларга имкон бериш вақти келмадими ёки захира футболчиларининг даражаси етарлича эмасми?
- Чарчоқ аломатларини қаерда сездингиз?
- “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувнинг 60-дақиқасидан сўнг жамоа умуман ҳужум ташкил қила олмади...
- Биз ўша баҳснинг 2-бўлимида фақат ҳужум қилдик. Агар жамоа чарчаб қолса, ҳимояланади. Биз эса 95-дақиқада ҳам ҳужумда эдик. Бу сизнинг фикрингиз, мен фикрингизга қўшилмайман. Ротация қилиш масаласига келадиган бўлсак, бугун футболчиларга имкон бердик ва улар ўйинни кучайтиришди. Яхшибоев ўз вазиятидан фойдалана олганида, ўйин бошқача якун топар эди. Остонда ҳам камида бешта вазият бўлди, нақд бешта. Гол ура олмаётганимиз – бу психологик(руҳий) муаммо бўлса керак. Мен ушбу муаммони баратаррф этишга ҳаракат қилмоқдаман...
Биласизми, ҳали биз 3 та фронтда (чемпионат, кубок ва ОЧЛ) курашни давом эттирмоқдамиз. Суперлигада кураш қизигандан қизимоқда, кучсиз жамоани ўзи қолмади. Бизни ҳам ушбу курашлардан ҳали умуман четлата олишгани йўқ. Шундай экан мақсадлар йўлида осонликча "жон" бермаймиз.
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
Хабарингиз бор, Суперлига-2024 ҳам финиш чизиғида турибди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789