АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бухоро шаҳридаги “Саҳид Зарафшон” меҳмонхонасида “Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Унинг дастлабки қисмида наманганликлар устози Самвел Бабаян ҳамда жамоа етакчилари – Жамшид Искандеров ва Зоран Марушич иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.
“Бухоро шаҳрида бўлиб турганимиздан хурсандмиз. Финал – бу футбол байрами. Эртанги финал биз учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади”, – дея сўз бошлади Бабаян.
Самвел Бабаян: Эртага таркибда қандайдир ўзгариш бўладими? Ўзгариш бор. Билмадим, аммо, айтишим мумкин, мавсум давомида жамоанинг ўзаги бўлган, йил давомида ўз даражасини кўрсатаётган ўйинчилар учрашувга тайёр.
Наманганда ишлаш осон иш эмас. Ҳам мураббий, ҳам футболчи сифатида. “Навбаҳор”да иши юришмаган, аммо, бошқа жамоада ишлаб кетган инсонлар бор. Бу эрда асаб мустаҳкам бўлиши керак. Буни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Клуб ўз анъаналарига эга. Аммо, бу анъаналар 24 йилдан буён амалга ошмай келаяпти. Биз шуни амалга ошириш ҳаракатидамиз. Балки бизгача ҳам кимдир ҳаракат қилгандир ва босим туфайли бунга эриша олмаган бўлиши мумкин. Бугун “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилаётганлар эса, босимларга бардош бера оладиган инсонлардир. Уларда характер ва сифат бор. Асосийси, мухлисларни хурсанд қилишни уддалай оляпмиз ва бу мени қувонтираяпти.
Мавсум давомида биз ўзимиз ярата олган вазиятлардан унумлироқ фойдалана олганимизда, бошқа вазиятда турган бўлар эдик. Ўзимиз билан тенг савияли рақибларни мағлуб эта олдик. Бироз даражаси пастроқ жамоалар билан эса, кўп очко йўқотдик. Бунинг сабабини биламиз, нима қилиш кераклигини ҳам биламиз. Бу ҳақда гапириш ҳозирда бироз эрта. Кайфиятимиз яхши. Олдимиздаги учта ўйинда ҳам максимум натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Жамшид Искандеров: Бугун Бухоро спорт мажмуасида машғулот ўтказдик. Жамоамиз яхши кайфиятда, ўйинга тайёрмиз. Учрашув давомида ҳар нарса бўлиши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда, биз ҳам пеналтилар устида машғулотларда ишладик ва бунга тайёрмиз, деб айта оламан.
Зоран Марушич: Биз мавсум аввалиданоқ ҳар иккала мусобақада ғолиб чиқишни мақсад қилган эдик. Шукурки, айни вақтда ушбу босқичга қадар этиб келишга муваффақ бўлдик. Бўлажак баҳс жуда ҳам қизиқ ва шиддатли бўлишига ҳозирданоқ мухлисларга ваъда бера оламан. Ушбу беллашувда ғалаба қозониб, Наманганга кубок билан қайтишга ҳаракат қиламиз.
Чемпионат бошидан мендан кўплаб голлар кутишган ва ҳозир ҳам шуни исташлари табиий. Аммо, бир нарсани унутмаслик керак, Суперлига - бу ҳар бир беллашувда майдонга тушиб, гол киритиб ташлайдиган даражадаги осон чемпионат эмас. Машғулотларда ҳам, учрашув давомида ҳам бор кучим билан ҳаракат қиламан. Ҳозирга қадар Суперлигада 8 та, кубокда 1 та гол киритишга эришдим. Бор эътиборни олдинда турган 4 та ўйинга қаратиб, жамоамга фойда келтиришга максимал ҳаракат қиламан.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789