АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Эрон миллий жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ЖЧ-2018дан ўрин олган Марокаш термасига қарши илк ўйин учун таркибни эълон қилганида, барчанинг эътибори «Эронлик Месси» мақомига эга ҳужумчи Сардор Азмунга қаратилганди.
Бундай таъриф ҳар қандай ёш футболчи учун жиддий мақтов, албатта. Азмуннинг миллий жамоа либосидаги дастлабки 30та ўйинда 23та гол урганини ҳисобга олсак, «Эронлик Месси» мақоми ўринли эди. Фақат шуниси борки, эронлик ҳужумчи ЖЧ-2018да кутилган ўйинни кўрсатолмади, бунга рақиблар даражаси йўл қўймади. Муҳими, «Байер» вакили янги имкониятга яқин. Оддий айтганда, Азмун фаолиятидаги иккинчи жаҳон чемпионатига ўзгача шайланмоқда. 27 ёшли ҳужумчи ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида шу ҳақда гапирди: ўз жамоаси даражаси, қандай мураккаб гуруҳга тушишгани, шахсан ўзи Қатарда кимларга қарши ўйнашни орзу қилиши...
- Сардор, терма жамоа сафида бўлиш сиз учун нимани англатади?
- Жамоа лагерида бир оиладекмиз. Табиийки, терма жамоа сафида майдонга тушсам, ҳамиша ватан шарафини кўтариш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан. Бор ҳаракат ва эътибор имкон қадар юқори натижалар кўрсатишга қаратилган. Барча жамоадошларим ҳам шу руҳда майдонга тушишади ва фақат мухлисларимизни қувонтириш учун ўйнаймиз.
- Жаҳон чемпионатига йўл олишингларда мухлислар қандай ролга эгалар?
- Улар жамоага мислсиз даражада таъсир ўтказишади, албатта. Қисқаси, мухлисларнинг кучли қўллаб-қувватловисиз юксак вазифаларни бажаришда қийналишимиз турган гап. Биз 24 ёки 25 нафар омадли йигитлармиз, футболдан, телба миллатдан чиққанмиз. Асосийси, мухлислар бизни чин юракдан севишади, қадрлашади. Бу барчамизга жаҳон чемпионатида ишонч ва мотивация бағишлайди.
- Россия мундиалидан қандай таассуротлар қолди?
- 4 йил олдин кўп нарса ўйлаганимиздек кечмади, лекин ҳар бир ўйинда тўлиқ 90 дақиқа давомида тиним билмадик, бор кучимизни майдонда қолдирдик. Яъни яхлит жамоа сифатида Эрон учун курашдик. Айнан шу ёндашув - жаҳон чемпионатининг энг ширин хотираси. Гуруҳимизда жамоалар савияси ўртасида фарқ бор эди, буни инкор этиб бўлмайди. Шунга қарамай, рақибларга муносиб қаршилик таклиф этиб, осонгина енгиладиганлар тоифасидан эмаслигимизни кўрсатдик.
- Муваффақиятли мундиал? Шахсан сиз Қатарда қандай натижага ижобий баҳо берасиз?
- Аввало, яхлит жамоа сифатида ўйнашимиз керак, футбол ассоциациясининг иложи борича шароитлар яратиб бериши ҳам муҳим. Демоқчиманки, барчаси ўзаро уйғунлашса, натижа ўз-ўзидан яхшиланади.
- Эрон термаси ЖЧ-2022 саралашида ажойиб ўйнади, муаммо сезмади. Шуни назарда тутсак, мухлислар Қатарда сизлардан қандайдир муваффақият кутишлари тайин. Бу масалада босим йўқми?
- Йўқ. Зеро, босим фаолиятимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Дейлик, мухлислар мендан ҳар доим гол талаб қилишади, буни яхши тушунаман. Муҳими, мухлислар истакларининг ўйинимга ҳеч қандай таъсири йўқ - ҳеч қандай босимни сезмайман. Менталитетим шундай - четдаги ёндашув таъсир кўрсатишига йўл қўймайман ва бор эътиборни жамоа ўйини ва салоҳитимни намоён қилишга қаратаман. Футболчи сифатида бош мақсадим - жамоага имкон қадар ёрдам бериш. Бунда гол уриш-урмаслигимнинг аҳамияти йўқ.
- Бўлажак жаҳон чемпионатида эътиборингиз марказида бўлувчи футболчи ким?
- Килиан Мбаппе, менимча.
- ЖЧ билан боғлиқ болалик хотиралари билан ҳам ўртоқлашсангиз...
- Очиғи, ёшлигимда жаҳон чемпионатини умуман кузатмаганман, чунки волейболга кўпроқ қизиқардим. Фақат битта финал эсимда қолган. Тўғри, кейинроқ турнирни диққат билан томоша қилганман, айниқса, финал ўйинларини. Шу тариқа Эрон миллий жамоасида ўйнаш ва у билан мундиалда қатнашиш истаги туғилган.
- Қатар мундиали гуруҳ босқичида сизларни кучли жамоалар қарши олади...
- Ҳа, ҳар бир ўйин оғир кечиши муқаррар. Гуруҳда АҚШ, Уэльс ва Англия термаси каби кучли рақибларга қарши майдонга тушамиз. Уларнинг ҳар бири ажойиб ижрочиларга эга, айниқса, инглизлар билан ўйин осон кечмайди. Умид шуки, ҳар бир рақиб билан тенгма-тенг олишамиз ва уларни мағлуб этиш йўлини топамиз. Муҳими, ўзимизга ишонамиз, жамоамизда иқтидорли йигитлар етарли.
- АҚШ термаси билан ўйин алоҳида мавзу...
- Бу жамоа яхши шаклланган, Бундеслигада ўйнайдиган айрим футболчилари билан шахсан танишман. АҚШ термасида сифат бор, албатта, лекин биз ҳам анойи эмасмиз. Менимча, икки жамоа ҳам сифатли футбол кўрсатади, лекин ўйинни сиёсатга қориштирмаслик керак.
- Гарет Бэйл етакчилигидаги Уэльс термасидан нималарни кутяпсиз?
- Йўқ, Уэльс жамоаси фақат Бэйлдан иборат эмас. Таркибидаги ҳар бир футболчи ўз ўрнига эга. Асосийси, Эрон термасида ҳам устун томонлари бор. Дейлик, кўпчилигимиз сўнгги ЖЧда Роналду ва Месси каби футболчиларга қарши ўйнаб кўрдик ва суперюлдузларга қандай ёндашишни яхши биламиз.
- Айнан қайси футболчи билан учрашишни интиқ ҳолда кутяпсиз ва нега?
- Илгари Златан Ибрагимович билан майдонда тўқнашишни хоҳлардим ва ЕЛда унга қарши ўйнаш насиб этди. Қатарда эса Франция термаси ва Килиан Мбаппега қарши майдонга тушишни истардим.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789