АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Атлетико»нинг Диего Симеоне қўл остида ҳақиқий топ-клубга айланишида катта меҳнат қилган тажрибали ярим ҳимоячи Сауль Ньигес «Челси»даги бир йиллик ижара муддатидан сўнг жонажон уйига қайтди.
Футболчи Англияда бироз хиралашган ўйинини тезда тиниқлаштириб, яна катта саҳнага кўтарилиш ниятида.
- «Атлетико»га қайтишнинг руҳиятингизга таъсири сезиляптими?
- Тўғриси, ўзимни жуда енгил ҳис қиляпман. Чунончи, қайтишни интиқлик билан кутдим. Ўйлайманки, ҳозир маънавий жиҳатдан юксакликдаман. Энди жамоадошлар ва мураббийлар билан кўришиш онларига илҳақманн. Яширмайман, Симеоне даккиларини анча соғинганман, унинг қўл остида яна кучли иштиёқ билан ишлашга тайёрман. Тўлақонли машғулотлар бошланса, бас.
- АПЛдаги даврдан қандай таассурот қолди?
- Англияда ўзим хоҳлаган даражада ўйин вақтига эга бўлмадим, шунга қарамай, катта тажриба тўпладим. Дейлик, руҳий тангликда ўзимни қандай тутиш, майдонга қайтиш йўлида нима қилиш борасида. Муҳими, оғир вазиятдан кейин қайта ишга тушишга куч топдик, яна янгича маданият билан танишдим, ўзгача ҳаётга кўникдим. Хуллас, янги нарсаларни синаб кўрдим. Ҳозир «Челси» раҳбарияти ва мураббийлар штабига юксак ишонч учун миннатдорчилик билдиришим керак. Яна футболчилардан ҳам миннатдорман. Ўз навбатида, мени соғинч азобидан қутқариб, ҳаётимни анча енгиллаштирган «Атлетико»га ҳам раҳмат. Ишончим комил, ортда қолган мавсум кўп томонлама ўсишимни тақозо этди. Ҳар ҳолда, янги қирраларни кашф этдим, кўп нарсаларни ўргандим. Ўйлайманки, барчаси янги мавсумда жуда қўл келади.
- «Атлетико» футболчилари ва мураббийлари билан қайта учрашувни сабрсиз ҳолда кутаётганингизни айтдингиз. Биринчи навбатда, айнан ким билан кўришишни истардингиз?
- Мени ноқулай аҳволга солманг... Умуман, ҳаммани бирдек соғинганман - футболчилар, мураббийлар, физиотерапевтлар, ходимлар... Ҳаттоки, клуб боғбонлари қўриқлаш хизмати ишчиларини ҳам. Қисқаси ҳаммани бирдан кўришни хоҳлайман, ахир соғинч дарди ёмон. Мана, сабрим чидамай, Мадридга белгиланганидан 3-4 кун эрта етиб келдим. Чунки тезроқ ишга киришиш, кундан-кунга спорт формасини яхшилаш иштиёқи жўш урмоқда.
- Мавсумолди тайёргарлик жараёни алллақачон бошланди, шу вақтгача амалга оширилган ишларни қандай баҳолайсиз?
- «Атлетико»да иавсум олдидан жуда кўп тер тўкиш кераклию, бунинг аҳамияти қандайлигини яхши биламан. Ҳар доим шундай бўлган. Умуман, машғулотлар жараёни жисмоний куч йиғиш босқичи бўлиб, бутун мавсумга етарли тайёргарлик олиб борилади. Тўғри, жорий йил йиғинлар сал бошқача бўлади, чунки мавсум ўртасига жаҳон чемпионати белгиланган. Менимча, мураббийлар мавсумолди режаларда буни ҳам инобатга олишади, албатта. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, эски танишлар - профессор Ортега, Дани, Питильяс ва Захинос каби ўз ишларининг усталари билан шуғулланиш онларини интиқ ҳолда кутяпман. Улар ҳар куни асосан жисмоний тайёргарлик устида бош қотириб, футболчиларни мусобақа стартига қадар энг юқори даражага олиб чиқадилар.
- Умуман, бўлажак мавсумдан индивидуал ва жамоавий миқёсда нималар кутмоқдасиз?
- Индивидуал даражада бор кучимни сарфлашга тайёрман. Бундан нима чиқишини эса вақт кўрсатади. Ижара сафарида етарли ўйин амалиётига эга бўлмадим ва жамоа таркибидан жой олиш учун машғулотларга ўта жиддий ёндашиб, қатъият, фидойилик кўрсатишим кераклигини яхши тушунаман. Зеро, «Атлетико»да рақобат мислсиз даражада юқори, озгина бўшашсангиз, четга чиқиб қолишингиз тайин. Ҳамиша камтарлик билан ишга киришиб, қаерда ўйнасам ҳам, жамоага имкон борича ёрдам бериш ҳақида ўйлайман. Ўтган мавсум давомида чиндан ҳам, қийналганимга қарамай, кўп жиҳатдан - ҳам спорт, ҳам шахс нуқтаи назаридан яхшигина ўсишга эришганимни амалда кўрсатмоқчиман. Жамоавий амбицияларга келсак, «Атлетико» ҳар доимгидек энг юксак марраларни кўзлайди. Билганим шуки, биз ҳар бир ўйинда охиригача курашадиган, сира таслим бўлмайдиган, барча турнирларда қатнашадиган ва мухлисларга катта қувонч бағишлай оладиган жамоа сифатида саҳнага чиқишга уринамиз, албатта.
- Мухлислар ҳам фаол Саулни қайта кўришдан умидворлар. Уларнинг сизга нисбатан муҳаббатлари қўшимча босим юкламайдими?
- Мухлислар сизни майдонда бор кучингизни сарфлашингиз учун яхши кўришади. Дейлик, баъзида мағлубият ҳам кузатилади, лекин ўйинга бор вужудингиз билан ёндашсангиз, салбий натижага қарамай, сизни тан олишади. Муҳими, бизда бир-биримизга нисбатан меҳр-муҳаббат бор ва айниқса, мени энг қийин паллаларда чинакамига қўллаб-қувватлаганлари учун мухлислар олдида қарздорман. Такрорлайман, «Атлетико»да футболчилларни охиригача қўллаб-қувватлашдан тўхтамайдиган ажойиб мухлислар бор. «Манчестер Сити»га қарши жавоб ўйинида нималар бўлганини бир эсланг. Жамоа курашдан четга чиқди, лекин фанатлар финал ҳуштаги янграганидан бир неча дақиқа ўтгач, йигитларни муносиб олқишладилар. Менимча, «Атлетико» мухлислар армиясининг ўзига хослиги шу.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789