«Сити» Пакета нархини туширишга уринади

«Сити» Пакета нархини туширишга уринади

Ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Сити» «Вест Хэм»дан ярим ҳимоячи Лукас Пакетанинг трансферини якунлашга умид қилмоқда.

«Сити» ўтган йили бразилиялик футболчи билан шартнома имзолаши мумкин эди, бироқ шартнома пул тикиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича ўтказилган тергов туфайли муваффақиятсизликка учради. 26 ёшли Пакетанинг Лондондаги амалдаги шартномасида 85 миллион фунт (тахминан 100 миллион евро) эвазига сотиб олиш имконияти мавжуд. Бироқ, Footmercato хабарига кўра, «Манчестер Сити» сал камроқ сумма тўлаш бўйича музокаралар олиб бормоқчи. 2023/2024 йилги мавсумда Пакета 38та ўйин ўтказиб, 8та гол урди ва 7та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.