Шкриньяр учун «Челси» ҳам курашади

Шкриньяр учун «Челси» ҳам курашади

«Челси» хўжайини Тодд Боэли келаси ёзда жамоани кучайтиришга сармоя киритишда давом этади.

Calcio Mercato хабарига кўра, лондонликлар «Интер» ҳимоячиси Милан Шкриньярни ўз сафига қўшиб олишни ўйламоқда. Ҳамма нарса Милан Шкриньяр учун пойга қизғин бўлишини кўрсатмоқда - словакиялик футболчи ҳали ҳам «ПСЖ» радарида. Шунингдек, ОАВ 27 ёшли футболчини бошқа жамоалар билан боғламоқда. Манбага кўра, «Челси» Милан Шкриньярга йилига 8 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилишга тайёр. 27 ёшли Милан Шкриньярнинг «Интер» билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. Милан клуби футболчини сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.