Совринлар эгаларига топширилди

Совринлар эгаларига топширилди

Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумидаги энг яхши футболчисига аталган мукофотни қабул қилиб олди.

Бразилиялик вингер «Реал» билан турнир бош совринини қўлга киритганди. Вини сўнгги ЕЧЛда 10та ўйин ўтказиб, 6та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. «Машаққатли меҳнат ва характер юксакликка олиб боради. Барча шерикларимга миннатдорчилик билдираман. Ҳаммаси учун раҳмат. Биз кўпроғига интиламиз!» - деб ёзади 24 ёшли футболчи.

Шунингдек, «Реал Мадрид» футболчилари - ҳужумчи Килиан Мбаппе ва ярим ҳимоячи Жуд Беллингемлар ҳам Чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсуми якунлари бўйича мукофотларга сазовор бўлдилар. Франциялик футболчи «ПСЖ» сафида ўйнаб, ўтган турнирнинг бош тўпурари бўлган бўлса, англиялик хавбек энг яхши ёш футболчи сифатида тан олинди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.