АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Афтидан, Марко Ройс мавсум якунида Дортмундни тарк этиши мумкин...
Жамоа ЕЧЛда ўлим гуруҳидан чиққан бўлсада, ҳимоя чизиғи мустаҳкам эмас. Оқибатда, Германия Кубоги турнирида томошабинга айланди, Бундеслигада 4-ўринга илиниб турибди. Бу муаммолар камлик қилгандек, орага Марко Ройснинг кетиши ҳақидаги «хушхабар» суқилди. «Арилар»нинг узоқ йиллик мотори ёзда Менхенгладбахнинг «Боруссия»сига қайтади.
Марко хусусида гап очилганда, кўпинча уни клубга садоқатли, жароҳатларга мойил ва нуфузли совринлардан четда қоладиган футболчи сифатида таърифлашади. Эътирофларнинг не чоғли асосли эканлигини кўриб чиқамиз.
«Дортмунд» босслари унинг келажагини кўра олишмади, Марко 5 йилдан кейин кучлироқ бўлиб қайтди
Ройс билан «Дортмунд» ўртасидаги муносабатлар барчага маълум. 6 ёшида клуб академиясига келган Марко 17 ёшда катта футболга ўтадиган бўлганида, клуб раҳбарияти уни келажаги йўқ ўйинчи, деган қарорга келди. Шу сабабли Ройс қўшни шаҳар - Аленнинг «Рот-Вайсс» клубига ўтишга мажбур бўлди ва 1 йилда асосий жамоа таркибида 3-Бундеслигада тўп сура бошлади. 18 ёшли хавбек илк мавсумда жамоанинг 2-лигага чиқишига ёрдам берди, кейинги мавсумда эса 27та ўйинда 7 (4}3) баллни расмийлаштирди. Ройснинг ўйинига қойил қолган Гладбахнинг «Боруссия»си фурсатни бой бермай, уни 1 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олди. «Боруссия» эса ўша даврда беқарор клуб мақомида эди: бир мавсумда «Бавария»ни икки марта мағлуб этиб, еврокубок йўлланмасига даъвогарлик қилса, иккинчи мавсумда элитада жон сақлаш учун курашарди. Аслида, жамоа ҳозир ҳам шундай ҳолатда. Шахсан Ройсга ўйин бобида эътирозлар йўқ - ҳатто «Гладбах» тўқнаш беллашувларида курашишга мажбур бўлган мавсумда ҳам Марко 10}9 натижага эришганди. Умуман, хавбек бу жамоада 109 марта майдонга тушиб, 41та гол ва 28та ассист муаллифи бўлганди.
2011|12 йиллар мавсумини 4-ўринда якунлаган «Гладбах» ЕЧЛнинг саралаш босқичига чиққан, Ройс эса 30 (18}12) балл тўплаб, энг яхши немис футболчилари рўйхатида эътироф этилганди. Клуб мутасаддилари эса янги шартнома тайёрлашган, фақат имзо чекиш қолганди. Бироқ айни шу паллада Юрген Клопп пайдо бўлди - Маркони қадрдон клуби кутаётганди. Футболчини қайтариб олиш учун «арилар» 17 «лимон»дан воз кечишди.
Марконинг «Бавария»га ўтиши ҳам мумкинлигидан хабардор бўлган дортмундлик мухлислар унинг олийжаноблигини янада юқорироқ баҳоладилар. Чиндан ҳам, Мюнхен грандининг ўша пайтдаги бош мураббийи Юпп Хайнкес 2011 йилда келажаги порлоқ хавбекни ўз жамоасига таклиф этган, бироқ Марко таклифни рад этганди. 2010, йилларда Ройсга бошқа топ-клублардан ҳам қизиқишлар бўлган, лекин футболчи ён бермаганди. 2015 йилда Марко «Реал»га ўтишга жуда яқин келганди, лекин «қироллик клуби» ҳам «Дортмунд» ўрнини боса олмади. Шундан кейин мухлислар тутуриқсизлик билан «Бавария»га йўл олган Левандовски, Хуммельс, Гётцеларга қўшилмаган Ройсни клубга бўлган садоқати учун клубнинг тирик афсонаси, тимсоли мақомлари билан улуғладилар. Агар Маркони «Боруссия» ЕЧЛда ғолибликка даъвогарлик қилаётган, ички чемпионатда «Бавария»дан ўзиб кетган 2012 йилда мухлислар билан шунчаки, бекинмачоқ ўйнаганликда айблашга асос бор бўлса, жамоа инқирозга юз тутган паллада ҳам уни тарк этмагани бу тахминни парчалаб ташлади.
Барчасини қўшиб ҳисоблаганда, Ройс жароҳатлар туфайли 3 йилдан кўпроқ вақтни майдон ташқарисида ўтказди
Жароҳатлар унинг терма жамоадаги фаолиятини қарийб йўққа чиқарди. Маълумотларга кўра, 15 йил давомида 1313 кунни майдон ташқарисида ўтказган. Замонавий футбол тарихида фақат бир нафар футболчи - Франк Рибери кўпроқ (72 марта) жароҳат олган. Шикастланиш оқибатида майдонга туша олмаганлар орасида атиги 8 нафар футболчи, жумладан, Абу Диаби, Арьен Роббен, Стеван Йоветич, Жек Уилшир, Венсан Компани, Томас Вермален Роналдо ва Риберилар ўз жамоаларига ёрдам бера олишмаган.
Жароҳатлар жафоси туфайли Ройс терма жамоанинг 4та йирик мусобақасини - ЖЧ-2014, Евро-2016, КК-2017 ва ЖЧ-2022ни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Евро-2020 турнири ҳам Марконинг иштирокисиз ўтган. Бироқ бунга жароҳатларнинг алоқаси йўқ - Марко шунчаки, машаққатли ковид мавсумидан кейин ҳордиқ чиқаришга қарор қилган ва турнирдан воз кечганди.
Мазкур мажбурий «таътил»лар «шарофати» билан германиялик ярим ҳимоячи ЖЧ-2014 ва КК-2017 турнирларининг олтин медалларидан маҳрум бўлди. Айниқса, Бразилия мундиалида шоҳсупага кўтарила олмагани ўта ачинарли ҳол. Чунки турнирнинг саралаш босқичида у сермаҳсул ўйин кўрсатиб, 6та беллашувда 5та гол ва 4 ассистни амалга оширган, жамоанинг етакчи ўйинчиси бўлганди.
Кўнгилсиз ҳодисалар фақат шу билан чекланиб қолмаган: германиялик футболчи йирик мусобақаларда ҳаммаси бўлиб 5та учрашувларда иштирок этган - Евро-2012нинг плей-офф босқичида 2 марта, немислар учун омадсиз якунланган ЖЧ-2018да 3 марта майдонга тушган.
Ройснинг садоқати ҳар қандай совриндан устун
Марко Ройс фаолиятидаги ушалмас орзу - Германия чемпионлиги. Тақдир тақозоси билан у Дортмундга қайтган пайтда ёрқин жамоада сўниш даври бошланганди. 2012|13 йиллар мавсумида «Боруссия» жуда барвақт чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди, ЕЧЛ ва Германия Кубоги финалларида имкониятни бой берди.
2 йилдан кейин вазият янада оғирлашди: жамоа Бундеслига финишига 7-ўринда етиб келди, Клопп жамоани тарк этишини маълум қилди. Шундан бери «арилар» ўз нишларини фақат ички чемпионатдаги рақибларига қаратишмоқда: 2015|16 йиллар мавсумида жамоани маррага 2 тур қолганида «Айнтрахт» тўхтатиб қолди, 4 йилдан кейин Нико Ковачнинг муаммоли «Бавария»си тўсиқ бўлди, ўтган мавсумда эса жамоанинг ўзи сўнгги турда тайёр олтинни қўлдан чиқарди.
Хуллас, 34 ёшли қаҳрамонимиз ҳозир 2та Германия кубоги ва 3та суперкубоклар билан мақтаниши мумкин. Бироқ бу турнирларни юксак нуфузли мусобақа, деб бўлмайди. шу боис, Марконинг фаолияти поёнига етмагандек туюлмоқда.
Чемпионлик унвони садоқат учун муносиб совға бўлиши даргумон. Бироқ кўнгилга ёт бўлган «Бавария» билан қайд этилган требл шукуҳи кучлими ёки жонажон жамоадаги 12 йиллик иштирок завқи? Марко иккинчи вариантни танлади. Демак, Ройснинг «Дортмунд»га садоқати учун 1 эмас, 3та чемпионлик ҳам камлик қилди? Сиз қандай фикрдасиз?
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789