АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хабарингиз бор, эртага ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи 3-тури доирасидаги Гонгконг – Ўзбекистон учрашуви ўтказилади.
Ушбу ўйин олдидан миллий жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Одилжон Ҳамробеков матбуот анжуманида иштирок этишди ва...
Сречко Катанец: - Биз бу ерга ғалаба қозониш учун келдик. Бир ҳафта давомида ўйинларга яхши тайёргарлик кўриш учун барча ишни қиламиз. Ироқ терма жамоаси мураббийи сифатида аввал Гонгконг миллий жамоасига қарши баҳс олиб борганмиз. Бироқ бу умуман бошқа даражадаги ўйин эди. Ўшанда рақиб жамоа чуқур ҳимояланган. Ҳозир вазият ўзгарган. Жамоа Осиё кубогида ҳам ёрқин ўйин намойиш этди.
Гонгконг Эронга қарши ва гуруҳдаги бошқа учрашувларда бир қанча хавфли ҳужумлар ташкил этди. Бу жамоа қандай қилиб турнирда очко қўлга кирита олмагани ва фақатгина битта гол ургани ҳайратланарли. Футболчиларимга бу ўйинга оддий баҳс сифатида қарамасликларини маслаҳат бераман. Кимдир осон ўйин бўлади дейиши мумкин, бироқ ундай эмас. Рақибларимиз таркибида бир қанча бразилиялик маҳаллийлаштирилган футболчилар бор. Ушбу жамоани ҳурмат қиламиз.
Туркманистонга қарши сунъий чимли майдонда ўйнадик, эртанги баҳс ўтказиладиган стадион майдони эса бироз кичикроқ экан. Шундан келиб чиққан ҳолда улар бизга яхшигина қаршилик кўрсатади, деб ўйлайман.
ЖЧ саралаш босқичи барча футболчилардан жиддий ёндашувни талаб қиладиган мусобақа. Бу ерга кеча оқшомда етиб келдик ва бир марта машғулот ўтказдик. Эртага муҳим ўйинда иштирок этишимиз керак. Қандай ҳолат бўлишини олдиндан билмаймиз. Шунга қарамай режалар ўзгаргани йўқ.
Эртанги баҳсда рақиб жамоа мухлислари кўпроқ бўлади. Бу ўйинга жиддий таъсир ўтказмайди, деб ўйлайман.
Одилжон Ҳамробеков: - Мақсадимиз сари яна бир муҳим баҳс бизни кутиб турибди. Жамоадошларимиз билан биргаликда учрашувга тайёрмиз.
Эслатиб ўтамиз, Гонгконг – Ўзбекистон ўртасидаги учрашув 21 март, пайшанба куни соат 17:00да бошланади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789