АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ШУНДАН 1,6таси ТЕРМА ЖАМОАМИЗГА ТЕГИШЛИ
Мана, Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026 квалификацион жараёни ҳал қилувчи довонидаги рақиблари билан ҳам танишиб олдик. Сречко Катанец жамоасининг бўлажак мундиал саралаши иккинчи босқичини анча тетик ва самарали ўтказгани мухлисларда катта ишонч ҳосил қилгани тайин. Дейлик, вакилларимиз 6та ўйинда 4та ғалаба ва 2та дуранг қайд этиб, биринчи довонни мағлубиятсиз якунлашди. Хўш, бошқа статистик кўрсаткичлар қандай кўриниш олди? SamvelKarlenich каналида берилган тавсир-маълумотларга қараб, охирги 10та ўйинга боғлиқ умумий манзара юзасидан маълум тушунча ҳосил қилиш мумкин.
***
Миллий жамоамиз ЖЧ-2026 саралаши иккинчи босқичида Туркманистон, Эрон ва Гонконг термаларига қарши кечган 6та ўйиннинг 66,66 фоизида ғалаба қозониб, 33,33 фоизида дуранг қайд этди. Агар охирги 10та ўйинни олсак, ғалаба, дуранг ва мағлубиятлар нисбати 60-40-0 фоиз кўринишида. Ўйинларга боғлиқ ўртача кутилган гол - x|G кўрсаткичи 1,84га тенг. Эътиборли томони, бу рақибларникига нисбатан 2 ҳисса кўп. Асосий жиҳат шуки, Сречко Катанец жамоаси охирги вақтлар 1та ўйинга тўғри келадиган голлар сонини 1,6тага етказди. Бу оралиқда қўйиб юборилган голларнинг ўртача миқдори 0,4га тенг. Умуман, энг асосий статистик кўрсаткичларда ўсиш кузатилмоқда.
***
Ўзбекистон миллий жамоаси ижобий натижалар таъсирида ФИФА рейтингида ҳам тобора юқориламоқда. Тўғри, жамоамиз тарихидаги энг яхши натижа - 45-ўрин (2006 йил)га ҳали анча бор. Лекин миллий термамиз 1996 ва 2010 йилларда 109-ўринга шўнғиганини ҳам айтиш ўринли. Ҳозирги позициямиз - 62-ўрин 2016 йилдан кейинги давр учун энг яхшиси ҳисобланади.
***
Факт: Ўзбекистон миллий жамоасининг мағлубиятсиз серияси (асосий вақтда) 16та ўйинга етди. Бу тарихимиздаги рекорд натижадир. Умид қиламизки, ҳали узоқ вақт ҳар бир ўйиндан кейин бу борада рекорд янгилаганини қайд этиш насиб этади.
Ўзбекистон миллий жа-моасининг охирги 16та ўйиндаги натижаси
1. Mexico - UZB - 3:3 (12.09.2023)
2. Vietnam - UZB - 0:2
3. China - UZB - 1:2
4. Turkmenistan - UZB - 1:3
5. UZB - Iran - 2:2
6. KyrgyzRepublic - UZB - 1:4
7. Palestine - UZB - 0:1
8. UZB - Syria - 0:0
9. India - UZB - 0:3
10. Australia - UZB - 1:1
11. UZB - Thailand - 2:1
12. Qatar - UZB - 1:1 (пен - 3:2)
13. Hong Kong - UZB - 0:2
14. UZB - Hong Kong - 3:0
15. UZB - Turkmenistan - 3:1
16. Iran - UZB - 0:0 (11.06.2024)
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789