Стол тенниси ўйнаш учун 43 минг евро!...

Стол тенниси ўйнаш учун 43 минг евро!...

Ўтган ҳафтада «Реал» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе бўш вақтини Швецияда ўтказди.

Хабар берилишича, Мбаппе бу мамлакатда бўлганида тахминан 150 минг евро сарфлаган. Манбанинг қайд этишича, футболчи стол тенниси ўйнаш мақсадида алоҳида хона учун 43 минг евро тўлаган. Айтиш жоизки, Мбаппенинг Швецияга ташрифидан сўнг юлдуз футболчига нисбатан зўрлашда айбланаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Айни дамда Килиан Мбаппе ва «Реал»нинг бошқа футболчилари «Сельта»га қарши сафар учрашувига ҳозирлик кўришмоқда. Жамоалар 19 октябрь, шанба куни майдонга тушади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.