Суарес ўз юртига қайтмоқда

Суарес ўз юртига қайтмоқда

«Атлетико» билан хайрлашган Луис Суареснинг фаолиятини қайси клубда давом эттириши маълум қилинди.

Испаниялик журналист Родри Васкеснинг ёзишича, 35 ёшли ҳужумчи Уругвайнинг «Насьональ» клубига ўтмоқда. Уругвайлик форвард 16 йил ўтиб, Монтевидео жамоасига қайтмоқда. Қайд этилишича, Суарес ушбу клуб билан ЖЧ-2022 старти – 21 ноябрга қадар қисқа муддатли шартнома имзолайди. Аввалроқ, Суарес Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби таклифини рад этганди. Эслатиб ўтамиз, Луис 2005-2006 йиллар давомида «Насиональ» шарафини ҳимоя қилиб, ушбу клубдан Европага кўчиб ўтган. Уругвайлик ҳужумчи ҳозирга қадар «Гронинген», «Аякс», «Ливерпуль», «Барселона» ва «Атлетико» клубларида тўп сурган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.