АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Франция чемпионати 11-туридан ўрин олган «Ренн» - «Лион» ўйини (3:2) ғайритабиий вазият билан бошланди.
Тўғрироғи, 2-дақиқада меҳмон жамоанинг бақувват ҳужумчиси Мусса Дембеле жаҳон футболидаги энг машҳур аёл ҳакамлардан бири Стефани Фраппарга урилиб кетди. Жиддий тўқнашув...
Александр Лаказетт қарши ҳужумга чиққан паллада «Ренн» ярим ҳимоячиси Шека уни қоидага хилоф тарзда тўхтатиб қолди. Фраппар хоним шу заҳоти ҳуштак чалиб, қўполлик ишлатган футболчига сариқ карточка кўрсатишга чоғланди. Айни шу лаҳзада катта тезликда олдинга интилган Мусса Дембеле ўзини тўхтатолмай, ҳакам билан тўқнашиб кетди - ҳақиқий «авария». Эътиборлиси, Мусса тушмагур фақат Стефани эмас, Лаказеттни ҳам йўл-йўлакай «ағдарди». Фраппар тезда ўрнидан турди ва Шекага насибасини берди - «сариқ». Бироқ шундан сўнг шифокорларга мурожаат қилди. Улар аёл реферига аввалига майдонда тиббий ёрдам кўрсатишди. Бу вақтда Лаказетт ва Дембеле Стефанига яқинлашиб, узр сўрашга ҳам улгуришди. Шундан сўнг Фраппарнинг трибунаости биносига бориб келишига тўғри келди. Натижада ўйин 5 дақиқача тўхтаб қолди. Футболчилар бу вақтда шунчаки, чигилёзди машқларини бажариб туришди. Яхшики, Фраппар қайтди ва ўйин давом этди. Якунда Лаказетт «дубл»га эришди, аммо «Лион» ортга 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди.
L’Еquipe нашри қаторасига 2 йилдан буён Стефани Фраппарни Франция футболида таъсири энг кучли 30 нафар киши қаторига қўшмоқда. У 2019 йилдан буён Лига 1 ўйинларида ишламоқда. Стефани фаолиятидаги қалин чизгилар:
- 2019 йилнинг июлида аёллар ўртасидаги ЖЧ финалини бошқарди.
- 2019 йилнинг августида Европа суперкубоги учун ўйин («Ливерпуль» - «Челси»)да ҳакамлик қилган биринчи аёл бўлди. Хоним ўйин давомида Кристиан Пулишич ва Мэйсон Маунт урган голларни «офсайд» ташхиси билан ҳисобга олмади ва «қизиллар» дарвозаси томон пенальти белгилади - барчаси тўғри қарор.
- 2020 йилнинг декабрида ЧЛ ўйини («Ювентус» - «Динамо» К.)да ишлаган биринчи аёл ҳакам бўлди.
- 2021 йилнинг март ойида эркаклар ўртасидаги ЖЧ саралаши ўйинида ишлаган биринчи аёл ҳакам бўлди.
- 2021 йили Евро-2020га тўртинчи ҳакам ролида борди - Европа чемпионати тарихида ҳакамлар бригадагига кирган биринчи аёл.
Асосийси, 38 ёшли Фраппар ЖЧ-2022 ҳакамлари рўйхатидан жой олган. Франциялик хонимнинг бўйи анча паст, гавтаси кичик (164 сантиметрга 55 килограмм). Ўзининг тан олишича, майдонда обрўсини сақлаш учун кўзгу олдида нигоҳ ташлаш устида машқ қилади. Стефани яна майдонда ҳамиша футболчилар билан камида 1 метр масофа сақлашга уринади, лекин бунинг ҳар доим ҳам иложи йўқ.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789