Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Замонавий футболнинг ёрқин юлдузларига бағишланган навбатдаги ҳикоямиз Эрлинг Холанд ҳақида.
Бўлажак футбол юлдузи 2000 йилнинг 21 июлида Буюк Британиянинг Лидс шаҳрида таваллуд топди. Унинг отаси Альф-Инге Холанд шаҳарга номдош жамоада тўп сурган, Эрлинг туғилганидан кейин «Манчестер Сити»дан таклиф олган ва оиласи билан Манчестерга кўчиб ўтганди. 3 йилдан кейин Альф-Инге профессионал фаолиятини якунлаб, яқинлари билан ўз ватани - Норвегияга қайтди.
Кичик Холанд футболдаги илк қадамларини жажжигина Брюне шаҳарчасида ташлади. Отаси ва ёлланма мутахассислар кўмагида футбол сирларини ўрганган болакай 2-дивизион вакили бўлмиш «Брюне» жамоасида илк марта майдонга тушди. 2015-2017 йиллар оралиғидаги фаолиятдан сўнг, Эрлинг Европани забт этишга киришди: 2017 йил февралида «Мольде» уни 100 минг евро эвазига харид қилди, 2019 йил январида «РБ Зальцбург» 8 млн.дан воз кечди, унинг Дортмундга ташрифи эса баҳсини 20 «лимон»га кўтариб юборди.
Ниҳоят, ўтган йилнинг ёзида кўплаб грандлардан чорлов олган Холандлар «Манчестер Сити»нинг таклифини қабул қилиб, ота ва ўғилнинг орзуларини рўёбга чиқаришди. Англиядаги дебют мавсумини Эрлинг требл билан якунлади - Англия чемпиони, Кубок соҳиби ва ЕЧЛ ғолиби бўлди. Шунингдек, ҳужумчи 35 учрашувда 36та гол уриш билан АПЛ рекордини янгилади ва ЕЧЛнинг энг яхши тўпурари (11та ўйинда 12та гол) унвонига сазовор бўлди.
Спортчилар оиласи
Кичик Холанд спортчилар оиласида дунёга келди. Отаси Альф-Инге футболчи сифатида АПЛнинг «Лидс», «Ноттингем Форест» ва «Манчестер Сити» клублари шарафини ҳимоя қилган, онаси Грю Марита Бреут эса профессионал енгил атлетикачи бўлиб, кўпкураш бўйича мамлакат терма жамоаси аъзоси эди. Оилада футболчининг опаси Габриэль ва укаси Астар ҳам бор. Габриэль ҳарбий хизматни ўтагач, тиббиёт соҳасида ишламоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам жуда фаол - 100 мингдан ортиқ обуначиларга эга.
Холанднинг шахсий ҳаёти
Яқингача Эрлинг кўп сонли ишқий романларда бирор марта бўлсада, кўзга чалинмаганди. Бу борада ҳужумчи кроватида бўш жой йўқлигини айтиб ҳазиллашганди: «Мен ҳар бир хет-трикдан кейин 5та тўп билан ухлайман. Улар ёнимда бўлганида, яхши ҳордиқ чиқараман».
Футболчининг норвегиялик Изабель Хаугсенг Йохансен билан учрашиб туриши 2022 йилда маълум бўлди. Мухлислар жуфтликни Испаниядаги дам олиш даврида пайқадилар. «Афтидан, муносабатлари анча жиддийдек кўринди. Эрлинг билан кўришиш мақсадида Изабель Германия ва Англияга бориб келганди. Энди у Эрлинг билан Марбельеда юрибди. Брюнеда Изабель гўзаллиги билан танилган», - деганди ҳужумчига яқин манбалардан бири.
Эрлинг ўз маъшуқаси билан болалик даврида танишган. Улар Брюне футбол академиясида таҳсил олишган ва яқин дўст бўлишган. Лекин Изабель спортчи бўлишни истамади ва савдо марказида аёллар либослари дўконида иш бошлади. У бир неча йилдан бери Эрлингни қўллаб-қувватлаш учун турли мамлакатларга боради. Шунингдек, уни тез-тез трибунада Холанднинг ота-онаси билан ёнма-ён кўриш мумкин, ЕЧЛ финалидаги ғалабадан кейин у Эрлингни табриклаш учун майдонга тушганди. Йохансен ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтмаган, унинг Эрлинг билан тушган суратлари ҳам йўқ. Жуфтлик шахсий ҳаётини ошкор этишни истамайди.
Холанд иштирокидаги жанжаллар: тунги клубдаги можаро ва отасининг номақбул хулқ-атвори
Ҳужумчи ОАВда ўзи ҳақида нохуш хабарлар пайдо бўлишига йўл қўймасликка ҳаракат қилсада, баъзан унинг атрофида шов-шувли воқеалар бўлиб туради. Масалан, 2020 йилдаги таътил даврида уни тунги клубдан чиқариб юбориш чоғида Эрлинг соқчи билан ғижиллашиб қолади. Ўшанда у ҳушёр ҳолатда бўлган, фақат ўз мухлисларига дастхат улашиб, улар билан суратга тушган ва пандемия даврида жамоатчилик жойида юриш қоидасини бузганди. Бундан хабар топган катта Холанд ижтимоий тармоқ орқали ўз муносабатини билдирди: «Эрлинг, ишингга қайт. Улкан шаҳардаги тунги ҳаёт сен учун эмас».
Аслида Альф-Инге ҳам намунали хулқ-атвор соҳиби эмас. ЕЧЛ ярим финали доирасидаги «Реал»га қарши баҳс чоғида у Мадриддаги стадион ложасидан жой олган ҳолда испаниялик мухлисларга бемаъни қилиқлар билан ҳақорат қилганди. Якунда «Сантьяго Бернабеу» соқчилари катта Холандни трибуналар остидаги хонага олиб кетишган, мухлислар эса кинояли қарсаклар билан кузатиб қўйишганди.
Испаниядаги қаср, қимматбаҳо соатлар ва учқур «тойчоқлар»
Мунтазам кўчиб ўтишлар доимий турар,жой харид қилиш имкониятини бермагани сабабли, «Сити»нинг норвегиялик ҳужумчиси ҳозир ижарага олинган уйда истиқомат қилмоқда. Лекин мўмай даромад Холандга Испанияда шоҳона қаср харид қилиш имкониятини берди. Футболчи байрам таътилини оила аъзолари ва маъшуқаси билан ўша ерда ўтказади. Марбельедаги вилла учун Эрлинг бир неча млн. евро сарфлаган. Испанияни ёқтириб қолган ҳужумчи Нагуэлес туманидан яна битта кошонани 6,5 млн. еврога харид қилди.
Шунингдек, у қимматбаҳо соат ва автомобиллар шайдоси. Унинг гаражини бир нечта учқур «тойчоқ»лар безатиб турибди. Улар орасида энг қиммати - 350 минг долларли «Ролс-ройс». Бу русумдаги кўркам автолар Роналду ва боксчи Энди Руисда ҳам бор. 100 км.Ғс. тезликка 4,3 сонияда кўтарила оладиган ва соатига 280 км.ни ортда қолдирадиган 150 минг долларли «тойчоқ»ни эса Эрлингдан ташқари, Дэвид Бекхэм ва Гарет Бэйлда ҳам кўриш мумкин. Холанднинг суюкли «тойчоғи» эса - 150 минг долларли «Ауди». Лео Месси, Луис Суарес ва Жерар Пикелар ҳам шу русумдаги спорткардан фойдаланадилар.
Гаражидаги энг арзон - 115 минг долларли «Мерседес»ни Холанд кенглиги ва қулайлиги учун ёқтиради. Машғулотларга у айнан шу машинасида бориб келади.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789