Тен Хаг истеъфога чиқарилди, барибир

Тен Хаг истеъфога чиқарилди, барибир

«Манчестер Юнайтед» клуби жамоа устози Эрик тен Хагни истеъфога чиқарганини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоани вақтинчалик Рууд ван Нистелрой бошқаради. У бунгача Эрик тен Хагнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритаётган эди. Нидерландиялик мутахассис қониқарсиз натижалар учун лавозимидан озод этилган. Тhe Athletic нашрининг хабар беришича, «қизил иблислар» нидерландиялик мутахассисга 20 миллион фунт товон пули тўлайди. Маълумот учун, тен Хаг 2022 йилнинг апрель ойида «МЮ» бош мураббийига айланганди. Унинг қўл остида жамоа 2022/23 йилги мавсумда Англия лига кубогини қўлга киритган бўлса, 2023/24 йилги мавсумда Англия кубоги соҳибига айланганди. Ҳисоб-китобларга кўра, манкунианлар тен Хаг даврида трансферларга 616,8 млн. фунт сарф қилган экан. Бу вақт ичида АПЛда фақат «Челси» улардан кўпроқ пул ишлатган - 1,3 млрд. фунт.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.