Томас «Шериф»дан кетди

Томас «Шериф»дан кетди

Молдованинг «Шериф» клуби бош мураббийи Степан Томас «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзди.

Тирасполь клуби расмий сайти хабарига кўра, хорватиялик 46 ёшли мураббий 25 октябрь куни Европа лигаси 5-тури доирасида Англияда ўтадиган «МЮ»га қарши ўйин олдидан истеъфога чиққан. Қайд этилишича, Степан Томас Молдова Суперлигаси 12-тури доирасидаги «Петрокуб»дан учралган мағлубият учун жавобгарликни ўз бўйнига олиб, жамоа билан хайрлашишга қарор қилган. У июнь ойидан буён жамоани бошқариб, клубни Европа лигаси гуруҳ босқичига олиб чиққан эди. Маълумот учун, Европа лигаси 5-тури доирасидаги «МЮ» - «Шериф» баҳси бугун соат 23:59да «Олд Траффорд»да бўлиб ўтади. Манчестер клуби 4 ўйиндан кейин 9 очко билан гуруҳда 2-ўринда, «Шериф» эса 3 очко билан 3-ўринда бормоқда. Клуб Молдова чемпионатида яққол пешқадамлик қилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.