АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Тони Кроос асли кимлигини журналист билан тўқнашувдан кеийнги ноёб ва узоқ интервьюсида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ тушунтириб берди.
Парижда бўлиб ўтган сўнгги Чемпионлар лигаси финали якунида ZDF каналининг германиялик мухбири - Нильс Кабен футболчига бир нечта саволлар билан мурожаат қилди ва бу яхшилик билан якунланмади. Журналист ҳақли ғалабага шубҳа билан қаради: «Ўйин нуқтаи назаридан ғалабага унчалик лойиқдай кўринмадинглар. «Мадрид»нинг бундай қийин аҳволга тушиб қолганига ҳайрон бўлдингизми?» Шунда Кроос портлади: «Сизда 90 дақиқа бор эди ва сиз иккита бемаъни савол билан келдингиз», - деди-ю орқа ўгирилиб кетди. Журналист Оливер Вурм бошқача бир фикр билан чиқди: Кроосга савол бериш учун 90 кишига 90 кун бериш. Унга Клопп, Беккенбауэр, Левандовски, Усэйн Болт, Мо Фара ва Робби Уильямс кабилар саволлар билан чиқишган ва жавобларда футболчига оид кўплаб маслаҳатлар бор. Ўтган чоршанба куни интервью шу мақсадда ташкил этилган махсус веб-сайтда испан тилида чоп этилди, нашрдан тўпланган маблағнинг бир қисми Кроос жамғармасига йўналтирилди.
Ўйинга қайтиш маҳорати ҳақида
- Зидан доимо эътиборимизни қуйидагиларга қаратган: «Биз чидашни ўрганишимиз керак. Агар бундай даврларни осонлик билан енгиб ўтсак, ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга бўламиз». Гап шундаки, бундай даражада жамоангиз рақибдан ёмонроқ кўринишини қабул қилишга мажбур бўладиган вазиятлар ҳар доим бўлади. (...) «Манчестер Сити»га қарши ярим финалнинг биринчи ўйинида 1:10 ҳисобида осон мағлуб бўлишимиз мумкин эди, аммо биз 3:4 ҳисобида ютқаздик. «Сити» жавоб ўйинида биринчи бўлиб гол урганида эса ҳамма бизни мағлуб бўлди, деб ўйлаганди. Лекин биз ҳар доим бизга янги ҳаёт бахш этадиган, стадионга жон берадиган ва рақибни ўйлантирадиган вазиятлар ярата оламиз. Ва ҳаттоки буни қайта-қайта бажаришга муваффақ бўлдик. (...) Агар бу содир бўлса, «Сити» каби нуфузли жамоа ҳам ўйлай бошлайди: «Мана, яна улар...»
«Бернабеу»даги мухлислар ҳақида
- Бизнинг мухлислар жуда талабчан ва ҳар бир ютуқ ортидан умидлар ортиб бораверади. Бироқ, айни пайтда, биз жуда тажрибали аудитория ҳақида гапирамиз. Немис стадионида бефарқлик билан қараладиган ҳаракатларни, улар, аксинча олқишлашади: майдон марказида қандайдир комбинация, рақиб босимидан яхши чиқиб кетиш, шунга ўхшаш барча ҳаракатни. Стадион ўйиннинг ҳал қилувчи паллаларини аниқлаш учун яхши маънога эга. Ва бу барчани қамраб оладиган шундай жамоавий туйғуни келтириб чиқаради: «Буларнинг барчасини биргаликда ҳал қиламиз».
Келажак футболи ҳақида
- Кейинги 10-15 йил ҳақида ўйлаганимда, бунга ташвиш билан қарайман. Клублар бошқа профилдаги футболчиларни қидирмоқда. Яъни улар дастлаб: «у тезкорми? жуссалими? кучлими?», - деб сўрашади. Ва шундан кейингина тўп билан ўйнаш маҳоратига қизиқишади... Ғалаба қозониш учун ҳар бир жамоага бундай ўйинчи керак, аммо мен бу тенденция ўз зиммасига олишидан ва ўйин охир-оқибат буни акс эттиришидан хавотирдаман.
Ўзининг идеал позицияси ҳақида
- «Байер»да мен чап қанот ярим ҳимоячиси, деярли қанот ҳимоячиси сифатида ўйнадим. «Бавария»да эса Луи ван Гал мени «ўнлик» ролида кўрарди. Демак, унинг 10-рақамли вазифаси жарима майдончасига кириб бориш, ҳужумчиларга ёрдам бериш, бўш ҳудуд яратиш ва рақибни назорат қилиш эди. У «ўнлик» тўпнинг қарама-қарши томонида бўлишини хоҳларди. Аммо мен тўпни қўлга киритишни хоҳлардим, ундан қочиб кетишни эмас! Шунинг учун бу иш бермади. Бир муддат марказий ярим ҳимоячи бўлганман. Гвардиола мени «саккизлик» позициясига қўйди, бу ерда ўзимни бугунги кунгача энг яхши ҳис қиламан. Чап томон «саккизлик» позициясида, ёнимда яхши таянч ярим ҳимоячиси ва орқага қайтишга маълум бир мойиллик билан ҳаракат қиламан. Чунки мен тўпни ортдан муваффақиятли бошқаришни яхши кўраман, гарчи ҳужумкор футбол бўйича ўз тасаввурим бўлса ҳам.
«Бермуд учбурчаги» ҳақида
- Менимча, «Реал»да яратилган юлдуз туркуми мен мукаммал мослик, деб атайдиган нарсага энг яқинидир. Чунки ярим ҳимояда ҳамма нарса бор эди. Каземиро олдига аниқ вазифа қўйилган эди: марказни тозалаш. Лука ва мен эса ҳимоявий вазифаларга қаршилик қилмайдиган икки футболчимиз. Бошқа томондан, биз футболнинг назорат, рақиб жарима майдончасига қаратилган ўйин, кўп миқдорда ўзига хос вазиятлари бўлган вакиллари эдик. Ҳимоя ва ҳужумдаги ўйинларимиз жуда зўр эди. Ишимизни яхши бажариш учун бир-биримиз билан кўп гаплашишимиз шарт эмаслигига ишонч ҳосил қилган ҳолда майдонга чиқардик. Ҳа, Каземиро ва Модрич билан биргаликдаги ўйин мукаммалликка яқин эди.
ЖЧнинг Қатарда ўтказилиши ҳақида
- Мен жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилишига мутлақо қаршиман. Бу давлатнинг тайинланиши федерацияларнинг хатоси эди. Лекин, футболчилар мундиалда ўйнамайди, деб кутиш нотўғри.
Ягона манияси ҳақида
- Менда бутсани дастлаб чап оёғимга кийиш ёки ўнг оёқ билан майдонга чиқиш каби ирим ёки ғалати одатлар йўқ, гарчи бу футбол оламида кенг тарқалган бўлсада. Фақат, битта нарса, узук тақишга ўрганиб қолганим учун унинг ўрнига пластир боғлайман. Яъни, мен узукнинг устини ёпмайман, балки унинг ўрнига пластир боғлайман. Чунки узуксиз ўзимни яланғочдек ҳис қиламан.
Мадридга бориш бўйича музокаралар
- Ули Ҳоенеснинг тушуниш хонасида ёнимга келгани ва ўзининг ҳиссиётли тарзда менга қараганини ҳали ҳам эслайман: «Сизнинг ёрдамчингиз сўраган нарса - бу мутлақо беадаблик. Келинг, уни ерга тушира оласизми, кўрайлик. Мен эндигина 23 ёшда эдим. Мен унга айтдим: «Бу менинг ёрдамчим эмас. Биз буни сўраймиз. Ва бу ўзгармайди». Улини ҳаммамиз биламиз. Аммо тан олишим керакки, ўша вазиятда менга пўлат характер керак эди.
Футболдаги ислоҳотлар учун таклифлари ҳақида
- Менга сариқ карточкалардан кўра дақиқали четлатишлар самаралироқдек туюлади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида озчиликда ўйнаш алам қилади. Нима учун ўйин вақтини онгли равишда чўзаётган футболчига беш дақиқали четлатиш бермайсиз? Қоидабузарликлар учун майдондан четлатиш таснифини ҳам кўриб чиқишимиз мумкин: ҳакам қоидабузарликнинг оғирлигига қараб футболчини 5, 10 ёки 15 дақиқага майдондан четлатиши мумкин. Шунингдек, 60 дақиқалик тоза ўйин вақти жорий этилишини истардим!
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789