"Торино" "Интер" ҳужумчисини нишонга олди

"Торино" "Интер" ҳужумчисини нишонга олди

Мавсум бошида узоқ муддатли жароҳат туфайли асосий ҳужумчи Дуван Сапатани йўқотган "Торино" "Интер" ҳужумчиси Хоакин Корреани қўлга киритишга уриниб кўради.

“Торино” Аргентина терма жамоаси футболчиси Корреани январь ойидаги трансфер ойнасида сотиб олиши мумкин бўлган футболчи сифатида белгилади. 

 Колумбиялик ҳужумчи Сапата октябрь ойида "Интер"га қарши ўйинда жароҳат олди ва катта эҳтимол, мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Ўз ўрнида Корреа ҳам "Интер"да ўз ўрнини топишда қийналди ва унинг ёзда тугайдиган шартномаси Туринга йўл очиши мумкин. 

 Бироқ, “Торино” "Интер" ва "Лацио"нинг собиқ футболчиси Корреани ёзда эмас, балки январда сотиб олиш бўйича келишувга эришиши устида ишламоқда. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.