Тоуни ва Райя «Челси» нишонида!

Тоуни ва Райя «Челси» нишонида!

Мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган «Челси» ёзда бир қанча трансферларни амалга оширмоқчи.

«Аристократлар» «Брентфорд»дан Айван Тоуни ва Давид Райяни ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирган. Football London нашри хабарига кўра, лондонликларга айни дам марказий ҳужумчи керак. Тоуни эса мавсумни ажойиб ўтказмоқда. У жамоаси таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, «Челси» ўзига янги дарвозабон қидирмоқда. Вариантлар орасида испаниялик посбон Давид Рая ҳам бор. Шунигдек ёзда клубни Кепа ва Менди тарк этиши мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.