Осиё футбол конфедерацияси 2025 йилнинг февраль ойида Хитой мезбонлик қиладиган U-20 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш мароси ҳақида маълумот берди. Унга кўра, маросим 7 ноябрь Тошкент вақти билан соат 12:00 да Хитойнинг Шенчжен шаҳрида ўтказилади.
Жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, амалдаги мусобақа ғолиби Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган:
⚽️ 1-саватча
🇨🇳 Хитой (мусобақа мезбони)
🇺🇿 Ўзбекистон
🇮🇶 Ироқ
🇯🇵 Япония
⚽️ 2-саватча
🇰🇷 Корея Республикаси
🇦🇺 Австралия
🇮🇷 Эрон
🇯🇴 Иордания
⚽️ 3-саватча
🇮🇩 Индонезия
🇸🇦 Саудия Арабистони
🇸🇾 Сурия
🇰🇬 Қирғиз Республикаси
⚽️ 4-саватча
🇶🇦 Қатар
🇹🇭 Таиланд
🇾🇪 Яман
🇰🇵 КХДР
Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа Чилида бўлиб ўтадиган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Мусобақанинг энг яхши 4 та жамоаси 2025 йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.