Веа учун курашда «Юве» фаворит

Веа учун курашда «Юве» фаворит

«Ювентус» Тимоти Веага қизиқиш билдирмоқда.

La Gazette Dello Sport хабарига кўра, 23 ёшли вингер Турин клубининг трансфер мақсади ҳисобланади. Яқинда спорт директори Жованни Манна футболчи вакиллари билан учрашув ўтказди, томонлар Веанинг маоши борасида келишиб олдилар. Тахминларга кўра, америкалик футболчи ўнг қанотда Хуан Куадрадони алмаштира олади. Тимоти трансфери учун «Лилль» 15 миллион евро сўрамоқда. Нархни пасайтириш учун «бьянконерилар» французларга ўз ўйинчиларидан бирини таклиф қилиши мумкин, масалан, Денис Закариёни. Тез орада клуб вакиллари учрашишади. Қайд этилишича, Веага «Атлетико» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ўтган мавсумда Лига 1да Веа 29 ўйинда майдонга тушиб, 2та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.