Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Май ойи. Лига 1 ўйини. «Лион» - «Монпелье». Ўта драматик тус олган учрашувнинг қисқача тафсилоти: 9та гол, мезбонлар қайд этган фантастик «камбэк» ва 2та «покер».
1та ўйинда икки футболчининг юксак натижа кўрсатиши - бунақаси Франция чемпионатида охирги марта узоқ 1974 йилида кузатилган бўлиб, ўшанда «Реймс» вакили Карлос Бьянки 5та, Делио Оннис эса «Монако» учун 4та гол урганди. Қолаверса, шу куни Лига 1-2022|2023 ҳисобидан дастлабки «покер»лар расмийлаштирилди. Улардан биринчиси муаллифи - «Монпелье» ҳужумчиси Элье Ваи. Асосий факт шуки, 20 ёшли футболчи 4та гол учун атиги 15 дақиқа сарфлади!
Якунда «Монпелье» турнир жадвали ўрталаридан жой олди - 12-ўрин. Элье Ваи эса Лига 1 финишига қадар жами голлари сонини 19тага етказиб, турнирнинг энг яхши 8 нафар тўпурари қаторига кирди. Ёш йигитча пойга ғолиби - даҳшатнамо Килиан Мбаппедан атиги 10та гол ортда қолди. Айтиш жоиз, Элье Франция чемпионати элит лигасида тўсатдан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Аксинча, ёш ҳужумчи ҳар мавсум аста-секин юқорига интилмоқда. Дейлик, Ваи Лига 1даги дебютини 17 ёшида «Мец»га қарши баҳсда нишонлаган ва ҳисоб бўйича 2-ўйинидаёқ «Монако» дарвозасини ишғол қилиб, «Монпелье» тарихида гол урган иккинчи энг ёш футболчига айланган эди. Элье биринчи мавсумни 3та гол билан якунлади, муҳими, истиқболи баланд футболчи эканлигини кўрсата олди. Яна бир йилдан кейин ёш йигитча рақиблар дарвозасига 10 марта йўл топиш баробарида 2та голга ассистентлик қилди. Мана, у якунига етган мавсум тизимли ўсишни давом эттирди - Франция чемпионатининг 33та ўйинида 19та гол ва 6та самарали узатма.
Ваининг асосий сифати - бу вазиятларни эффектли якунлаш. У 3 мавсум давомида XG модели (кутилган гол коээффициенти) кўрсаткичидан 4та голга ўзиб кетди. Оддий айтганда, ўртача ҳисобда ҳар тўртинчи зарбаси гол билан якунланмоқда. Қолаверса, Ваида дарвоза томон берилган зарбалар аниқлиги 50 фоиздан юқори. Мавсум кашфиётининг яна бир муҳим фазилати - тезлик. Ваи бу масалада Килиан Мбаппе даражасида деярли. Охирги мавсум бўйича келтирсак, Ваи 35,28 километр|соат тезлигини қайд этган бўлса, Килианда ушбу кўрсаткич 36 километр|соатни ташкил этди. Элье шунингдек, бўш ҳудудни қандай топиш, шерикларига вақтида йўл очишни ҳам яхши билади. Голни эса ҳар қандай вазиятдан юзага келтириши мумкин. Мана, Элье Ваи ўша Килиан Мбаппедан кейин 20 ёшигача Лига 1да 20та гол маррасига етган биринчи футболчи бўлди. «Йўқ, рекордларни бирин-кетин янгилаш ҳақида бош қотирмоқчи эмасман. Агар юқори натижаларни янгиласам, нур устига аъло нур, лекин ўхшамай қолса, зарари йўқ, астойдил ишлашда давом этаман. Ҳозир одамлар мен ҳақимда кўп гапиришади - бу ижобий ҳолат. Лекин такрорлайман, қандайдир рекордлар ортидан қувмайман, қайсидир натижани янгилаганимдан сўнг тўхтаб ҳам қолмайман», - дейди 20 ёшли футболчи.
Тўғри, Ваи ўйинида ҳали камчиликлар ҳам етарли, албатта. «Монпелье» ўйин чизмаси бўйича қисқа узатмаларни афзал кўради, Элье эса курашларда деярли қатнашмайди ва ҳар бир учрашувда ўртача ҳисобда атиги 16 марта тўп узатади, уларнинг аниқлиги ҳам нисбатан паст - 68 фоиз. Яккама-якка кураш санъати - йигитчанинг яна бир оғриқли нуқтаси. Дейлик, ўртача ҳисобда 5та яккакурашдан атиги 1тасида устун келмоқда, ваҳоланки, бўйи 178 сантиметрга тенг. Ёш футболчи шунингдек, ҳаддан ортиқ эмоционал ва ҳали эҳтиросларини қандай жиловлашни ўрганиши шарт. Охирги мавсум 8та сариқ ва 1та қизил карточка олгани барчасини кўрсатиб турибди.
Нима бўлишидан қатъий назар, Элье учун фақат топ-клублар даъвогарлик қилса керак. Ҳозирда «Арсенал», «Ювентус» ва «Милан» каби клубларнинг қизиқаётгани маълум. Footmercato нашрида Лондон клубининг Ваига эътибор қаратаётгани ҳақида январь ойидаёқ ёзилганди, тўғри, айни пайт бу борада қандайдир аниқлик йўқ. L`Equipe хабарига қарасак, янги иқтидорга италияликлар кўпроқ қизиқишмоқда ва футболчининг атрофидагилар билан ҳам илк алоқаларни ўрнатишган. Tutto-mercato хабарида қўшимча қилинишича, Рафаэль Леау трансфери амалга ошганида, «Милан» Элье хариди бўйича ҳаракатни сезиларли даражада тезлаштириши мумкин эди. Бироқ португалиялик «Сан Сиро»да қолди ва энди Лига 1 жавоҳирига «Ювентус» бош даъвогар мақомига кўтарилди. Таъкидланишича, Туринда унинг номзодини Душан Влахович ўрнига муқобил вариант сифатида кўриб чиқишмоқда. Қўшимча маълумот: transfermarkt портали франциялик футболчи ҳуқуқини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789