АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
2 декабрь санасида ниҳоясига етган ўсмирлар (U17) ўртасидаги ЖЧ чемпион ва совриндор жамоаларни аниқлаб бериш билан биргаликда, нодир иқтидор соҳибини ҳам кашф этди.
У Аргентина терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Клаудио Эчеверридир.
Турнирнинг чорак финалида Бразилияга қарши майдонга тушган Аргентина азалий рақибини 3:0 ҳисобида маҳв этиб, апрель ойида бўлиб ўтган Копа Америка мусобақасидаги мағлубият учун реванш олди. Эчеверри эса хет-трикка эришиб, нафақат ўйин қаҳрамони бўлди, балки ўз номини футбол тарихига ёзиб қўйди.
Клаудио - Лионель Мессининг 2012 йилда амалга оширган хет-трикидан кейин «селесао» дарвозасини бир ўйинда 3 марта забт этган ягона футболчи. Барча ёш тоифалардаги жамоаларда бундай тўпурар йўқ. Агарда фақат расмий учрашувларни инобатга оладиган бўлсак, Эчеверри - 98 йил (!) ичидаги ягона снайпер.
Ўйиндан кейин ОАВ оламни бошга кўтаришди: «Янги Месси», «Реал», «Ювентус», «Манчестер Сити» уни назорат қилмоқда». Футболчининг ўзи эса, «Барса»да ўйнашни доимо орзу қилишини эътироф этиш билан гулханга мой қуйди.
Клаудио Эчеверри қайси жамоада ўйнаш истаги хусусида: «Ривер Плейт»дан ташқари, «Барселона». Мен Мессининг ашаддий мухлисиман ва доимо унинг «Барса»даги ўйинларини томоша қилганман. Болалик давримдан бери мен интилган ягона орзу шу».
Шунга ўхшаш воқеаларга дуч келганда, беихтиёр хаёлингиздан бир фикр ўтади: шов-шув кўтаришни бас қилинг. Битта ўйиндаги муваффақият учун шунинг ўзи етарли. Эртага ғойиб бўлади, индинга ҳамма уни унутади. Бироқ Клаудио воқеаси сиз ўйлаганчалик оддий эмас. У болалик чоғидан эътиборда бўлишга одатланган. Чунки у «Бразилия перформанси»дан анча аввал нур соча бошлаган.
Келинг, энди ёш футболчининг келиб чиқиши билан танишайлик.
Тупроқли майдонларда ўзгача
Клаудио Аргентинанинг шимоли-шарқидаги Ресистенсия шаҳрида туғилди. Унинг дастлабки клуби - «Депортиво Луян». Илк мураббийи Луис Куэвас 8 ёшли Эчеверри билан танишувни қуйидагича хотирлайди: «Илк бор у тўп билан ҳамманинг бошини айлантириб юрганини кўргач, бутунлай ўзгача ўйинчи эканлигига амин бўлдим. Мен учун Клаудио янги Марадона, янги Месси мақомида эди. Шаҳарда унинг ўйинига гувоҳ бўлганлар ҳам унга қойил қолишганди. У билан ўтган 2 йилни эсласам, завқланиб кетаман. Энди уни мухлислар телевизорда томоша қилишмоқда. Клаудио тўпни эгаллаб олганида, худди Марадона давридагидек ёки ҳозирги Мессидек хавфли вазиятни юзага келтириши аниқ».
Машҳурлик ва босим
«Ривер Плейт»да ҳам Эчеверри сояда қолиб кетмади. Дастлабки баландпарвоз олқишларга эса 11 ёшли чоғида эришди. Ўшанда Clarin газетаси клубнинг Венецияда бўлиб ўтган халқаро турнирдаги иштирокини тўлиқ ёритганди: Клаудио «Ювентус»га қарши беллашувда покерга эришган ва мусобақани 6та ўйинда 9та гол уриш билан якунлаган, «Ривер» эса «Атлетико», Аякс», «Челси» ва зикр этилган «Юве»дек грандлар орасида ёрқин ўйинлари билан ажралиб турганди. Эчеверри ҳатто турнирдаги якуний 3-ўриндан норози эканлигини яшириб ўтирмади - турнирни ғолиб сифатида якунлашни истаганди.
Шу тариқа ресистенсиялик болакай ёшлар футболидаги фаолиятини бошламай туриб машҳурликка эришди. Ижтимоий тармоқларда унинг обуначилари сони 300 мингдан ошиб кетди. Ўша даврдаёқ Клаудиога юксак ишонч билдирган мухлислар унинг паст бўйи, ақл бовар қилмайдиган даражадаги дриблинги ва юқори тезлигини инобатга олган ҳолда «иблисча» тахаллуси билан сийлашганди. Бир пайтлар боливиялик афсона - Марко Антонио Этчеверри шу лақаб соҳиби эди.
Лекин барвақт келган машҳурликнинг ўзига яраша салвари ҳам бўлади. Бу босим. Эчеверри ана шу босим билан ёшлигидан курашишга мажбур бўлди. Бу борада футболчи илк марта Копа Америка U17 турнирининг старт учрашувидаги гол ва 3та ассистдан кейин оғиз очганди: «Мен жуда хотиржамман. Кеча оила аъзоларим билан шу хусусда гаплашдим. Чунки ёш бўлганим сабабли улкан босимни ҳис этаман. Тўғри, баъзан толиқиб қолгандек бўламан, лекин кўникишга ҳаракат қиляпман».
Дастлабки синов - Копа Америка U-17
Клаудио Эчеверри ҳаётидаги янги босқич. 17 ёшлилар ўртасидаги мазкур мусобақа нафақат жиддий синов, балки Венециядаги турнирдан бошлаб уни кузатаётганларга ўз салоҳиятини исботлаш имконияти эди. Сардорлик боғичига лойиқ кўрилгани эса қўшимча ишонч белгиси бўлди. Турнир ниҳоясида Иблисча деярли барча кўрсаткичлар бўйича ғолиб чиқди:
*** Энг яхши тўпурар - 5та гол;
*** «Гол+пас тизимида етакчи - 8 балл;
*** Зарбалар сони бўйича етакчи - 28 зарба;
*** Вазиятлар яратиш бўйича етакчи - 7та;
*** Самарали ҳужумкор ҳаракатлар бўйича етакчи - 8,23;
*** Узатмаларнинг самарадорлиги бўйича 2-натижа - 93 фоиз.
Клаудио халқаро аренага чиқди. Копа Америка турниридан кейин Эчеверрига бўлган қизиқиш кучайиб кетди: «Реал», кейинроқ «Юве»га оид маълумотлар чоп этилди. Айнан шу мусобақа 2 ойдан кейин Клаудиога «Ривер Плейт»нинг асосий таркибида майдонга тушиш ва дебютни самарали узатма билан нишонлаш имкониятини берди. Бундан ташқари, ёш иқтидорни Лионель Скалони миллий терма жамоага жалб этди. Ниҳоят, у Месси билан ёнмаён тўп суриш бахтига эришди.
«Реваншни ЖЧда
оламиз»
Эквадор мезбонлигида ўтган Копадаги ягона оғриқ Бразилия эди. Аргентина ҳал қилувчи баҳсда 2:3 ҳисобида имкониятни бой дерди. Ўша аламли мағлубиятдан кейин Эчеверри U17 мундиалида қасос олишга ваъда берганди.
Худди миллий терма жамоа каби ёш аргентиналиклар ҳам Қатардаги мусобақани 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошладилар. Бироқ кейин уларни тўхтатишнинг иложи бўлмай қолди: Япония 3:1, Польша 4:0, 1/8 финалда Венесуэла 5:0 ҳисобларида маҳв этилди. Шундан кейин тақдир тақозоси билан чорак финалда Клаудио Бразилия дарвозасига жавобсиз 3та гол уриб, ваъдани бажарди.
Табиийки, ҳозир бир йилдан кейин амалдаги шартномаси ниҳоясига етадиган «Иблисча» учун кураш авжида. Футболчининг ўзи эса ғоят бахтиёр. Унга шунчаки, тўп беришса, бўлди!
Манба: championat.com,
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789