АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Юртимизда футзал бўйича жаҳон чемпионатининг ўтказилиши - катта тарихий воқелик ва мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётганининг ўзига хос ифодаси.
Ниҳоят, шундай шукуҳли кунларга қадам босмоқдамиз. Футбол ва футзал мухлислари бундай ажойиб дамларни узоқ вақт кутишди. Мана, ўша интизор кутилган кунлар эшик қоқмоқда. Энди, Регистондаги қуръа маросимидан сўнг мухлисларимиз жамоамизнинг Парагвай, Коста-Рика ва Нидерландия термаларига қарши ўйинлари вақтини ўн чандон интизорлик билан кутиб яшашади. Ишончимиз комил, мундиал нафаси футболимизни наволантиради ва уни янги марралар сари етаклайди.
Суперлига ўйинларига боғлиқ рақобат ва қизғинлик ҳам шундан далолат бермоқда. Ортда қолган 9-тур доирасидаги илк учрашувдан олдин аксарият мухлислар «Металлург»нинг «Навбаҳор»дан очко тортиб олиш учун жон-жаҳди билан курашишини тахмин қилишди ва бу ўзини тўла оқлади. Тахминлар илгари сурилган вақт «Металлург» агар «Навбаҳор»ни очколардан маҳрум этса, «Насаф»да яққол пешқадамга айланиб олиш учун зўр имконият туғилиши ҳақида ҳам мулоҳазалар билдирилди. Аниқроқ айтганда, «Металлург» «лочинлар»дан очко тортиб олади, «аждарлар» эса «Динамо»ни енгади» қабилида. Шу тариқа кўпчиликда «Металлург» қўшниси ОКМК пешқадам бўлиши учун «Навбаҳор»ни тўхтатиши ҳақида ҳам тасаввур шаклланди. Бекобод ва Наманган жамоалари ўртасидаги баҳсда кучлар тенг келгач эса, «Истиқлол» стадионида мислсиз, аёвсиз жанг кечиши аёнлашди ўз-ўзидан. Айримлар бу орада «Насаф» ҳар қандай вазиятда «Динамо»ни «янчиб» ташлашига ишонишди. Яна бир гуруҳ мухлислар эса «Динамо» Қаршида «Навбаҳор» учун «Насаф»дан очко тортиб олишини кутишди.
Хуллас, ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб кетди. Лекин Суперлига 9-турида барча тахминлардан устун бир ҳақиқат кўзга ташланаётганди. Бу «Динамо» ва «Металлург»нинг исталган жамоадан очко тортиб олиш учун руҳан тайёрлиги билан боғлиқ. Йўқ, «Металлург» ва «Динамо»ни «Навбаҳор» ҳамда «Насаф»нинг пешқадамлик пойгасидаги кураши қизиқтирмасди. Ҳар икки жамоа учун Самвел Бабаян ва Рўзиқул Бердиевнинг чемпионлик йўлидаги орзу-умидлари эмас, аксинча, лоақал 1 очко олиш муҳим эди. Амалда Веско Стешевич ва Вадим Абрамов ақалли 1 очко ишлаш йўлида «Навбаҳор» ва «Насаф»ни қийин аҳволга солиб қўйишди. Зеро, ҳар икки мураббий ўз имкониятларини юқори баҳолайди. Аниққи, улар бошқа ҳамкасбларидан ўзларини кам санамайдилар, ортда қолишни асло хоҳламайдилар. Максим Шацких ҳар қанча дод-фарёд кўтармасин, бир ҳақиқатни тан олишга мажбур: «Динамо» кетма-кет икки учрашувда кучли рақиблар - «Пахтакор» ва «Насаф»дан очко тортиб олишни уддалади. «Металлург» эса водийнинг пешқадамликни кўзлаган икки вакили - «Андижон» ва «Навбаҳор»ни қимматли очколардан мосуво этди. Яна бир бор такрорлаймиз: Бекобод ва Самарқанд жамоалари учун ўзга чора қолмаганди, ҳар иккисини бошқа иштирокчилар манфаатлари заррача қизиқтирмасди.
Муҳтарам мухлис! Имкон қадар фактлар асосида мулоҳаза юритмоқдамиз. Лекин фактлар ҳар қанча ўжар бўлмасин, ҳар доим ҳам реал воқеликни ифодаламайди. Жумладан, ўйин жараёни қандай кечганини сўзлаб беролмайди. Мазкур мулоҳазаларимизни ёзишдан олдин «Пахтакор»нинг 3 нафар ходими «Қизилқум»га қарши ўйин чоғи қоидаларга зид боргани ва уларнинг хатти-ҳаракатлари Тартиб-интизом қўмитасига оширилгани ҳақидаги хабар тарқалди. Албатта, ножўя ҳаракат ва ҳақорат ҳеч қачон оқланмайди. Нафақат бизда, балки ҳар бир футбол жамиятида. Фикримизча, ўша ходимлар ҳам аслида ножўя ҳаракат ва ҳақоратларни ёқтирмайдиган футбол одамлари ҳисобланишади. Хўш, ножўя ҳаракат ва ҳақоратларни ёқтиришмаса, исташмаса, нега ўзларини бундай тутишди? Нима, улар қоидаларга амал қилмаслик қандай оқибатларга олиб келишини билишмайдими? Ишонаверинг, сиз-у биздан яхши билишади. Футболни ҳам ўша ҳакам ва мураббийлардан кам тушунишмайди. Унда нега бундай нохуш воқеа юз берди? Қандай ноҳақлик юз бердики, «Пахтакор»нинг футболни теран тушунадиган ходимлари қуюшқондан чиқишди? Ҳамма гап мана шунда! Шу саволлар жавобида.
Ўша ходимлар наздида таркиб жиҳатдан кучсизланган «Пахтакор»нинг қайта кучайиб кетиши олдини олиш билан боғлиқ яширин ҳаракат олиб борилаётгандек гўё. «Пахтакор» мухлислари ўз суюклилари «Динамо» ҳамда «Қизилқум»дан 6 очко тортиб олиб, турнир жадвалида пешқадамларга тенглашишларига ишонч билан қарашаётганди. Таъкидлаш жоиз, «шерлар» ҳар икки учрашувда ғалабага лойиқ футбол кўрсатишди. Айниқса, бир киши кам бўлиб қолган ҳолатда «Қизилқум»ни роса қийнашди. Жамшид Саидов шогирдлари бир амаллаб дуранг натижани сақлаб қолишди. «Қизилқум» бош мураббийининг ўзи бежиз шогирдлари мағлубият хавотири остида тўп суришганини рўй-рост таъкидламади. Максим Шацких эса ҳакамликдан норозилигини яшириб ўтирмади. Адолат юзасидан айтиш керак, Макс сўзларида ҳам қандайдир жон бор. Кўпчиликка таниш ўша ходимлар ҳам ўзларича тартиб бузишмаган. ПФЛ тартиббузарликка қарши қатъий курашиш билан бирга ҳакамлик ва VAR билан боғлиқ муаммоларга жиддий эътибор қаратиши зарурга ўхшайди. Акс ҳолда, кейинги турларда бошқа жамоалар вакиллари ҳам ўз норозиликларини тийиб туришолмайди. Кези келганда, «Нефтчи» футболчиларининг ОКМК билан учрашувда вақтни «ўлдириш» пайига тушишгани, шунга боғлиқ ҳаракатлари ташқаридан ёқимсиз таассурот уйғотганини таъкидлаш жоиз. Вақтни сунъий равишда «ўлдириш» - футбол амалиётида мавжуд реаллик. Аммо бу жараён ўйинни буткул издан чиқариб юбориш маъносини англатмайди. Виталий Левченко шогирдлари эса барча амал қиладиган меъёрни унутишди, вақт чўзишни ҳаддан ошириб юборишди. Футбол бундай муносабатни хушламайди, албатта.
Қувонч билан эътироф этиш керак, Суперлига 9-тури мухлисларга янги қаҳрамонларни ҳам таништирди. Люпче Дориев «Сўғдиёна»нинг яққол лидерига айланиб бораётганини аввал ҳам бот-бот исботлаётганди. 9-турга келиб, ундаги мавжуд потенциал бор бўй-басти билан юзага қалқди. Оддий айтганда, Суперлига осмонида янги юлдуз порлади. Мухлислар чемпионатимиз кенгликларида айнан ёрқин ижрочи излашаётганди. Энди ўша ёрқин юлдуз Силванус Нимели ёки Драган Черан эмас, балки Люпче Дориев эканлиги тобора ҳақиқатга айланмоқда. Унинг Жиззахдаги бенефиси ўз йўлига. Майли, Дориев ўз ҳолича ёрқин юлдуз бўлиб чарақлайверсин. Биз учун эса «Нефтчи» таркибида пенальтидан фойдаланолмагач, тушкунликка берилмаган, елкасини босган босимни ағдариб, жарима зарбасидан беназир гол урган Жасур Жалолиддинов ютуғи қадрлироқдир. Зеро, бу йигит олимпия терма жамоамизнинг лидерларидан ҳисобланади. Айни чоғда футболимизнинг янги авлоди ёрқин вакилларидан биридир. Жасур Жалолиддинов минг-минглаб мухлислар кўз ўнгида ўзбек футболидаги янгича кайфият тимсоли сифатида виқор билан бўй ростлади ва қалбларда ишонч туйғусини мустаҳкамлади. Бугун футболимиз ва мухлисларимиз учун шундай мустаҳкамликнинг ўрни беқиёс!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789