АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Пахтакор»нинг собиқ спорт директори Жаъфар Ирисметов Россиянинг Eurostavka.ru сайти мухбирига берган интервьюсида Шомуродов ва «Рома» футболчиси ўртасида можаро юзага келганини таъкидлади.
Шунингдек, у «Спартак» аъзоси Остон Ўрунов ва Элдор Шомуродов фаолиятини ўзаро солиштирди.
«Ўрунов жамоасини ўзгартириши керак. Бу ерда молиявий муаммолар мавжуд. Футболчи маоши камайишига рози эмас ва у айнан ҳозир танлаши керак: пул ёки фаолиятини», - дея сўз бошлади Ирисметов.
- Уни футболдан воз кечиб, пул ишлаш истагида айблайсизми?
- Йўқ, мен ҳукм ўқимадим. Лекин бир пайтлар Элдор Шомуродов «Ростов»да барча қийинчиликларга сабр қилди, чидади. У Осиёда 5-10 баробар кўп пул топиши мумкин эди. Якунда ўз ниятига етди - Италияга жўнади. Бу фақат Ўруновнинг танлови. Мен унинг молиявий аҳволини билмайман. Пул - бу пул: у кўп нарсани ҳал қилади - бу ҳақиқат.
- Шомуродовнинг «Рома»даги фаолияти ҳақида қандай фикрдасиз?
- У 27 ёшда. Футболда фаолият чўққиси кўпинча 25-30 ёшга тўғри келади. Дибалани «Рома»га олиб боришди, у ерда яна Абрахам ҳам бор. Элдорга қийин бўлади. Ҳаттоки ҳужумчимиз майдонга тушиб, гол урса ҳам, Жозе Моуриньо бошқаларга ишонч билдираверади. Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини 10-15 дақиқа қаноатлантирмаслиги табиий.
У «Рома»га ўтиб, тўғри қилган. Ҳа, тўғри ишлари юришмади, лекин нима учунлигини билмайман. Бироқ, бу ҳам ўсиш. Ҳар бир футболчи кучли клубда ўйнашни хоҳлайди. Элдорга анча кам имконият беришмоқда. У янги жамоага ўтганида, асосий таркиб учун муносиб эканлигини исботлаши кераклигини биларди. Шомуродов ҳозир кам ўйнаяпти, лекин доимо фойдали: 10-15 дақиқалик ўз вақтида ўйинни кескинлаштирмоқда, ҳар ҳолда. Хуллас, Шомуродов ҳали ҳам ўз даражасини намойиш қилиб келмоқда.
Абрахам - жуда кучли ҳужумчи. У шубҳасиз, римликларнинг биринчи рақамли ҳужумчиси. Натижа ҳам буни яққол кўрсатиб турибди. Мен уларни солиштирмоқчи эмасман. Моуриньо бир ҳужумчи билан ўйнаб, тўпни ўзида сақлай оладиган ва гол урадиган баланд бўйли ҳужумчига ишонч билдиради. Элдорнинг ўйин услуби бироз бошқача. Абрахам эса Моуриньонинг тактикасига тўлиқ мос келади.
Бундан ташқари, яна бир ҳолатни алоҳида таъкидламоқчиман. Эл-Шаарави ўйин пайтида Шомуродовни атайлаб кўрмаганликка олади. У тўпни фақат Абрахамга узатади, Элдорга умуман. Стефан Абрахамга нисбатан рақобат қила олмаслигини билиб, иккинчи ҳужумчи учун ўзи ва Шомуродов ўртасида рақобат борлигини тушуниб турибди. Мен «Рома»нинг кўп ўйинларини томоша қилдим. Эл-Шаарави очиқчасига Шомуродовга нисбатан эътиборсизлик қилмоқда. Ҳа, тушунаман, бу рақобат. Элдор бунга тайёр туриши керак. Соғлом рақобат керак, аммо бу жамоа зарари эвазига бўлмаслиги керак.
- Европага мослашиш русларга қараганда ўзбекларга осонроқми ёки буни таққослаб бўлмайдими?
- Европада руслар ўз ватанидаги каби порламайди. Ўзбекистонликларга ҳам, россияликларга ҳам менталитет тўсқинлик қилади. Мен яқинда бир дўстимга айтгандим: Абрахам такаббурроқ, «осмон»да юради, шериклари олдида ҳайбатли. Шомуродов эса аксинча, уятчан. Остонни эса юмшоқ деб айта олмайман. «Пахтакор»да спорт директори сифатида иш бошлаганимда, у билан бироз суҳбатлашгандим. У мураккаб характерга эга, бир пасда хафа бўлиб қолиши ҳам мумкин. Ўзбекистонда мураббий унга мослашиши мумкин, лекин Россияда буни ҳеч ким кўтаролмайди. Ўзбекистонда унга осонроқ: «Остончик, югурақол». Россияда ким унга шундай дейди?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789