Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Хабарингиз бор, эртага ўсмирларимиз Осиё кубоги-2023 ярим финал ўйинида Ж.Корея термасига қарши майдонга тушишади.
Жамоамиз устози Жамолиддин Раҳматуллаеав ва сардори Лазизбек Мирзаев ўйиндан олдинги матубуот нажумани қуйидаги фикрларни билдириб ўтишди.
«Эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Кореяни яхши биламиз. Охирги баҳсда ғалаба қозонганмиз (саралашда, 3:2). Асосий мақсадимиз — ўша ғалаба тасодиф эмаслигини исботлаш. Ўйлайманки, яримфиналда ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритамиз. Биз катта мақсад ва иштиёқ билан мусобақага келганмиз. Минимал мақсад — жаҳон чемпионатига йўлланмасини қўлга киритишга эришдик. Энди эса турнирда зафар қучишни уддалашимиз зарур. Олдимиздаги икки муҳим ўйинни ижобий натижа билан ҳал қилиш учун бор кучимизни берамиз.
Албатта, рақибни ўрганиб чиқдик. Барча жамоаларда бўлгани сингари уларнинг ҳам кучли ва кучсиз томонлари бор. Эртага режаларимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз», — дейди Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Осиё Кубоги яримфинали олдидан.
***
Лазизбек Мирзаев эртанги ўйин ҳақида:
- Авваламбор, барча юртдошларимизни Жаҳон чемпионати йўлланмаси ва ярим финал билан табриклайман. Терма жамоа Кореяга қарши учрашувга жисмонан тайёр ҳолатда. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.
***
Айтганча, ўсмирларимиз Жанубий Кореяга қарши оқ-кўк либосда майдонга тушадиган бўлишди.
Ўзбекистон У-17 терма жамоаси эртага Осиё Кубоги ярим финалида Жанубий Кореяга қарши учрашув ўтказади. Ушбу баҳсда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўлиқ қора либосда ҳаракатланади.
Учрашув 29-июн соат 19:00 да (Тошкент в.б.) Бангкок шаҳрининг “Патум Тани” стадионида старт олади.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789