АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Тренто шаҳрида ташкиллаштирилган спорт фестивали меҳмони бўлган «Ювентус»нинг афсонавий дарвозабони ва сардори Жанлуижи Буффон журналистларга тутилди, албатта.
Шу тариқа Италия футболи фахрининг кўплаб қизиқарли саволларга жавоб беришига тўғри келди. Лекин у гапни ўзи каби афсона - теннисчи Рожер Федерернинг спортдан кетаётганига муносабат билдиришдан бошлади: «Феде миллионлаб одамларга ҳисобсиз ижобий ҳис-туйғуларни бағишлади, шунинг учун спортдан бу қадар эрта кетишга қарор қилгани ачинарли. Менга келсак, кўп сабаблар туфайли ҳали ўйнашда давом этаман. Муҳими, ўзимни ҳамон кучли ва рақобатга дош берадиган ҳолатда ҳис қиляпман. Эҳтимол, олтин спорт асрида фаолият юритганим учун шундайдир. Рухсатингиз билан барчасини тушунтираман: хоҳлаган вақт чекишни ташлаш тўғрисида осонгина қарор қабул қиладиган ёшдаман, ўз давримнинг чин профессионалиман. Танловларимда ҳар доим маълум маъно бор эди. Дарвозада туриб, мухлислар хурсандчилигини кўриш учун «Парма»га қайтдим. Ҳаётда етарлича ютуқларга эришдим, лекин кўплаб имкониятлардан ҳам воз кечганман. Бундан афсусланмайман, чунки юксак натижаларга халқ меҳр-муҳаббати туфайли эришдим. Энг муҳими, нималарга лойиқ эканлигимни яхши биламан. Бунинг учун Чемпионлар Лигасида 8 марта ғалаба қозонишим шарт эмасди. «Шалпангқулоқ» кубокни ютмаганимда ҳам, ҳозирги бахтни ҳеч ким мендан тортиб ололмасди».
- Жижи, ёқимсиз танқидларга қандай қарайсиз?
- Танқид фақат фойда келтиради, айниқса, фахрийларга. Демоқчиманки, ёшлар салбий баҳони тўғри қабул қилолмайдилар, бунга бошқача қарайдилар. Оқибатда руҳан толиқиб, барқарорликни йўқотишлари ҳам ҳеч гап эмас. Лекин ёшингиз улғайгани сари асл қадр-қимматингизни теран англайсиз, бунинг ортидан танқид ҳам маълум маънода рағбатга айланади. Ишонинг, гоҳида танқидга ўзгача эҳтиёж сезаман. Олдин газеталарни унча ўқимасдим, чунки уларда ёзилганлар мени мувозанатдан чиқариб юбориши мумкинлигидан чўчирдим. Баъзан эса танқидий фикр билдирган одамдан нафратланиш учунгина ўқирдим. Энди ҳаммаси бошқача - танқидга озуқадек қарашни ўргандим.
- Дарвозабоннинг жамоадаги роли ҳақида якдил хулосангиз қандай?
- Ўйинни эътиборсиз ёки ҳаваскор сифатида томоша қиладиганлар дарвозабон ижросидаги «сэйв» ва тўпга ташланишлар аҳамиятини тўғри баҳолай олмайдилар, чунки улар учун барчаси оддий ва осон, табиий ҳолдек туюлади. Баъзида клубдошларим хизматларини эслаб, уларга раҳмат йўллагим келади. Дейлик, «Торино»га қарши баҳсда айнан улар туфайли мағлубиятсиз серия бўйича шахсий рекордимни янгилагандим. Ҳар қандай жамоада дарвозабон қолганларга ўз характери, ўйинга муносабати ва оддий сўзи билан ёрдам бериши мумкин. Ушбу хислатлар жуда муҳим, фақат буни ҳамма ҳам тушунмайди.
- Ҳаётда дипломатияга мойилроқ бўлишингиз ҳам мумкинмиди?
- Менимча, йўқ. Ёшлигимда хатоларга ҳам қўл урганман. Муҳими, уларнинг фойдаси ҳам йўқ эмас, чунки вақтида тўғри хулоса чиқарганман. Шунингдек, масъулиятни зиммамга олишдан асло қочмаган ва барчаси учун шахсан ўзим жавоб беришга интилганман. Ҳа, баъзи ёқимсиз лаҳзалар борки, улар ҳар доим юракни санчиб, азоб беради. Қисқаси, ҳаёт йўлимдаги айрим нарсаларнигина унутишни хоҳлаймайман, қолган ҳаммасини ҳаттоки, 30 йилдан кейин ҳам катта мамнуният билан эслашим, имкон берилса, такрорлашим мумкин. Чунки кўп ишларни онгли равишда қилганман, гарчи бошқача вариантлар ҳам бўлсада, улардан асло чекинмасдим.
- «Парма» ҳақида нима дейсиз?
- Бу клуб - менинг романтик ҳикоям. Шундай «ўлчов» билан яшашни маъқул кўраман, бу ўзлигимни билдириб, аслида кимлигимни эслатиб туради. Эҳтимолки, шу қараш туфайли ҳам ўзимни ҳамиша тетик ҳис қиларман. Оддий мисол, кийиниш хонасида ёш йигитлар билан ҳали ҳам олдингидек завққа тўлишим, ўзимни болалардек тутишим мумкин. Балки бу аҳмоқ ўргатувчи эканлигимдан далолатдир (кулади). Тўғри, гоҳида йигитларга қарасам, улар мендан сал бошқачароқ муносабат кутишаётгандек туюлади. Лекин ўзимни ўзгартиролмайман, барибир - улар билан чақчақлашаман, ҳазиллашаман... Ахир оддийлик уят саналмайди-ку, тўғрими? Асосийси, барча йигитлар билан алоқам яхши, ҳатто аъло!
- Қадрдон дўстингиз Жоржо Кьеллини билан ажралиш азобидан қутулдингизми?
- Тўғриси, уни роса соғиндим, ахир биргаликда не-не воқеликларни бошдан кечирмадик... Ўзи жамоавий спортда энг ёқимли томони - бу ҳаммасини бирга баҳам кўриш. Хоҳ ғалаба завқи бўлсин, хоҳ мағлубият алами. Қисқаси, иккимиз ҳар томонлама бирга ўсдик: менталитет, қобилият...
- «Ювентус» билан ажралиш-чи?
- Нима дейишимни хоҳлайсиз? Ҳозир бирор янги гап айтолмайман, чунки ҳар бир сўзим тортишувлар келтириб чиқариши мумкин, мен эса буни хоҳламайман. Бу жамоада баъзан мавсумни ўта ёмон бошлардик, лекин якунда юқорига кўтарилардик, барибир. Ҳаммаси тажриба, анъана, маълум одамлар ва клубнинг умумий ДНК таҳлилига боғлиқ. Тўғри, мен айтаётган ДНКни қабул қилиш ҳаммага ҳам эмас.
- Охирги пайтлар «А» серияда Меньян ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турибди...
- Эсимда, Париждан «Юве»га қайтганимда, клубда мендан айнан Меньян ҳақида сўрашди, у ўшанда «Лилль» дарвозасини қўриқларди. Яхши тавсиф берганимга қарамай, негадир унинг номзоди жиддий кўриб чиқилмади. Ҳали ҳам клубнинг бу масаладаги қароридан ҳайронман. «Милан» Меньян билан шартнома тузгач, дарҳол Мальдинига хабар юбориб, уни қутладим: «Қойил, кўпчилик назарга илмайдиган ва ишонмайдиган дарвозабонни олдинглар. Табриклайман, чунки у аслида жуда кучли дарвозабон». Мана, Меньян мени уялтирмаяпти...
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789