Маркус Рэшфорд – нинзя, йўғ-е...
ЖЧ-2022дан сўнг катта тезлик олган «МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ижтимоий тармоқларни ўзгача сурати билан бойитди.
ПФЛ «Навбаҳор» ва «Насаф» мухлислари секторларини эълон қилди
30 октябрь куни бўлиб ўтадиган «Навбаҳор» ва «Насаф» клублари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал ўйини олдидан ПФЛ чипталар сотуви ҳақида маълумот берди.
«Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси финал чипталари савдоси шаффофлигини таъминлаш мақсадида борасида iTicket билан ҳамкорлик қилади. Чипталар 25 октябрь — сешанба кунидан бошлаб сотувга чиқарилиши режалаштирилган. Бунда чипталар онлайн ҳамда оффлайн тарзида сотувга қўйилади.
Номинал мезбон сифатида ҳаракатланувчи «Навбаҳор» клуби мухлисларига 12, 13, 14 ва шу кетма-кетликда клуб логотипи кўрсатилган секторлардан чипта харид қилиш тавсия этилади. Номинал меҳмон ҳисобланувчи «Насаф» клуби мухлислари эса 6, 7, 8 ва жамоа логотипига яқинроқда жойлашган қолган секторларни танлаш тавсия этилади. 9, 11, 10A ҳамда 10B секторлар чипталари Бухоро шаҳрининг ўзида нейтрал мухлислар учун савдога чиқарилади. Стадионнинг VIP майдонларига туташ секторлар учун чипталар савдоси онлайн амалга оширилиши режалаштирилган.
Қашқадарё ҳамда Намангандан ташриф буюрувчи футбол мухлисларига қулайлик яратиш мақсадида чипталар «Насаф» ва «Навбаҳор» стадиони кассалари орқали ҳам сотувга чиқарилиши мумкин. ЎзПФЛ ҳар икки клубни iTicket билан боғлаш орқали бунга эришишни мақсад қилган. Яъни, клублар ўз мухлисларига қулайлик яратиш мақсадида юқорида тавсия этилган секторлар чипталарини iTicket ёрдамида ўз стадионларига чақиртириши мумкин бўлади.
Футбол мухлисларидан чипталар масаласига жиддий ёндошиш сўралади. Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ЎзПФЛ ҳамда iTicket футбол мухлисларига финал учрашувини мавжуд регламент ҳамда қонун-қоидалардан четлашмаган тарзда кузатиб бориш лозимлигини эслатиб ўтади. Чипталарда QR-code борлигини инобатга олган ҳолда сотиб олинган чипталар бегона шахслар қўлига тушиши ёки мазкур чипталарни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тавсия этилмайди», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, финал 30 октябрь куни Бухорода ўтказилади. Учрашув соат 17:00да бошланади.
ЖЧ-2022дан сўнг катта тезлик олган «МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ижтимоий тармоқларни ўзгача сурати билан бойитди.
Йўқ, «Манчестер Сити»да тўхтамай, уч-бешталаб гол ураётган Эрлинг Холанд жорий евромавсумнинг энг маҳсулдор футболчиси эмас
Жорий мавсумнинг каттагина қисмини турли сабаблар туфайли ўтказиб юборган сенегаллик ҳужумчи Садио Мане энг муҳим паллада спорт формасини деярли тиклаб олди ва энди «Бавария»га кутилган даражада наф келтиришга шайланмоқда.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789