Миллий термамиз ФИФА рейтингида 60-ўринга кўтарилди
Одатдагидек ФИФА миллий термаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Саудия Арабистони, Миср ва Греция 2030 йилги жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилмоқчи.
Агар ушбу ариза муваффақият қозонса, турнир яна қишда ўтказилади, худди бу йили Қатарда ўтказилиши каби. The Times нашрининг вазиятдан хабардор манбаларига таяниб ёзишича, бир неча ҳафта ичида Саудия Арабистони, Миср ва Грециянинг турнир мезбонлиги учун қўшма аризаси расман эълон қилинади. Бундай қарор ҳукумат даражасидаги музокаралардан сўнг қабул қилинди. Агар бу давлатлар 2030 йилги мундиални ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишса, Саудия Арабистони Миср ва Грецияда инфратузилмани тайёрлаш ҳаражатларининг бир қисмини ўз зиммасига олади. Қайд этилишича, ушбу «заявка» УЕФА томонидан қўллаб-қувватланаётган Испания ва Португалиянинг қўшма аризасига жиддий рақобатчи бўлади, чунки Саудия Арабистони, Миср ва Греция уч хил конфедерацияни ифодалайди. Уларни Осиё, Африка ва айрим Европа давлатлари томонидан қўллаб-қувватланиши кутилмоқда. Яна бир қишки жаҳон чемпионатига эҳтимол, Европанинг топ-лигалари вакиллари қарши чиқишса керак. Чунки бундай тартибда мавсумни бир ойдан кўпроқ вақтга тўхтатишга тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Американинг тўртта давлати - Уругвай, Аргентина, Чили ва Парагвай ҳам ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ариза топширган.
Таъкидланишича, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино сўнгги ҳафтада Саудия Арабистони, Миср ва Греция вакиллари билан учрашган, бироқ ФИФА манбалари у бирон бир аниқ таклифни қўллаб-қувватламаслигини айтган.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Одатдагидек ФИФА миллий термаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
«Реал» ҳужумкор футболчиси ўзининг Килиан Мбаппе, Родриго Гоэс ва Винисиус Жуниор билан муносабатлари совуқ экани ҳақидаги хабарларга раддия билдирди.
18 сентябрь куни 1990 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган италиялик Салваторе Скиллачи вафот этди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789