Жеррардни Эмери алмаштирди

Жеррардни Эмери алмаштирди

Унаи Эмери Премьер-лигага қайтди.

«Астон Вилла» истеъфога чиқарилган Стивен Жеррард ўрнига 50 ёшли мутахассисни бош мураббий этиб тайинлади. Бирмингем клуби Унаи учун «Вильярреал»га 6 млн. евро товон пули тўлайди. Испаниялик мураббий «Астон Вилла»даги дебютини 1 ноябрь куни «МЮ»га қарши баҳсда ўтказади. Эслатиб ўтамиз, Эмерига АПЛ бегона эмас. У 2018-2019 йиллар оралиғида «Арсенал»ни бошқарган. Шунингдек, у фаолияти давомида «Валенсия», «Севилья» ва «ПСЖ» клубларида ҳам ишлаган, 4 бор Европа Лигасида ва 1 марта Лига 1да ғолиб бўлган. Маълумот учун, «Астон Вилла» АПЛда 12та ўйинда 12 очко тўплаган ҳолда 14-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.