АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мағрур Златан Ибрагимович қўққисдан самарали футболчилик фаолиятига нуқта қўйишни лозим топди.
«А» серия 38-туридан ўрин олган «Милан» - «Верона» (3:1) ўйинидан кейин «россонерлар» тарихида ёрқин из қолдирган швециялик тўпурар ҳужумчи шарафига махсус хайрлашув матбуот анжумани ташкил этилди.
- Златан, хайрлашув оқшоми қандай бўлди?
- Мен учун алоҳида сана, ўзгача оқшом. Тўғриси, охирги дамгача кимгадир футболдан кетаётганимни айтгим келмади. Фақат клуб раҳбариятига сўнгги ўйин учун тантанали бирор тадбир тайёрлаш таклифи билан чиқдим, лекин фаолиятимни якунлашга қарор қилганимни билдирмадим. Журналистларга сабр-тоқат билан чидашгани учун раҳмат, энди уларда иш ҳажми камаяди. Эртадан футболча ҳаётдан қутулган озод одамга айланаман. Ортимда узундан-узун фаолият қолмоқда. Албатта, футболда босиб ўтган йўлим билан фахрланаман, ғоят бахтиёрман. Златан эртаги жуда кўп давом этди. Ўйнашдан чекинмаслигим учун қўшимча куч, адреналин, иштиёқ ва ҳис-туйғулар бахш этиб турганлардан бағоят миннатдорман. Бугун профессионал футболчи сифатида охирги кунни ўтказяпман, шундай экан, аввало, «Милан»га барча ишлари учун ташаккур изҳор этишим керак. Қолаверса, мен билан бирга ўйнаганлар, қолган клубларим ва терма жамоага ҳам таъзим қиламан. Мени яқиндан танийдиганлар самимий гапираётганимни яхши билишади. Келажагим? Келинг, шошилмайлик, ҳозирча ушбу лаҳзалардан борича завқланайлик.
- Қизиқ, футболдан нимани кўпроқ соғинасиз?
- Узоқ йиллар профессионал футболчи учун одатий саналган дастур-тартиб асосида яшадим. Энди эса амал қилиниши зарур аниқ шартларни унутаман. Соғинч масаласига келсак, аввало, кийиниш хонаси муҳитини қўмсашим тайин. Шу кунга қадар ўзимда борини кийиниш хонасида жамоа билан баҳам кўрдим, энди эса уйда, турмуш ўртоғим ва фарзандлари даврасида шундай қиламан. Ўйлайманки, бунга тўлиқ тайёрман.
- Нуқта қўйиш вақти келганини қачон тушундингиз, қарор чиқаришда иккиланмадингизми?
- Ҳаммаси оддий: уйқудан турганимда, ёмғир ёғаётганди ва кетишимдан ҳаттоки, осмон ҳам йиғлаётгандек туюлди. Ҳаммаси охирги 10 кун ичида ҳал қилинди. Қисқаси, қалбимга қулоқ тутиб, кетиш фурсати келганини англадим. Муҳими, бугун шунчалик гўзал муҳит аро яйрадимки, буни умр бўйи эслаб юраман. Энди автомобилим Миланеллога менсиз бораверсин, ўзимга янги йўналишлар топишим керак. «Милан»га қайтишда катта масъулиятни зиммамга олгандим, худди жамоа ҳайдовчиси каби эдим. Бу роль жуда ёқди. Аслида АҚШдан Европага қайтишни ўйламагандим, лекин дўстим Мино (агенти, марҳум Мино Райола) мени ишонтирди. Футболга нисбатан иштиёқим жуда баланд. Менда шундай менталитет борки, доимо ривожланиш, олдинга силжишни хоҳлайман, ҳеч қачон ўзимдан тўлиқ қаноатланмайман. Албатта, Миланеллони соғинаман, лекин жамоадошлар билан суҳбатлашиш учун келиб тураман.
- Энди келажагингизни қандай кўряпсиз?
- Айни пайт фақат озгина тин олиш ва ва ютуқларимдан қайта завқланишни хоҳлайман. Ичимда ҳали беқиёс ҳис-туйғулар бор ва бу вақтда шошилинч тўхтамга келиш нотўғри. Ҳозир ёздан шунчаки, завқланишим, дам олиб, қандай ишларга улгурганимни ўйлашим маъқул. Эҳтирослар босилганидан кейингина хотиржам ҳолда қандай вариантлар борлигини кўриб чиқаман, албатта. Мураббий ёки директор бўлиш - катта масъулият. Футболчида ўзлигини сақлаб қолиш имконияти кўпроқ, мураббийда эса чекловлар анчагина, барибир. Дейлик, мураббий машғулотларга бемалол «Феррари»да келмаслиги керак. Тўғри, агар Ибра мураббий бўлса, эҳтимол, мумкиндир. Векторни бироз ўзгартирайлик. Йўқ, футболдан бутунлай чиқиб кетмасам керак, лекин агар қайтсам, зинапояни қайта ўрнатиб, ундан секин-аста кўтарилишни бошлайман. Қолаверса, топ-мураббийга айланишимга ҳам кафолат йўқ.
- Айтингчи, сизга ўхшаган футболчи борми?
- Златан - ягона! Йўқ, бу худбинлик эмас, шунчаки, ҳаммамиз бошқачамиз. Болалигимда мени кўпинча Марко ван Бастен билан таққослашарди. Амалда у - ван Бастен, мен эса - Златан. Албатта, айрим нюанслар ўхшаши мумкин, аммо ўйинчиларни тўғридан-тўғри таққослашдан маъно йўқ. Ўйлашимча, худди шу «мен»га эга яна бир Златаннинг дунёга келиши мумкин эмас.
- Марҳум Мино Райолага бирор гап айтишни хоҳлармидингиз?
- Қарорларни ҳамиша у билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилардим, ҳаттоки, футболдан ташқари масалаларни ҳам бирга ҳал этардик. Аслида мутлақо мустақил инсонман, ҳеч кимни шахсиятимга яқинлаштирмайман, лекин Мино бундан мустасно. У билан муаммоларимни ҳам баҳам кўрдим. Дўстимнинг ўлими фожиа ва энди ҳеч нарса аввалгидек эмас. У майда-чуйда ишларни ҳал қилар ва мен бемалол ўйнашда давом этардим. Мино ҳаёт бўлганида, футболда қолармидим? Эҳтимол. Бинобарин, у ўз улушини қандай олишни биларди... Кечирасан, Мино, лекин бу ҳақиқат (кулади).
- Фаолиятингизнинг қайси лаҳзаси юрагингизга чуқурроқ муҳрланган?
- Бугунги кун! Очиғи, бунақасини ҳатто орзу ҳам қилмагандим. «Милан»даги илк кунданоқ ўзимни уйдагидек эркин тутдим. Биринчи ташрифда ҳам, иккинчисида ҳам. Ҳаммаси яхши бўлди. Бу клубни кўп соғинаман ҳали. Мана, «Милан» бугун ҳаммага ҳақиқий Ибрагимовични кўрсатди.
- Футболчилик фаолиятини тугатиш қарори қандай келди?
- Вақтнинг ўзи буюрди. Атрофимдагилар билан жуда кўп маслаҳатлашдим, аммо «Бас, етарли» дейиш ва шахсий ҳаётдан бошқача баҳра олишга қарор қилишим учун энг муҳим далилларни айнан вақт келтирди. Аслида таклифлар олдим, лекин сен тўхташни лозим топганингда, улар унча қизиқтиролмайди. Узоқ йиллар давомида ҳар куни ниманидир ўргандим, келажакда завқланиш учун хаёлий хотиралар тўпладим. Энди ҳар бир вазият ҳосилидан баҳра олишим, узоқ юриш мобайнида нималарга эришганимни тушунишим керак. Яна футболсиз яшаш қандайлигини ҳис этиш зарурати ҳам бор.
- Златан, жума куни La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюнгизда фаолиятингизни тугатишга ҳали тайёр эмаслигингиз ҳақида гапиргандингиз. Бироқ...
- Аслида ўша интервьюни бераётган пайт аллақачон бутсамни михга илиш масаласида аниқ тўхтамга келгандим, фақат бу ҳақда ҳеч ким билмасди, шунинг учун дабдурустдан тўғри жавоб беролмадим. Оддий айтганда, қароримни ҳаммага бир вақтда етказишни истадим...
Профессионал фаолиятини 1999 йили бошлаган Златан Ибрагимович футболдаги юриши давомида «Милан»дан ташқари, «Мальмё», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «ПСЖ», «МЮ» ва «Лос-Анжелес Гэлэкси» клублари шарафини муносиб ҳимоя қилди. Жами 511та гол - бу Ибранинг буюклигидан бир нишона. Швециялик футболчи Нидерландияда 2 марта, Италияда 7 марта, Францияда 4 марта ва Испанияда 1 марта чемпион бўлди - афсона эканлигига яна бир далил.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789