Жоау Гомесга «Реал» нишонида

Жоау Гомесга «Реал» нишонида

Мадриднинг «Реал» клуби «Фламенго» ярим ҳимоячиси Жоау Гомесга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради ESPN.

Манбага кўра, «қироллик клуби» қишки трансфер ойнасида футболчи сотиб олмоқчи ва у учун 30 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ трансфер амалга ошса, ярим ҳимоячи 2023 йилнинг ёзига қадар ижара асосида «Фламенго»да қолади. Олдинроқ бразилиялик футболчига «Ливерпуль» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 21 ёшли Гомес «Фламенго» сафида 2021 йилдан буён тўп тепади. У клуб сафида жами 105 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 31 декабригача амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.