АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тошкентнинг «Олимпик» клубини Суперлигадан четлатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
U19 чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Бухоро U19» — «Олимпик U19» учрашуви меҳмонларнинг ўйинга келмагани сабабли ўтказилмади ва айбдор томонга техник мағлубият ёзилди. «Олимпик» футбол клуби мазкур ҳолатни чипта муаммоси билан изоҳлади.
«Регламентдан келиб чиқиб, бундай ҳолат «Олимпик» футбол клуби билан қайта кузатилса, жамоани чемпионатдан четлаштириш масаласи кун тартибига қўйилади», - дея ёзилади ПФЛ расмий сайти.
Маълумот учун, «Олимпик» клуби ўтган мавсум Про лигадан Суперлигага йўлланма олиб, ҳозирда турнир жадвалида 7-поғонани эгаллаб турибди.
***
Вадим Абрамов масаласида «Динамо» клубига муҳлат берилди
Суперлига иштирокчиси бўлган «Динамо» футбол клубига 20-турга қадар бош мураббий Вадим Абрамовнинг янгиланган лицензиясини тақдим этиш учун вақт берилди.
«Вадим Абрамов ҳамда «Динамо» футбол клуби ўртасида тузилган меҳнат шартномаси жамоа ҳолатидан келиб чиқиб, вақтинча рўйхатдан ўтказилганди. Ўтган вақт давомида ЎФА Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ЎзПФЛ сўровига асослантирилган жавоб қайтармади. Шунингдек, клуб ҳам мутахассис лицензиясини тақдим этиш масаласини ортга сурди. Маълумки, «Динамо» футбол клуби мазкур талабни бажармаса ОФК лицензиясини ҳам қўлга кирита олмайди.
ФИФА кунлари якунига қадар «Динамо» футбол клуби мазкур ҳолатни тартибга солмаса, Вадим Абрамов 20-турдан бошлаб учрашувлар давомида техник зонага киритилмайди», - дейилади ПФЛ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни ПФЛ томонидан ўтказилган йиғилишда ташкилот раҳбари Диёр Имомхўжаев ва Вадим Абрамов ўртасида келишмовчилик юз берган ва «Динамо» бош мураббийи зални тарк этганди.
****
Суперлигада 2023 йилдан ижарада тўп сураётган футболчилар борасида янгилик...
ЎзПФЛ 19 сентябрь куни Суперлига ва Про лига клублари бош мураббийлари ҳамда лига ижроқўми аъзолари иштирокидаги йиғилишда бу ҳақда маълум қилган.
«Икки йил аввал ЎзПФЛ Регламентга 10.11-банди орқали ижарага бериладиган футболчилар масаласини киритганди. Унга кўра, бир клуб бошқа клубга футболчини ижарага бериш йўлида тузиладиган шартномага мазкур футболчининг шу клубга қарши ўйнашини тақиқлаш бўйича банд киритишга ҳақли эмаслиги кўрсатилган, бундай шартномалар ЎзПФЛ рўйхатидан ўтмаслиги белгиланганди. Сабаби сўнгги йилларда бу одат урфга кириб, футболчилар ижара орқали шарафини ҳимоя қилаётган клуб сафида ўзининг асл жамоасига қарши тўп суриш имкониятидан мосуво қилинаётганди.
Бунда ЎзПФЛ икки клуб томонидан тузиладиган шартномадан фақатгина тақиқни олиб ташлаганди. Клублар ўзаро шарт эвазига юқоридаги ҳолатни тартибга солиши мумкин эди. Сўнгги икки мавсум давомида клублар бунга риоя қилди. Баъзи ҳолларда бирор клуб футболчи захирада қолиб, ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан келиб чиқиб, ўз футболчисини бепул ижарага беради. Бундай ҳолатда табиийки, иккинчи клуб мазкур футболчининг хизматидан ўзаро ўйинларда фойдаланишни истаса, маълум миқдорда пул тўлаши лозимги кўрсатилади.
ФИФА сўнгги вақтларда бу масалага эътибор қаратди. Учинчи томонларнинг аралашуви масаласи анча долзарб бўлиб, бунда футбол жамоатчилиги иккига бўлиниб улгурган. Баъзилар ўзаро ўйиндаги ҳаракат учун алоҳида шарт қўйилиши керак деб ҳисоблайди. Қолганлар эса бунга қарши чиқади. ФИФА томонидан илгари сурилаётган сўнгги ўзгаришлардан келиб чиқиб, ЎзПФЛ мазкур ҳолатни 2023 йилги мавсумдан бошлаб ўзгартиришга қарор қилди. Эндиликда ижарага берилган футболчи ҳеч бир қаршиликсиз асл жамоасига қарши майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.
ЎзПФЛ мазкур ҳолатга футбол жозибадорлигини ошириш ракурси билан қарайди. Биринчи галда мураббийлар ва клублар ижарага берилаётган футболчи масаласида масъулиятни янада аниқроқ ҳис қилади. Иккинчи томондан ўзи асл клубига қарши алоҳида тайёргарлик кўраётган футболчиларга ўзини намоён қилиш учун тўлиқ имконият берилади».
Қайд этилишича,ФИФА июль ойидан бошлаб ижарага берилаётган футболчилар сони ҳамда бир клубга ижарага бериладиган футболчилар сонини тартибга солиш масаласига эътибор қаратган. ЎзПФЛ 2020 йилдан бошлаб бу каби бандларни Регламентга киритганди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789