АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Жуд Беллингем Realmadrid TV меҳмони бўлди.
«Қироллик клуби»нинг яққол моторига айланиб бораётган вундеркинд телеканал дастурида янги жамоасидаги дастлабки бир неча ойларини эслади...
Майдондаги шахсияти
- Ўтмишда ҳам бугунги кунда ҳам мен барча ўйинчиларнинг ҳаракатларини диққат билан кузатаман ва уларга тақлид қиламан. Шунчаки, ўша кўрганларимни ўз ўйин услубимга қўшдим ва кучайдим. Буни майдонда кўриш мумкин. Ўйинчи сифатида мен жуда кўп фазилатларни, ҳатто «Бирмингем» билан Чемпионшипда ўрганган нарсаларимни ҳам бирлаштираман. Биргина ўйинчига эътибор қаратиб, ундан нусха олишга ҳаракат қилмадим. Мен ўзимман, мен Жудман ва мен бошқа одам бўлишга ҳаракат қилмайман.
Тақдимот маросими
- Бу унутилмас кун эди. Бу нореал, шунчаки ақл бовар қилмайдиган тажриба ва ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири эди. Мен ҳаддан ташқари ҳаяжонланишни хоҳламайман, футбол ўйнаганимда ўзимни қулай ҳис қиламан, лекин бу оилам ва дўстларим учун ажойиб кун эди. Мен жуда хурсандман. Селфига қаранг! «5» - бу клубдаги катта рақам ҳисобланади. Гапириш навбатим келганида ва президент трибунага чорлаганида, жуда асабийлашдим. Тасаввур қиляпсизми, мен нима демоқчи эканлигимни билмайман, тайёрланмагандим. Шунчаки хаёлимга келган гапни айтавердим. Ҳаммаси яхши ўтди, лекин жуда асабийлашдим тўғриси.
«Реал»нинг буюклиги
- Сиз «Реал» дунёдаги энг катта клуб эканлигини биласиз, лекин уни яқиндан кўрганингизда, масалан, «Бернабеу»даги таъмирлаш ишлари - бунга ақл бовар қилмайди. Худди Колизейда ўйнаётганга ўхшайсиз, ўзингизни гладиатор каби ҳис қиласиз. Бу ҳақиқатан ҳам ўзига хосдир. Сиз бу клубнинг қанчалик катта эканлигини тасаввур ҳам қила олмайсиз, у бошқа даражада. Ўйинчилар кундалик машғулотларда жуда ишончли, мураббий эса ҳақиқатдан ҳам хотиржам. Бу эса футболда ишлаш, ўзини намоён қилиш ва ижод қилиш учун ажойиб муҳитдир. Бу шаҳарда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Оиламга ҳам қулай. Бизникига келган дўстларим ҳам шаҳарни ёқтириб қолишди. Одамлари ва мухлисларининг ҳурмати чексиз, улар менга ажойиб муносабатда бўлишади. Ўзимни кўп йиллардан бери бу мураббийлар ва жамоадошларим билан бирга бўлгандек ҳис қиляпман. «Реал»даги стартимдан мамнунман, лекин энди гап бутун мавсум давомида даражани сақлаб қолишда ва умид қиламанки, бундай ажойиб клубда яна узоқ йиллар қолишим мумкин.
Майдондаги позицияси
- Бу клубга келишим билан майдондаги ролим ўзгарди. «Дортмунд»да мен кўплаб голлар урдим, лекин чуқурроқ ўйнардим. Ҳозир эса жаҳоннинг энг яхшилари билан биргаман ва нафақат «ўнлик»да, балки жарима майдончасига янада яқинроқ ўйнаяпман. Менга бутун майдон бўйлаб ҳаракатланиш эркинлиги берилган ва мен жарима майдончасига киришни, ижодкорликни намойиш этишни, зарбалар беришни, гол уришни ва унга шароит яратишни яхши кўраман. Буларнинг барчаси мураббий ва жамоадошларим туфайли. Жамоага ёрдам бериш учун кўп меҳнат қилишим ва ўз фазилатларимдан фойдаланишим керак, аммо улар барча мақтовларга лойиқдир.
Кун тартиби
- Машғулотга бориш учун эрта тураман, машқлардан кейин дарҳол уйга қайтаман. Баъзан уйга яқин жойда қаҳва ичишга чиқаман ёки овқатланиш учун шаҳарга бораман. Кейин об-ҳаво яхши бўлса ва қуёш порлаётган бўлса, уйимиз боғида бироз дам оламан. Уйда меҳмонлар бўлмаса, оилавий кечки овқатга борамиз. Бу ажойиб. Сиз тез-тез ташриф буюрадиган жойларда одамлар билан танишасиз. Ва улар мени футболчи Жуд Беллингем эмас, балки қаҳва ичиш учун келган йигит сифатида билишади, бу жуда яхши. Шаҳарда учрашган одамлар чиндан ҳам менга ғамхўрлик қилишади. Ўзимни худди уйдагидек ҳис қиляпман.
Менталитет
- Индивидуал яхши ўйнаш муҳим, аммо агар жамоа ғалаба қозонмаса, бундан ҳеч қандай наф йўқ. Ўзимизни жадвалнинг чўққисида, аллақачон сумкада кубок билан кўриш ва Чемпионлар Лигасида гуруҳимизда биринчи бўлиш жуда яхши. Испания кубоги эса ҳақиқий шармандалик бўлди. Жамоанинг муваффақияти ва унга ёрдам бера олганимдан фахрланаман. Жамоа ва ҳар бир ўйинчи алоҳида-алоҳида ажойиб иш қилади ва бу менга катта ёрдам беради. Футбол - бу жамоавий спорт. Менда эса ўз ролим бор, лекин жамоам ўзининг энг яхши сифатларини намойиш қилганда кўпроқ бахтлиман.
«Реал»даги илк соврин (Испания Суперкубоги)
- Ажойиб лаҳза, бундан фахрланаман. Мавсум ўртасида, яна қишки танаффусдан кейин Саудия Арабистонига бориш осон эмас. Биз икки ажойиб жамоага қарши ўйнадик. Аслида биринчи ўйинда ҳам катта устунликка эга бўлгандик. Шундай бўлсада қўшимча таймларгача боришга мажбур бўлдик, аммо жамоа яна ўз характерини намойиш этди. Финалда эса... биз ўз классимиз ва фазилатларимизни намойиш этдик. Вини, Родриго ажойиб эдилар, бутун жамоа ажойиб эди. Қандай ўйнаганимиз ҳисобда акс этди. Мен биринчи совринни қўлга киритдим ва бу жуда муҳим лаҳза эди. Бундай лаҳзаларни бошдан кечириш учун сиз ушбу клуб билан шартнома тузасиз ва ниҳоят кубокни қўлингизга олиш... шунчаки гап йўқ! Умид қиламанки, бундан ҳам кўпроғига эришамиз.
«Оёқлар ерда бўлсин!»
- Футбол ўйнаганимда, мендан илгари қилмаган ёки қила олмайдиган ишни ҳеч сўрашмаган. Уйда бўлганимда, ота-онам мени яхши одам бўлишга ва укам ҳамда дўстларимга ўрнак бўлишимга ҳаракат қилишади. Улар ҳар доим менга футбол бонус эканлигини ва ўзлигимда қолишим кераклигини айтишади. Уларни кўпроқ уйдаги ҳолатим ташвишлантиради. Қисқаси, ақл бовар қилмайдиган ёрдам қўлига эгаман. Кўтарилишлар ва пасайишлар борлигини, бўлишини биламан, лекин атрофимда зарбаларга дош беришимда ёрдамчиларим борлигига аминман. Мен қандай қилиб кучли бўлишни биламан. Бундай ажойиб одамлар орасида эканимдан жуда бахтиёрман.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789