Жуд бир ойга кетди

Жуд бир ойга кетди

Жуд Беллингэм жароҳати туфайли бир ойга яқин майдонга туша олмайди.

«Реал»нинг 21 ёшли аъзоси «Вальядолид»га қарши Ла Лиганинг 2-тур баҳсига тайёргарлик жараёнида жароҳат олди, дея хабар беради бош мураббий Карло Анчелотти. Мадрид клубининг ёзишича, ярим ҳимоячига ўнг оёқ товонининг шикастланиши ташхиси қўйилган. Футболчининг тикланиш даври эълон қилинмади. Бироқ журналист Марио Кортегананинг ёзишича, Беллингэм тахминан бир ойни ўтказиб юборади. Фабрицио Романонинг хабар беришича, инглиз футболчиси ФИФА кунларидан сўнг - сентябрь ойи охирида сафга қайтиши кутилмоқда. Жуд 1-турда «Мальорка»га қарши ўйинда (1:1) 88 дақиқа ҳаракат қилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.