Роналду дунёнинг энг сердаромад спортчиси!
Машҳур Forbes нашри спорт дунёсида, аниғроғи энг кўп ҳақ олаётган спортчилар рейтингини тузиб оммага тақдим қилди.
Беларусь. «Энергетик-БГУ» Олий лига 20-турида «Неман»ни қабул қилиб, ўзбекистонлик жуфт легион яратган жуфт гол эвазига навбатдаги ғалабани нишонлади.
Беларусь. «Энергетик-БГУ» Олий лига 20-турида «Неман»ни қабул қилиб, ўзбекистонлик жуфт легион яратган жуфт гол эвазига навбатдаги ғалабани нишонлади. Ўйинда аввалига Бобур Абдухолиқов қойилмақом зарба билан ҳисобни очди, кейин рақиб мувозанатни тиклади. Якунда, 90+1-дақиқада эса Бобурнинг узатмасидан сўнг ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов якуний натижани ўрнатди - 2:1. Алоҳида қайд этиш керак, Абдухолиқов чемпионатдаги голлари сонини 20тага етказиб қўйди. Унинг ҳисобида яна 6та самарали узатма ҳам бор. 18 ёшли Абдуқодирнинг статистикаси ҳам чакки эмас - 2та гол ва 4та ассист.
Россия. «Урал» ва «Торпедо» (РПЛ 9-тури) ўйинида икки легионеримиз майдонда ўзаро тўқнаш келди. Меҳмон жамоа вакили Ҳожимат Эркинов тўлиқ вақт тўп сурган бўлса, мезбонлар сафига яқиндагина қўшилган Остон Ўрунов 57-дақиқада захирадан тушди. Якунда унинг дебютида «Урал» жорий чемпионат ҳисобидан илк ғалабасини нишонлади - 2:0. «Торпедо»да эса ҳамон ғалаба йўқ. Иброҳимхалил Йўлдошевнинг клуби - «НН Пари»меҳмонда «Ахмат»ни 3:1 ҳисобида енгди. Ҳамюртимиз Грознийдаги ўйинда 70 дақиқа давомида тиним билмади.
Туркия.Отабек Шукуров тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланган учрашувда «Фотиҳ Қорагюмрюк» рақиби «Гиресунспор» дарвозасини сўнгги лаҳзада ишғол қилиб, мағлубиятдан қутулиб қолди - 1:1. Андреа Пирло бошқарувидаги «Фотиҳ»да Суперлига 6-туридан кейин 5 очко бор, холос.
Италия. Элдор Шомуродовдан ниҳоят, гол. «Рома» ЕЛ гуруҳ босқичи 1-турида «Лудогорец» майдонида мағлубиятни тан олди - 1:2. Болгарияда ўйиннинг 67-дақиқасида майдонга тушган миллий жамоамиз ҳужумчиси якунда жорий мавсум ҳисобидан илк голини урди. Бироқ «Лудогорец» 88-дақиқада ғалабани ўз томонига оғдирди, барибир. Элдор учрашувдан кейин УЕФА расмий сайтига қисқача интервью берди: «Жуда оғир ўйин. Айниқса, майдон ҳолати яхши эмаслиги қийинчилик туғдирди. Йўқ, мағлубиятга баҳона қидирмаяпман, икки жамоа ҳам майдонда муаммога дуч келди. Бундай ўйинларда ғалаба қозонишимиз шарт, вазиятни тўғрилашга ҳали имконият бор. Бугунги ўйин якунланди, барчасини унутиб, «Эмполи»га қарши баҳс ҳақида ўйлаш керак». Эътиборлиси, Шомуродов «Рома» сафида энг юқори - 6 баллга лойиқ кўрилган 4 нафар футболчидан бири бўлди. Маълумот учун, Элдор ЕЛ|УЕФА кубоги асосий раундида гол урган ўзбекистонлик 5-футболчи бўлди. Бунга қадар Миржалол Қосимов (1та), Владимир Шишелов (1та), Одил Аҳмедов (2та) ва Владимир Маминов (1та) иккинчи рақамли еврокубокда гол завқини туйишганди. Турнир саралашида эса Шомуродовдан ташқари, Жаъфар Ирисметов (1та), Улуғбек Бақоев (1та), Александр Гейнрих (3та), Марат Бикмаев (3та), Одил Аҳмедов (1та), Санжар Турсунов (1та), Темур Кападзе (3та) ва Камолиддин Мурзоев (1та) рақиб дарвозасига йўл топишган.
Машҳур Forbes нашри спорт дунёсида, аниғроғи энг кўп ҳақ олаётган спортчилар рейтингини тузиб оммага тақдим қилди.
Олдин хабар берганимиздек, бугун Про лига 8-тури доирасидаги икки учрашувдан кейин турнир пешқадами ўзгарди
Фарғона вилояти ҳокими Ўзбекистон олимпия жамоасининг 6 нафар аъзосини пул мукофоти билан тақдирлади
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789