АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ҳамюртимиз Остон Ўруновнинг «Урал» билан шарномасини нега муддатидан олдин бекор қилгани кўпчиликни қизиқтираётгани бор гап.
Россиянинг «Матч-ТВ» канали хабарида айтишилича, барчасига 21 ёшли ярим ҳимоячи ва жамоа бош мураббийи Виктор Гончаренко ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб экан. Оддий айтганда, беларуслик мутахассис футболчини бир неча ўйинда таркибга қўшмагач, у клуб билан хайрлашишни маъқул кўрган...
Остон Ўруновнинг Екатеринбург клубидаги фаолияти 2 ой ҳам давом этмади. У «Спартак» билан сентябрь ойида хайрлашганди. Бироқ «Урал» сафига қўшилган ҳамюртимиз жамоа ўйинларида атиги 3та ўйинда жами 80 дақиқа тўп сурди, холос. Таъкидланишича, тушунмовчилик Россия кубоги доирасида «Сочи»га қарши кечган ўйин олдидан юзага келган. Бунда мураббий Остонни захирада қолдирган, футболчи эса иккинчи бўлимда майдонга тушишга тайёргарлик кўриш ҳақидаги сигнални қабул қилмаган. Қисқаси, унинг захирадан ўйинга қўшилишни истамагани айтилмоқда. «Урал» президенти Григорий Иванов эса ярим ҳимоячи шартномаси бекор қилинганини юзасидан оддий фикр билдирди. «Шундай бўлиб қолди. Эҳтимол, уни нимадир қониқтирмади... Балки бизни ҳам қаноатлантирмаган жиҳатлар бордир. Ўзаро келишдик ва ҳамкорликни тўхтатдик. Бу клуб ташаббуси эмас. Узоқ муддатли шартнома? Йўқ, декабрда келишувни бекор қилиш ҳуқуқига эга эдик. Ўйнашни истаётган футболчини декабргача ушлаб туришдан нима наф? Товон пули? Ҳеч ким ҳеч нарса тўламайди», - деди Иванов.
Metaratings.ru хабарига кўра, 21 ёшли футболчи энди фаолиятини «Навбаҳор»да давом эттириши мумкин. Фақат бунда жамоанинг ОЧЛга чиқиш-чиқмаслиги муҳим роль ўйнайди. Хуллас, Ўрунов бу борада мавсум охирида бир тўхтамга келмоқчи. Эслатма, ярим ҳимоячи 2017-2019 йиллар айнан Наманганда ўйнаган ва «Уфа»га йўл олганди. Бошқирдистон клубида Остон билан ишлаган мураббий Алексей Стукалов юзага келган ҳолатга тўхталиб, иқтидорли футболчи фаолиятиги воқеалар занжири сабабини тушунмаётганини таъкидлади: «Аслида Ўрунов ажойиб ўйинчи, яхши координация ва техникага эга. Икки-уч рақибни бемалол алдаб ўтиши мумкин. Агар ҳар бир ўйиндаги спринтлари сонига қарасангиз, даражаси юқори эканлигини фаҳмлайсиз. Бироқ муаммолари сабабини сира тушунмаяпман». «Уфа» бош директори Шамиль Газизовнинг айтишича, Ўруновнинг Бошқирдистонга қайтиши эҳтимоли йўқ, ҳисоби.
«Спартак»да клубнинг собиқ президенти Леонид Федун маслаҳатчиси сифатида ишлаган Франко Камоцци эса 21 ёшли футболчимиз ҳақида салбий фикрга эга: «Ўруновнинг савияси жуда паст. Унинг «Спартак»дек катта клубга қандай кириб қолгани мен учун ҳамон жумбоқ бўлиб қолмоқда. Айтганча, ўшанда Остоннинг трансферига қарши чиққандим». Вақтида «Спартак» шарафини ҳимоя қилган собиқ ҳужумчи жаъфар Ирисметовнинг тахминича, Остонга «Урал»да ўз ўрнини эгаллаши учун шахсий характери тўсқинлик қилган. «Олдин ҳам айтгандим, Ўруновнинг характери бироз оғир. Мураббий билан зиддиятга боргани тўғри ёки нотўғрилигини билмайман, лекин Остонни биладиган киши сифатида айтаман: етарли ўйин амалиётига эга бўлмагани ўз табиати туфайлидир». Охирги хабарларда айтилишича, Ўрунов олдида араб клубларидан бирига йўл олиш варианти ҳам бор. Унинг агентлари бу масалада аллақачон ҳаракат бошлашган.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789