Рустам Турдимуродов: “Мавсумни ғалаба билан якунламоқчи эдик”

Рустам Турдимуродов: “Мавсумни ғалаба билан якунламоқчи эдик”

Хабарингиз бор, Суперлиганинг жорий мавсум сўнгги турида бу йилги кубок финали иштирокчилари “Навбаҳор” ва “Андижон” Наманганда ўзаро тўқнаш келишди.

 Бу сафар ҳам қизиқарли ҳамда голларга бой ўтган беллашувда жанговар дуранг (3:3) қайд этилди. Учрашувдан сўнг, меҳмонлар етакчиси Рустам Турдимуродов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

  • Мавсумнинг сўнгги туридаги учрашув сизда қандай таассурот қолдирди? 
  • Ўйин қийин ўтиши олдиндан маълум эди. “Дерби”даги учрашувлар ҳамиша қизиқарли ва муросасиз курашларга бой ўтгани билан ажралиб туради. Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади. Буни ҳисоб ҳам айтиб турипти. Мавсумни ғалаба билан якунлаш мақсадимиз бор эди афсус ўхшамади. 
  • Кубок финалидаги мағлубиятдан кейин “Навбаҳор” мазкур учрашувга алоҳида ёндашиши кўзда тутилганди. Майдонда бу нарса сезилдими? 
  • Албатта сезилди. Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек ўйин курашларга бой ўтди. 
  • Жамоанинг келуси режалари ҳақида маълумот бера оласизми? 
  • Айни дамда келгуси режалар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасман, шу боис бу тўғрисида ҳеч нима дея олмайман.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.