АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Саймон Адингра - АПЛнинг жорий мавсуми кашфиётларидан бири.
Асли Кот-д~ивуарлик вингер катта футболдаги юришини «Брайтон» сафида бошлади ва ҳозирда ўйиннинг ҳар дақиқасидан завқланиб тўп сурмоқда. Саймон «чайкалар» таркибида профессионал фаолияти шундай ёрқин ва таъсирчан бошланганидан мамнун, албатта.
- Саймон, жорий мавсум футболчи ролида анча ўсишга эришдинг. Ҳозирги суръатдан нечоғли қониқяпсан?
- Ҳаммаси яхши. Мавсумолди йиғинларида фаол ишладим ва бу жараёнда асосий таркибдан жой олишим мумкинлигига ишонч ҳосил қилдим. Жамоада янги футболчиман, шундай экан, диққатни жамлашим ва ҳар қандай ҳолатга тайёр туришим керак. Ўз позициямда етакчи ижрочига айланишни хоҳлайман, бунинг учун эса сабр билан ишлаш талаб этилишини яхши тушунаман.
- Атиги 21 ёшдасан. Баъзида атрофингдаги айни воқеаларга ишонолмай, ўзинг-ни чимчилаб ҳам қўяётгандирсан...
- Болалигимдан айнан АПЛда ўйнаш орзуси билан астойдил шуғулланганман. Лекин очиғи, дебютим бунчалик тез амалга ошишини кутмагандим. Шундай экан, айни пайт ҳар бир ўйин эмас, ҳар дақиқадан ўзгача завқланяпман. Табиийки, Англия лигасида рақиблар жуда кучли, муҳими, ўз орзум билан яшаяпман ва ҳар бир лаҳза алоҳида аҳамиятга эга.
- «Лутон»га қарши кечган дебют ўйинингдаёқ гол урдинг. Қандай ажойиб старт!
- Ўйин давомида анча ҳаяжонландим, лекин умуман асабийлашмадим. Захирадан майдонга тушишимни билгач, шунчаки, ўз ўйинимни кўрсатишни ўйладим. Ўйин видеоёзувини томоша қилсангиз, майдоннинг ҳар бир нуқтасида курашганим кўринади. Ўзи ўша куни гол уришимни олдиндан ҳис қилгандим. Бу - биринчи орзунинг амалга ошиши. Ҳа, идеал дебют.
- Кейин «Ливерпуль» дарвозасини ҳам ишғол қилдинг. Ўша голни қандай тавсифлайсан?
- Тўпни қабул қилишдан олдин дарвозабон ўз позициясини бироз йўқотиб қўйганини сездим, шунинг учун дарҳол зарба беришни ўйладим. Кейин тўп келиши билан уни дарвоза томон тепдим. Ўйиндан сўнг эса қўл телефоним хабарлар оқими остида қолди: дўстларим ва яқинларимдан SMS келиши анчагача тинмади - ҳамма мен билан чинакам фахрланиши ва шундай давом этишим кераклиги ҳақида ёзди.
- Илк учрашувда сира асабийлашмаганингни айтдинг. Ҳар доим шундаймисан?
- Ҳа, одатда асабийлашмайман, шунчаки, ўйиндан завқланаман. Ўйлайманки, юқори даражада қанча кўп ўйнасам, ишонч ҳисси шунчалик ошади ва бу янада эркинроқ ҳаракатланишимга ёрдам беради. Лекин ўрганишдан сира тўхтамаслигим керак. Мураббий имконият беряптими, бундан максимал даражада фойдаланишим шарт. Чунки мураббий кутолмайди, жумладан, ўзим ҳам ишни пайсалга солишни истамайман.
- Профессионал футболга мослашишда қандай қийинчиликларга дуч келяпсан?
- Табиийки, АПЛ - мутлақо бошқа даража ва барчасига тўла кўникиш учун маълум вақт керак. Мураббийимиз италиялик, шундан экан, тактик ўқувни ҳам оширишим керак, бунинг учун эса кўрсатмаларини диққат билан тинглашим зарур. Яхшики, «Брайтон» менга ёқадиган услубга таянмоқда. Ўйлайманки, ҳозирги чизмада нималарга қодирлигимни исботлай оламан. Қисқаси, клубда йўлга қўйган футбол мен учун айни муддао.
- Футбол машғулотларини Ганада, «Орзу ҳуқуқи» академиясида бошлаган экансан. Қизиқ, Европага қандай келиб қолдинг?
- Ўша академия Даниянинг «Норшелланн» клуби билан ҳамкорлик асосида истиқболли болаларни Европага юборади. Хуллас, аввалига «Нор-шелланн» U-19 жамоасида таж-риба оширдим. 1 йилдан кейин эса ме-ни асосий жамоага жалб этиш-ди.
- Майкл Эссьеннинг Данияда фаолиятингга катта таъсир кўрсатгани ростми?
- Ҳа, у ерда ўйнаганимда, Майкл жамоада эди ва ҳар доим зарур йўл-йўриқлар кўрсатиб турди. Шунингдек, АПЛда ўйнаш масаласида ҳам кўп маслаҳат берди. Вақтида ушбу даражада ўйнаган кишидан маълум тушунча олганингда, кўпроқ нималарга эътибор қаратиш ҳақида маълум тасаввурга эга бўласан.
- Болалигингда қайси футбол юлдузларига кумир сифатида қарагансан?
- Кот-д-ивуарликман, ёшлигимда миллий жамоада Дидье Дрогба, Яя Туре ва Саломон Калу каби кўплаб ажойиб футболчилар тўп суришарди. Хуллас, аввало, шу юлдузлар ўйинларидан илҳомланганман, уларнинг изидан боришга интилганман.
- Орзулар рўёби учун Кот-д~Ивуардан эрта чиқиб кетдинг. Ганада шуғулланганинг Европага кўчиб ўтишингда қўл келдими?
- Футбол таълимоти учун аввалига Бенин, у ердан эса Ганага йўл олдим. Ёшлигимда оиламдан узоқлашиш осон эмасди, лекин муваффақият қандайдир қурбонликлар талаб этади. Ҳалигача яқинларимни соғинаман, яхшики, улар билан мунтазам алоқадаман. Муҳими, Дания ва Бельгияда ўйнаш асносида АПЛга кирдим ва ўйлайманки, оилам энди мен билан фахрланади. Қолаверса, яқин орада онам ва синглимни Англияга олиб келишдан умидворман.
- Ўтган мавсум Бельгиянинг «Унион Сент-Жиллуаз» клубида ижара муддатини ўтаганинг ҳам АПЛга кўчишингни тезлаштирди...
- Бельгияда, Дания футболи билан солиштирганда, бошқа даражада ўйнадим - эффектли ижара сафари. Ҳар ҳолда, майдонда етарли амалиёт олдим ва салоҳиятимга нисбатан ишончим ортди. Бельгия лигасида талаблар ҳам баландроқ, яна иқтидорли ёшлар кўп, фаоллик юқори. У ерда ҳужумчи ролида ҳам ҳаракатландим ва бу яхшигина тажриба бўлди.
- АПЛда 2та гол урдинг, ўтган мавсум эса АҚШ термаси сафида рақиблар дарвозасини нақ 11 марта нишонга олгандинг. Демак, сендан кўпроғини кутиш мумкин...
- Мақсадим ҳам маҳсулдорликни ошириш! Ҳужум вакили сифатида кўпроқ гол уришим ва ассист ролини бажаришим керак. Менимча, ҳозир тўғри йўналишда кетяпман.
- Охирги савол: Брайтондаги ҳаёт ёқяптими?
- Яшаш учун яхши шаҳар. Одамлар хотиржам ва меҳрибон. Клубда асли камерунлик Карлос Балеба билан яқинман, чунки у билан бир вақтда келганмиз. Умуман, Брайтон муҳити ёмон эмас, бўш вақтда хотиржам дам олиш имкони бор.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789