АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
“Навбаҳор” – “Андижон” (1:0) учрашувидан кейин жамоалар бош мураббийлари ўйинтўғрисидаги тассуротлари билан ўртоқлашишди.
Александр Хомяков("Андижон"): - “Навбаҳор”ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Бугун айтарли вазият ярата олмадик. Асосан қарши ҳужумда ўйнашни режа қилгандик. Ҳимояда яхшироқ ўйнаб, ўрта ҳудуддан қарши ҳужум қилишни хоҳлагандик. Бироқ бунинг уддасидан чиқа олмадик. Бутунги ўйинда биргина вазият яратдик, холос.
Стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат. Уларни хурсанд қила олмадик. Қолган учрашувларда мухлисларимизга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.
“Навбаҳор” футболчилари тўпни назорат қилишда, позициялар бўйича биздан яхши ўйнашди ва бизга майдонда айтарли имконият қолдиришмади.
Албатта, ўз майдонингдаги ўйинларда деворлар ҳам сенга ёрдам беради. Биз ҳам шунинг учун стадионимиз битиши ва ўз майдонимизда ўйнашни истаймиз.
Самвел Бабаян ("Навбаҳор") : - Турнир жадвалида қандай ўринда бораётганлигидан қатъий назар, бу икки жамоа ўртасидаги баҳслар доимо курашларга бой кечади. Бугун ҳам шундай қизиқарли ва кескин ўйин гувоҳига айландик. Олдинги баҳсдаги қониқарсиз натижалардан кейин бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Мухлисларга бундан бошқа натижа қизиқ эмас эди. Уларни хурсанд қилмасак бўлмас эди. Бу уларнинг ғалабаси ва ҳиссаси.
Жамоамизда икки нафар яхши ҳужумчи бор. Вазиятдан, рақибдан келиб чиқиб, иккисини биргаликда майдонга туширишимиз ҳам мумкин. Ҳар хил услуб ва тактикаларимиз бор. Бахтимизга жамоада юқори савиядаги икки нафар ҳужумчимиз бор.
Рақибнинг ўйинини кўриб, ўз услуби ва мураббий имзосига эга клуб эканини айта оламан. Бу жамоа ҳали ўз сўзини айта олади. Жамоа бизга қарши кучли ўйнади.
Аввалги учрашувлардаги ўйин билан боғлиқ инқирозни енгиб ўтишгани учун футболчиларга раҳмат. Улар бугун ғалаба қозониш учун борларини бериб ўйнашди. Чемпионат энди бошланди ва ҳали ҳаммаси олдинда...
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789