Самвел Бабаян “Локомотив”да иш бошлашга яқин

Самвел Бабаян “Локомотив”да иш бошлашга яқин

Мавсум якунланишига 3 та тур қолганида Суперлига жамоаларида мураббийлар ўзгариши юз бермоқда. Бундан бироз олдин Бекободнинг "Металлург" клуби мураббийлар штабида алмашинув рўй бергани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумотларга кўра, Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ҳам истеъфога чиқарилган. Мутахассис "темирйўлчилар" бошқарувига жорий мавсум ўртасида келган эди. Унинг қўл остида жамоа Суперлигада 13 та ўйинда майдонга тушди ва 2 бор ғалаба қозонди. Айни пайтда “темирйўлчилар” 23 учрашувда 18 очко жамғариб, турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. 

Турли манбаларнинг тасдиқланмаган маълумотларига кўра эндиликда жамоани жорий йил ёзда “Навбаҳор”дан истеъфога чиқарилган таниқли мутахассис Самвел Бабаян бошқариши кутилмоқда

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.