Санчо жазоланиши мумкин

Санчо жазоланиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Эрик тен Хаг ва Жейдон Санчо ўртасидаги келишмовчиликда бош мураббийнинг тарафини олади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи «Арсенал» билан ўйин қайдномасига киритилмаганди. Тен Хаг эса бунинг сабаби сифатида Санчонинг машғулотлари етарли даражада эмаслигини келтирди. Орадан кўп ўтмай Санчо ижтимоий тармоқларда тен Хагга жавоб қайтарди: «Машғулотларда бор кучим билан ишлайман. Ўқиётган барча гапларингизга ишонаверманг. Бунинг бошқа сабаблари бор, бунга ишонаман». The Guardian хабарига кўра, «МЮ» раҳбарияти Санчога интизомий жазо қўллаши мумкин. Клуб ўз ўрнида бош мураббийни қўллаб-қувватлайди. Бироқ тен Хаг бу борада ҳеч нима дейишни истамади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.