«Алькоркон»дан ажойиб таклиф...
Испания Сегундаси иштирокчиси «Алькоркон» ЕЧЛ финали олдидан Германиянинг «Боруссия Дортмунд» клубига кутилмаган ёрдамини таклиф қилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси Сервер Жепаров Суперлига клубида иш бошлади.
«Локомотив» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Сервер Жепаров клуб спорт директори этиб тайинланган.
«Ёш ва иқтидорли мутахассислардан бири, ўз вақтида (2008, 2011) Осиёнинг икки карра «Энг яхши футболчиси» деб топилган Сервер Жепаров «Локомотив» ПФК раҳбарияти қарорига биноан, клуб спорт директори этиб тайинланди.
2016 йил жамоамиз сафида ҳаракат қилиб, «Локомотив»нинг Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб боришида муносиб ҳисса қўшган Жепаров шу йилнинг 24 февраль санасидан «Локомотив» футбол мактабида иш бошлаганди. Эндиликда эса у клуб спорт директори вазифасини бажаради», - дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Сервер Жепаров Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритиб, йил бошида лавозимини тарк этганди.
Испания Сегундаси иштирокчиси «Алькоркон» ЕЧЛ финали олдидан Германиянинг «Боруссия Дортмунд» клубига кутилмаган ёрдамини таклиф қилди.
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Каземиро Саудия Арабистонига йўл олишга яқин турибди.
«Бавария» вингери Серж Гнабри Европа Чемпионлар лигаси ярим финал доирасидаги «Реал»га қарши ўйинда жароҳат олиб сафдан чиқди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789