Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Жаҳон футбол брендлари орасида «Манчестер Сити» олдинда. АПЛ чемпиони Ла Лига грандлари - «Мадрид» ва «Барселона»дан ҳам устун.
Умуман, энг кучли 10та футбол бренди рўйхатида АПЛдан 6та клуб бор. Узоқ 1872 йили Англия кубоги турнири илк марта ўтказилган вақт футболчилар маош олишмаган, клублар ҳудудий ассоциацияларга қараган. Қисқаси, футбол бренди тушунчаси бўлмаган ҳам. Мана, орадан бир ярим аср ўтгач, Англиянинг кўплаб клублари жаҳон миқёсидаги машҳурлик бўйича Apple ва Coca-Cola каби энг сара брендлар билан тенг кўрилмоқда. Чунончи, эндиликда АПЛ жамоалари ер юзи аҳолисининг турли қатламлари орасида мислсиз шуҳратга бурганди, айниқса, грандлар атрофида содоқатли мухлисларнинг катта армияси шаклланиб улгурди.
Табиийки, маш-ҳурлик улкан молиявий қийматга ҳам эга. Брендларни баҳолаш ва уларнинг стратегияси билан шуғулланувчи Brand Finance компанияси яқинда дунёнинг энг қимматбаҳо футбол гуруҳлари рўйхатини янгилади. Унга кўра, «Манчестер Сити» жаҳон футболидаги энг кучли бренд мақомини олди. Оддий айтганда, АПЛ чемпиони бу борада «Мадрид»нинг нақ 4 йилга чўзилган етакчилигини бузди. Таҳлилда қайд этилишича, «Сити»нинг умумий баҳоси йил давомида 13 фоиз ошди ва 1,51 миллиард еврога етди. «Қироллик клуби» аксинча, 4 фоиз арзонлашди ва энди унинг қиймати 1,46 миллиард еврони ташкил қилмоқда.
Brand Finance брендлар қийматини ҳисоблашдан ташқари, маркетинг инвестициялари, манфаатдор томонлар капитали ва бизнес самарадорлигини баҳолайдиган мувозанатли кўрсаткичлар тизимидан фойдаланган ҳолда, уларнинг нисбий кучини ҳам ўлчайди. Стандарт (ISO 20671) мезонга мувофиқ, ҳисоб-китобда Европа, Бразилия, Хитой ва АҚШдаги 10000дан ортиқ мухлис ўртасида ўтказилган сўров ва оригинал маркетинг тадқиқотлари маълумотларидан ҳам фойдаланилади. Бренд кучи клубнинг мухлислар, футболчилар, сармоядорлар ва ҳомийлар билан алоқаси, юқори даражадаги даромадидан келиб чиқади. Бу дейлик, ҳомийлик учун тижорат қийматини белгилайди.
Европанинг энг кучли 10та футбол бренди рўйхатига АПЛдан 6та клуб («Манчестер Сити», «МЮ», «Ливерпуль», «Челси», «Арсенал» ва «Тоттенхэм») кирди. Қолган 4та бренддан иккиси Ла Лига вакили («Барселона» ва «Реал»), шунингдек, Бундеслигадан «Бавария» ҳамда Лига 1дан «ПСЖ» бор. «А» сериянинг энг илғор бренди - «Ювентус» эса атиги 11-қаторда.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789