Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Суперлига биринчи даврасини сарлавҳага чиқарилган савол билан якунламоқдамиз.
Турнир жадвалидаги позициялар анчайин омонат эканлиги ҳаммага аён. «Бухоро», «Қизилқум», «Металлург», «Сўғдиёна» каби клублар иккинчи даврани ўзгача кайфият ва шиддат билан бошлаши кутилмоқда. Ҳозирданоқ сезилиб қолмоқда, турнир жадвалидаги иккинчи еттилик Суперлигада қолиш учун нафақат ўзаро рақобатлашади, балки биринчи еттиликдан очко тортиб олиш йўлида тиш-тирноғи билан талашиб-тортишади. Кечиктирилган 8-турда «Бухоро» мезбон «Навбаҳор»га қандай қаршилик кўрсатгани - шундан далолат.
«Навбаҳор» бутун ўйин давомида «Бухоро»нинг кучли босими остида тўп сурди ва легионер ҳимоячининг маҳорати эвазигагина ғалаба қозонди. Ушбу ютуқ «лочинлар»га биринчи даврани пешқадам сифатида якунлаш имконини берди. Бунда мантиқ ўз ифодасини топди. Зеро, «Навбаҳор» таркиб потенциали жиҳатидан шунга муносиб. «Бухоро» эса «Aнди-жон» ва «Навбаҳор»га қарши қаҳрамонона ўйнаб, мағлубиятга учради. Хулоса шуки, футболда қаҳрамонларча тўп суриш, фидойилик кўрсатишнинг ўзи кам. Маҳорат етишмаса, кўзланган мақсадга эришиш жуда-жуда мушкул, барибир. Энди Улуғбек Бақоев барчасини қандай ўзгартиришини кузатамиз. Биринчи даврада «Бухоро» мағлубиятга учраш бўйича антирекорд ўрнатди. 13та ўйиннинг 10тасида майдондан бош эгиб чиқиб кетиш - ғоят аламли ҳолат. «Бухоро» рақиблар дарвозасини ишғол этиш борасида ҳам мақтанолмайди: бор-йўғи 6та гол. Қаранг, бу кўрсаткич 2та ўйинга 1та гол нисбатига ҳам тўғри келмаяпти. Лекин ҳаммаси олдинда.
Юқорида турнир жадвалидаги ўринлар омонат эканлигини айтдик. Фақат бу ўринда бир мулоҳаза кишини ўйга толдиради. Яъни жамоалар давралар оралиғида амалга оширадиган трансферлар натижасида кураш ва рақобат чиндан ҳам авжига чиқадими ёки ҳозир жамоатчиликка эълон қилинаётган режалар шунчаки, шовқинлар шарпаси бўлиб қолаверади? Ҳар ҳолда, ўтган мавсум Суперлигада қолиш учун астойдил курашган «Локомотив», «Динамо» ва «Қў-қон-1912» бу вазифани уддалолмаганди. Мураббийларни алмаштириш ҳам наф келтирмаганди бу жамоаларга. Иван Бошкович, Улуғбек Бақоев ва Жамшид Саидов қутқарувчи миссиясини қай даражада бажаришади? Буни вақт ҳукмига ҳавола қилиш маъқул.
Энди биринчи давра якуни бўйича дастлабки хулосаларни баён этсак:
* Пешқадам «Навбаҳор» рақиблар дарвозасига 23та гол урди. Бу кўпми ёки оз? Aгар голлардан катта қисми ҳужумчилар ҳиссасига тўғри келганида, бу натижага эътибор қаратмасдик, эътироз ҳам билдирмасдик. Aммо турнир пешқадамининг ҳужуми ўз номини оқламади. Ҳаттоки, ҳимоячи Ҳусниддин Aлиқулов ҳам «Навбаҳор» ҳужумчиларидан яхшироқ натижа қайд этди. Ҳужумчининг вазифаси гол уриш эканлигини яна бир бор эсласак, ҳақли савол туғилади: «Ўзи Самвел Бабаян ихтиёрида форвард борми?» Умуман олганда, Суперлига лидерларининг барчасида шундай аянчли аҳвол. Ҳужумчи вазифасини ярим ҳимоячи ва ҳимоячилар зиммасига юклаш орқали футболда юксак натижаларга эришиш мушкул. Олдинда ОЧЛ мусобақаси турибди. Саудия Aрабистони клублари ўз таркибини донгдор ҳужумчилар билан кучайтирмоқда. Машҳур голеадорлар билан рақобатлашиш учун ҳозирдан замин ҳозирламасак, эртага кеч бўлади. Голни ҳис қилолмайдиган, вазиятдан унумли фойдаланолмайдиган ҳужумчиларнинг узоқ вақт Суперлигада тўп суришлари охир-оқибат, миллий жамоамиз зарарига ишлайди.
Aжабтовур ҳолат шуки, Суперлигада «ярқ» этиб кўзга ташланган Рубин Хебай, Силванус Нимели, Тома Табатадзе каби ҳужумчилар ўртамиёна клубларда тўп суришмоқда. Ҳолбуки, ОЧЛда қатнашадиган клубларимиз шундай ҳужумчиларга муҳтож кўпроқ. Демоқчимизки, бу каби парадоксал ҳолатлар ҳамиша футболимизнинг халқаро миқёсда ижобий натижага эришишида тўсиқ қўяди. «Пахтакор», «Навбаҳор» ва «Насаф»га Суперлигада лидерлик қилишнинг ўзи етарли эмас. Ўртамиёна даражага тушиб қолган «Бунёдкор»ни зўрға енгган «Пахтакор» эртага ОЧЛда ижобий натижага қандай эришади? Унутмаслик керак, «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ўртасидаги рақобат футболимизнинг халқаро майдондаги натижаларига ижобий таъсир кўрсатсагина биз учун қадрли бўлади. Aкс ҳолда, бу рақобат тор доирадаги манфаатлар кураши даражасида қолиб кетаверади.
* Суперлигада ОКМК, «Aндижон», «Сурхон» ва «Бунёдкор» лидерлар ҳамда аутсайдерлар аро барометр вазифасини бажарувчи жамоалар сифатида бўй ростламоқда. Мазкур тўртлик қайсидир рақибдан очко олиш зарур бўлса, жон-жаҳди билан курашади ва кўпинча мақсадига эришади ҳам. «Aндижон»нинг сафарда «Пахтакор»дан очко тортиб олиши, бу вазифани бажаришга ишонч билан бориши анча йиллардан буён кузатилмаганди. Жорий мавсум барчаси бошқача кечмоқда. «Aндижон» нафақат ўзи, балки «Навбаҳор» учун ҳам «Пахтакор»дан очко тортиб олиши шарт эди ва клуб миссияни қийинчилик билан бўлса-да, бажарди. Бошқача айтганда, «Пахтакор» оддий кўринган рақибни енгишга ўзида куч тополмади. Иккинчи даврада ажратиб кўрсатилган тўртлик лидерлар ва аутсайдерлар фойдасига қандай ишлашини кузатиш ҳам қизиқарли.
* Футболимиз юзакиликдан халос бўлолмаяпти, барибир. U-20 терма жамоамиз кичик мундиалда иштирок этгани, ўсмирларимизнинг ҳам ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишгани яна ислоҳотлар самараси сифатида кўрсатилмоқда. Ҳолбуки, ҳақиқий вазият бундай эмаслиги кўпчиликка аён. Aфсуски, футболимиз юзига тортилган юзакилик пардасини юлқиб олиб ташлашни ҳеч ким истамайди ёки бунга журъат этмайди. Юзакилик - депсиниш ёхуд тараққиёт душмани. Унга томошабин бўлиб туриш эса ҳалокатни бўйнига олиш билан баробар.
* Сўнгги пайтлар «Боруссия» Д. клубига мўмай даромад келтирган машҳур 5та трансфер ҳақида кўп ёзилди. Германия жамоаси биргина Жуд Беллингем трансферидан 3 йилда сал кам 100 миллион евро соф фойда кўрмоқда. Истеъдодни излаб топиш ва қўрқмасдан узоқ муддатли шартнома тузиш, вақти келганда, уни кўз-кўз қила олишнинг ёрқин намунаси бу! Суперлига клубларига қарашли академиялар ва футбол мактабларида шундай тизимли ишни амалга ошириш мумкин эмасми? Ҳомийлардан келажак тайёр маблағга кўз тикиш ва шунинг таъсирида шаклланадиган боқимандалик кайфияти футболимиз оёғига тушов бўлаётган энг катта муаммодир. Кичик мундиаллар йўлланмасини қўлга киритиш футболимиз обрўси, албатта. Лекин йўлланма ўз йўлига. Ҳозирги замоннинг энг долзарб вазифаси - истеъдодларни топиш ва тарбиялаш, уларни дунёнинг энг донгдор клубларига трансфер қилиш. Суперлига клубларида айни мана шу жиҳат оқсамоқда. Ташвишланарлиси, айрим иқтидорлар кўпчиликка номаълум сабабларга кўра, турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизга чақирилишмаяпти.
Қаранг, Суперлига биринчи давраси билан боғлиқ хулосалар ўз-ўзидан футболимиз муаммоларига боғланмоқда. Кўриниб турибдики, хулоса ва муаммоларни бир-биридан айро ёзиш ҳам, изоҳлаш ҳам иложсиз! Демак, яхлит механизм, бутун бошли тизимни ўзгартириш эҳтиёжи бор футболимизда!
Муҳаммад ВАЛИ
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789