Сречко Катанец: "Янги футболчиларни синаш учун ҳам 3 ўйинда ҳар хил таркибдан фойдаланамиз..."

Сречко Катанец: "Янги футболчиларни синаш учун ҳам 3 ўйинда ҳар хил таркибдан фойдаланамиз..."

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва термамиз етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов CAFA Nations Cup мусобақаси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида  қатнашишди.

Хусусан, бош жамоамизнинг 59 ёшли словениялик устози дастлаб САFA турнирида қатнашиш юзасидан ьумумий фикрлари билан ўртоқлашди: 

- Ушбу мусобақага одатдагидек тайёрмиз. Бир неча машғулотлар ўтказиб, футболчиларнинг тайёргарлигини билиб олдик. Баъзи футболчилар бизга ёрдам бера олишмайди, шу сабаб янги "ном"ларни чақирдик. Албатта бу — уларга имконият. Агар ўзларини кўрсатишса, кейинги йиғинларга ҳам чақирамиз.

Ҳозир бизда фақат бир ҳужумчи — Бобур Абдухолиқов бор. Эҳтимол, бошқача схемаларни синаб кўрармиз.  U-20 жамоасидан икки футболчи Абдуқодир Ҳусанов ва Аббос Файзуллаевни чақирганмиз. Албатта, миллий жамоа — бошқа даража. Аммо уларга ҳам имкон берамиз.

Рақиб шаклланган. Асосан бир хил таркиб билан ўйнайди. Уларда ҳам футболчилар танлови кенг эмас. Мураббийи Бранко Ивановични яхши танийман. 

Осиё Кубогига оптимал ҳолатда етиб боришимиз керак. Доим йиғинларда таркиб йиғишда мумммолар бўлиб турибди. Ноябр ойида Суперлига якунлангач, барча ўйинчилар билан етарлича тайёргарлик кўришга вақтимиз бўлади, деб ўйлайман. Ҳозирча гуруҳдаги асосий рақибимиз сифатида Уммонни айтган бўлардим.  

Шубҳасиз, турнир фаворити Эрон термасидир. Уларнинг таркибини кўрдим — жанговар. Футболчилари 5-6 йилдан бери бирга ўйнаб келмоқда. Лекин биз босимни ҳис қилмаяпмиз. Мақсадимиз — ўйинчиларни синаб олиш. Шунинг учун 3 ўйинда бир хил таркиб кутманг.

Пресс-конференцияда бошмураббийга ҳамроҳлик қилган "Ал-Наср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам ўз фикрларини қуйидаги тарзда билдириб ўтди. 

- Табийикки  Осиё кубоги  олдидан Уммон ва Эронга ўхшаган жамоалар билан ўйнаш фойдали. Чунки асосий мусобақада яхши натижаларни кўзлаган эканмиз, кучли рақиблар билан ўйнашимиз керак.  Уммонга келсак, анча шаклланган жамоа. Футболчилари бир-бири билан тушуниб ўйнайди. Сўнгги Осиё чемпионатида уларни қийналиб ютганмиз. Эртага яхши ўйин бўлади.Рақиблар бизга қарши 2-рақам остида ўйнайди? Ҳа, бунга тайёрмиз. Лекин биз ҳам тўлиқ тўп назоратига ҳаракат қилмаймиз. Чунки футбол ўзгариб бормоқда. Мураббий ҳам тезроқ ҳужумларга ўтиб, гол уришимизни хоҳлайди.

uz-umm.jpg***Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳининг 1-тури доирасида Ўмонга қарши ўйинда тўлиқ оқ рангли либосда ҳаракатланади. Дарвозабон эса қора рангли либосда ҳаракат қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусобақани 11 июн куни Уммонга қарши ўйин билан бошлайди. Жамоа 14 июнда Турманистон, 17 июнда Тожикистон билан тўқнаш келади. Беллашувлар «Бунёдкор» стадионида ўтказилади.