«Ньюкасл» 200 млн. ишламоқчи
«Ньюкасл» раҳбарияти Европанинг бошқа клубларидан қизиқиш билдирилаётган ҳужумчи Александр Исак ва ярим ҳимоячи Бруно Гимараэсни юқори баҳолайди.
Хабарингиз бор, Хитойдаги йиғин доирасида бош жамоамиз 13 октябр куни ўртоқлик учрашувида Виетнам устидан ғалабага (2:0) эришди.
Алишер Никимбаевнинг «Футболиум» каналида ёзилишича, Виетнамга қарши ўйин бош мураббий Сречко Катанец учун миллий жамоа бошқарувидаги 23 учрашувга айланган. Словениялик мутахассис бу борада 24та ўйинга эга Самвел Бабаянга яқинлашди. У йил якунига қадар статистикада икки мураббийни ортда қолдириб, тўртликка кириш имкониятига эга.
Ўзбекистон миллий жамоасида энг кўп ўйин ўтказган мураббийлар:
1. Миржалол Қосимов – 54та ўйин
2. Вадим Абрамов – 44та
3. Рауф Инилеев – 29та
4. Равшан Ҳайдаров – 25та
5. Самвел Бабаян – 24та
6. Сречко Катанец – 23та.
Миллий жамоа мураббийи сифатида эришилган ғалабалар сони бўйича ҳам Катанец Рауф Инилев ва Равшан Ҳайдаровни ортда қолдирди ва энди январгача бу кўрсаткич бўйича ҳам 3-ўринга кўтарилиб олиши мумкин.
Ўзбекистон миллий жамоасида энг кўп ғалабали ўйин ўтказган мураббийлар:
1. Миржалол Қосимов – 22та ғалаба
2. Вадим Абрамов – 20та
3. Самвел Бабаян – 16та
4. Сречко Катанец – 14та
5. Равшан Ҳайдаров – 13та
6. Рауф Инилеев – 13та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси январда Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этади. Вакилларимизни 16 октябр куни Хитойга қарши яна бир ўртоқлик баҳси кутиб турибди.
«Ньюкасл» раҳбарияти Европанинг бошқа клубларидан қизиқиш билдирилаётган ҳужумчи Александр Исак ва ярим ҳимоячи Бруно Гимараэсни юқори баҳолайди.
Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси, ҳозирда «Бенфика»да тўп сураётган Анхель Ди Мария фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.
Премьер-лига клублари Маурицио Саррини таклиф қилишга қизиқиш билдирмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789