Шунчаки, ақл бовар қилмас факт!

Шунчаки, ақл бовар қилмас факт!

Серхаражат «Челси» 2022 йилнинг баҳорида кубок турнирида «Лутон Таун»га қарши ўйнаганди.

25 август куни «аристократлар» яна ушбу рақиб билан тўқнаш келишди, энди АПЛ доирасида. Факт шуки, янги тўқнашувда 1,5 йил олдин бўлган ўйинда «аристократлар» қайдномасига киритилган футболчилардан фақат Росс Баркли иштирок этди. У ҳам «Челси» эмас, «Лутон» сафида! 

***
«Челси» яна олдинда!
Германиянингtransfermarkt портали ёзги бозорда футболчилар харидига энг кўп сарф­лаган клублар рейтингини шакллантирди. Эътиборли томони, «Челси» яна пешқадам. Тодд Боули жамоаси бу сафар трансферларга 464 миллион евро ажратиб, ҳаттоки, орқа-олдига қарамай, футболчи сотиб олаётган Саудия Арабистонининг ҳотамтой миллиардер клубларини ҳам ортда қолдирди. Умуман, Саудиянинг бирданига 3та вакили харажат бобида кучли 10таликка киргани алоҳида воқелик, албатта.

Ёзги трансферлар бозорида энг кўп харажатга борган клублар

1. «Челси» (Англия) - 464 млн. евро

2. «Ал-Ҳилол» (С.Арабистони) - 353 млн. евро

3. «ПСЖ» (Франция) - 350 млн. евро

4. «Тоттенхэм» (Англия) - 249 млн. евро

5. «Манчестер Сити» (Англия) - 241 млн. евро

6. «Арсенал» (Англия) - 235 млн. евро

7. «МЮ» (Англия) - 207 млн. евро

8. «Ал-Аҳли» (С.Арабистони) - 194 млн. евро

9. «Ливерпуль» (Англия) - 172 млн. евро

10. «Ал-Наср» (С.Арабистони) - 165 млн. евро

А.АҲМЕДОВ тайёрлади