Суперлига. 12-тур: «Сўғдиёна» юришига тўсиқ!

Суперлига. 12-тур: «Сўғдиёна» юришига тўсиқ!

Иван Бошкович бошқарувида охирги 4та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган «Сўғдиёна» ўз майдонида «Насаф» қаршилигини енга олмади.

«Навбаҳор» аксинча, «Олимпик» билан баҳсда ғалабали одимини давом эттирди - 2:1. «Турон» эса «Андижон»дан очко тортиб олишга яқин келдию, якунда яна мағлублик кўчасига кирди Рубин Хебай голи туфайли. Олдинги турда «Навбаҳор»дан қақшаткич зарба қабул қилган «Бунёдкор» Бекободда «Металлург» билан очколарни баҳам кўрган бўлса, «Нефтчи» Навоийда яна йўқотишга учради. ОКМКга келсак, Миржалол Қосимов жамоаси «Бухоро»нинг тезкор голига қарамай, якунда ишончли тарзда 3 очко ишлади - 3:1.

* ОКМК Суперлиганинг 4та ўйинидан буён мағлубият нималигини билмаяпти - 3та ғалаба ва 1та дуранг. 

* «Бухоро» охирги 3та ўйинда очко ололмади. Умумий ҳисоб - 1:6.

* «Қизилқум» 4та ўйинга чўзилган мағлубиятли сериясига нуқта қўйди, бироқ жамоа­да 9та турдан буён ғалаба йўқ.

* «Металлург» охирги 5та ўйин бадалига илк марта очко ишлади.

* «Бунёдкор»нинг ғалабасиз одими 6та ўйинга етди - 3тадан дуранг ва мағлубият.

* «Навбаҳор» сўнгги 2та турда 7та гол уриб, 2та қўйиб юборди.

* «Насаф» мағлубиятсиз сериясини 9та ўйинга чўзди.

 

ОКМК - БУХОРО - 3:1 (1:1)

26 май. Тошкент. «Жар» стадиони. 407 томошабин.

Ҳакамлар: Комил Расулов, Ҳусниддин Баҳодиров, Ойбек Калахўжаев, Тўрабек Суюнов.

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.

VAR ассистенти: Андрей Цапенко.

Голлар: Мартин Боаке (36), Анзур Исмоилов (68), Сияваш Ҳақназари (83) - Ҳумоюнмирзо Иминов (11).

ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов (4. Миржамол Қосимов, 87), 8. Абдулла Абдуллаев, 9. Рубен Санчес (14. Мир-жаҳон Мираҳмадов, 60), 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Иракли Рухадзе (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 69), 17. Санжар Турсунов (13. Элдор Беги-мов, 76), 27. Мартин Боаке (15. Ойбек Рустамов, 76), 29. Виталий Денисов, 88. Сияваш Ҳақназари.

«Бухоро»: 20. Сардор Қобулжонов, 5. Дилшод Жўраев, 9. Александр Касьян (22. Рўзимбой Аҳмедов, 74), 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 15. Обид Жўрабоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев (24. Сардор Иззатов, 86), 25. Аббос Отахонов, 70. Александр Станисавлевич (77. Файзулло Жуманқўзиев, 86), 80. Фаррух Иброҳимов, 91. Асилжон Бегимқулов (6. Бекзод Камолов, 86), 99. Жавоҳир Рўзиев (88. Всеволод Нихаев, 30).

Огоҳлантиришлар: Абдулла Абдуллаев (6) - Дилшод Жўраев (31), Сардор Қобулжонов (36), Асилжон Бегимқулов (48).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Сияваш Ҳақназари (ОКМК).

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Ўйинни яхши бошладик, ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Кейин ҳимоядаги хато ортидан рақиб мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда ҳам яхши вазиятлар яратдик, лекин улардан самара чиқаролмадик. Оддий айтганда, бугун ҳимоянинг қўпол хатолари ва ёмон реализация туфайли енгилдик. Футболчи вазиятлардан фойдаланолмаяптими, демак, у бунга қодир эмас. Барчаси ижрочи даражасига боғлиқ. Ёзда иложи борича кўпроқ футболчи олишни истардик, лекин регламент бунга йўл қўймайди. Ҳозир баъзи футболчилар билан музокара олиб боряпмиз. Агар ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўймаганимизда, камида 1 очко олардик. Футболда шундай - хато ортидан жазоланасиз ва мағлуб бўласиз. Агар хатоларни буткул йўқотсак, Суперлигада дуч келган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай оламиз. Режамиз оддий - ўйиндан ўйинга кучайиб бориш. Ортга назар ташласак, барча учрашувларда очко олишга муносиб эдик, масалан, «Пахтакор» билан баҳсда 90-дақиқада пенальтидан фойдаланолмадик.

Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - 3 очко олдик - энг муҳими шу. Ўйин бошида қўйиб юборилган гол катта муаммо туғдирди. «Бухоро» - жуда ноқулай рақиб. Ҳозир янги схемада ўйнаяпмиз - уч нафар марказий ҳимоячи. Албатта, хатолар бор. Ўйинлар орқали тажриба ошади ва хатоларни бартараф этилади. Энг кучли жамоалар ҳам айрим вазиятларда оддий хатоларга йўл қўяди. Табиийки, ҳар бир учрашув муҳим ва футболчилар аввало, мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишга интилишлари керак. Биз иккинчи рақам остида ўйнолмаймиз. Бундай услуб менга мос эмас. Ҳар доим йигитлардан чиройли ва ҳужумкор футбол талаб қиламан. Мағлубиятга учрасак ҳам, майдондан мағрур ҳолда чиқиб кетишимиз керак.

 

«ҚИЗИЛҚУМ» - «НЕФТЧИ» - 1:1 (1:1)

26 май. Навоий. «Ёшлар» СМ. 1254 томошабин.

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Шуҳрат Ражабов.

VAR ҳаками: Равшан Абдувоҳидов.

VAR ассистенти: Акмал Ғиёсов.

Голлар: Ислом Тошпўлатов (42) - Тома Табатадзе (18-пен.).

«Қизилқум»: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Авазхон Маматхўжаев (11. Жасур Холтўраев, 25), 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Самандар Шукруллаев, 10. Ислом Кенжабоев, 13. Николай Тарасов, 23. Шерали Жўраев (32. Бобомурод Бозоров, 75), 25. Азиз Усмонов, 30. Ислом Тошпўлатов, 79. Диёр Раҳматиллоев, 87. Алишер Саноев.

«Нефтчи»: 12. Владимир Назаров, 2. Зоир Жўрабоев, 8. Нурилло Тўхтасинов (24. Ғуломҳайдар Ғуломов, 46), 9. Улуғбек Ҳошимов (28. Фозил Мусаев, 71), 13. Лутфулла Тўраев (7. Умар Адҳамзода, 71), 19. Мирзоҳид Ғофуров (11. Иззатилла Абдуллаев, 71), 20. Анвар Ғофуров, 22. Тома Табатадзе (35. Мурод Бобожонов, 75), 23. Диёр Туропов, 26. Олексей Ларин, 70. Аббос Ғуломов.

Огоҳлантиришлар: Шерали Жўраев (55), Илҳом Ваҳобов (67) - Мирзоҳид Ғофуров (33), Мурод Бобожонов (83), Иззатилла Абдуллаев (90+2).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ислом Тошпўлатов («Қизилқум»).

Назоратчи: Темур Галеев.

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Бугун яна 2 очко йўқотдик, қаердадир маҳорат етишмади, бошқа вазиятларда ҳужумни якунлашда оқсадик. Таблодаги ҳисоб? Ўйиндан роҳатланмадик, ўзимиз истаган натижага эришолмадик. Келаси баҳсда ротация бўлиши аниқ. Қолган йигитларга ҳам ўйин амалиёти бериш керак, ҳар қандай ҳолатда ҳам, натижани биринчи ўринга қўямиз, барибир.

Тачмурод Агамуродов («Қизилқум» бош мураббийи): - Биз учун оғир ўйин. Боз устига, таркибда йўқотишлар бор эди. Пайқаган бўлсангиз, захирада ёшлар жамоаси вакиллари ўтиришди. Муҳими, йигитлар чемпионат етакчиларидан бирига муносиб қаршилик кўрсатишди. «Қизилқум»нинг ҳозирги ҳолатида бу дуранг ғалабага тенг. Ўйлайманки, бугунги 1 очко жамоага ишонч бағишлайди. Жамоани Суперлигада олиб қолиш учун бор имкониятни ишга соламиз. Биринчи даврадан сўнг таркибни янги футболчилар билан кучайтиришни режалаштиряпмиз. Турнир жадвалида хавфли ҳудуддан тезроқ чиқиб, юқорига ҳаракатланиш лозим.

 

«МЕТАЛЛУРГ» - «БУНЁДКОР» - 1:1 (1:1)

27 май. Бекобод. «Металлург» стадиони. 4509 томошабин.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Шоҳнур Йўлдошев, Шоҳруҳ Аъзамов, Достон Мирзараимов.

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев.

VAR ассистенти: Ришат Нугманов.

Голлар: Дамир Темиров (17-пен.) - Жасур Ҳакимов (24-пен.).

«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 7. Ҳусниддин Ғофуров, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10. Бектемир Абдуманнонов, 11. Дамир Темиров (23. Беҳруз Шодмонов, 85), 17. Владислав Касминин, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 91. Марко Обрадович (20. Далер Шарипов, 90+1), 97. Муҳаммадали Алиқулов.

«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носко, 4. Даврон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбар Исматуллаев, 8. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11. Игорь Иванович (14. Аҳмад Анваров, 90+2), 15. Жасур Ҳакимов (99. Умид Султонов, 90+2), 22. Усмонали Исмоналиев, 33. Дониёр Абдуманнопов (5. Жасур Ёқубов, 73), 34. Суҳроб Иззатов. 

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Ғофуров (44), Керим Палич (57) - Шоҳруҳ Абдураҳмонов (45+2), Алексей Носко (53), Жасур Ёқубов (81).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Суҳроб Султонов («Бунёдкор»). 

Назоратчи: Темур Абдуллаев.

Комиссар: Бекзод Арипов.

Мурод Отажонов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Мана, неча ўйиндирки, ғалаба қозонолмаяпмиз. Бугун ҳам бироз омад етишмади. Йигитлар охиригача курашишди. Дуранг учун ҳам шукр, чунки ўйин мураккаб тус олди. «Навбаҳор» билан ўйиндан кейин руҳий томондан қийин эди. Боз устига, бир неча ғалабасиз ўйин ортидан йигитларда ишонч ҳам пасайган. Муҳими, шундай паллада барча футболчилар бирлашиб, яхши ўйин кўрсатишди, менимча. Пенальти? Ҳакам бор, уларни назорат қиладиган қўмита ҳам ишлаяпти. Пенальти масаласини унга қўйиб берамиз, биз эса ўз ўйинимиз ҳақида бош қотиришимиз керак. Хатолар кўп, футболчиларга кўрсатма бериш имкони бор. Ҳакамларга эса ҳеч ким хатоларни тўғрилашни айтиб туролмайди.

Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи): - Ўйинни режа қилинган тарзда бошладик, аммо, яна хатолар панд берди. Футболчиларга жарима майдони ичида эҳтиётроқ ҳаракатланиш кераклигини уқтиргандик. Афсуски, кераксиз ҳолатда яна хато... Дарвозага орти билан турган футболчига нисбатан бундай ўйнамаслик керак. Умуман олганда, бугунги дуранг биз учун яхши натижа. Бир очко ҳам очко. Жароҳатланганлар ва дисквалификацияга учраганлар ўрнини эгаллашган йигитлар ёмон таассурот қолдиришмади. ЖЧда иштирок этаётган жамоамиз футболчиларини кузатяпман. Албатта, улар учун хурсандман. Кеча Неъматжонов билан гаплашиб, уни ажойиб ғалаба билан табрикладим.

 

«АНДИЖОН» - «ТУРОН» - 2:1 (0:1)

27 май. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 961 томошабин.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Исроил Имомназаров.

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.

VAR ассистенти: Максим Нехочин.

Голлар: Илҳом Алижонов (77), Рубин Хебай (81) - Хуршид Мухторов (12-пен.).

«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 4. Дилшод Комилов, 8. Фарҳод Бекмуродов (10. Илҳом Абдуғаниев, 46), 9. Леван Арвеладзе, 13. Сардор Азимов (88. Нодари Кавтарадзе, 63), 14. Абдураҳмон Комилов (5. Абдулвоҳид Ғуло-мов, 46), 17. Фарҳод Соҳибжонов (19. Суҳроб Бердиев, 75), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Ислом Маматказин, 66. Илҳом Алижонов (21. Ильдар Маматказин, 90+3), 99. Рубин Хебай.

«Турон»: 35. Раҳим Давронов, 4. Аслиддин Тоштемиров (55. Хушнуд Авилов, 77), 10. Ҳумо-юн Муртозаев (11. Шоҳназар Норбеков, 46), 14. Хуршид Мухторов, 15. Никола Кумбурович, 17. Қувондиқ Рўзиев (7. Азим Аҳмедов, 90), 18. Абдуғани Камолов, 21. Аъзам Алиев (9. Азиз Ибрагимов, 90), 44. Анри Чичинадзе, 45. Асадбек Саидхонов (19. Сардор Абдураимов, 84), 77. Билолхон Тошмирзаев.

Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Комилов (21), Муҳаммадкарим Тоиров (76), Нодари Кавтарадзе (83) - Анри Чичинадзе (22), Раҳим Давронов (61), Достон Тўхтабоев (82, зах.), Сардор Абдураимов (88).

Четлатиш: Билолхон Тошмирзаев (34, Т.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Илҳом Алижонов («Андижон»).

Назоратчи: Игорь Нехочин.

Комиссар: Владимир Назаров.

Денис Бушуев («Турон» бош мураббийи): - Фикрларим салбий. Жамоам қизил карточкага қадар яхши ўйин кўрсатди. Ўша вазиятни яхши кўролмадим, шунинг учун нимадир дея олмайман. Четлатишдан кейин қийналдик, камчилик бўлиб ўйнаш осон эмас. Ҳа, маълум вақт дарвозамиз дахлсизлигини ушлаб турдик, кейин йигитларда куч қолмади. Рақиб катта босим остида ўзи учун керакли голларни урди. Барча ўйинларда етарлича имконият юзага келмоқда, аммо... Бугун ҳам қизил карточкагача ишлар яхши бўлди, ҳисобда олдинда бораётгандик ва фарқни оширишимиз ҳам мумкин эди. Агар жамоам бирор баҳсда охиригача ўйнамай, ташлаб юбораётган бўлса, натижани гапириш мумкин. Амалда эса жамоа охиригача курашмоқда, ўйнамоқда. Фақат қандайдир деталлар ўйин тақдирини ҳал қиляпти. Умуман, жамоа келажагига умид билан қараяпман. Таркибимизда ёшлар кўп, улар профессионал футболга энди қадам ташлашмоқда. Ҳа, Александр Хомяков билан танишмиз. Лицензия учун бирга ўқиганмиз. Тўғри, анчадан буён кўришмагандик. Уни ғалаба билан табриклайман.

Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Шак-шубҳасиз, хурсандман. Шундай оғир ўйинда ғалабага эришдик ахир. Яна бир бор характер кўрсатганимиз қувонтирди. Пенальтидан тезкор гол қўйиб юборгач, шошилдик, ҳужумга катта эътибор қаратдик. Баъзида бироз сабр ёки маҳорат етишмади. Ғалабани йигитларнинг бор куч билан ўйнашганига боғласак бўлар. Уларга мухлислар учун ўйнашимиз кераклиги, ўйиндан фақат энг яхши ҳиссиётлар қолишини айтгандим. Ҳар бир ўйин оғир кечмоқда, айниқса, ҳужум ташкил қилишда етарлича муаммоларга дуч келяпмиз. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач, икки қанотни кўпроқ ишлатишдан тўхтамадик. Фақат тўпни ушлаб туриш, совуққонлик, техник маҳорат етишмаяпти. Ишлашда давом этишимиз керак. Клубнинг молиявий ҳолати бўйича савол менга эмас. Рубиннинг кетиши ҳақидаги хабарларга келсак, бу ҳақда гапириш қийин, у ҳозирча бизнинг жамоада ва гол уришда давом этяпти. Жамоа белгиланган йўналиш бўйича ишламоқда.

 

«СЎҒДИЁНА» - «НАСАФ» - 1:2 (1:2)

28 май. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 5505 томошабин.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Илья Ильин.

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин.

VAR ассистенти: Ҳусан Худойбердиев.

Голлар: Марко Колакович (4) - Ойбек Бозоров (9), Акмал Мозговой (37).

«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 6. Алишер Салимов, 9. Зенан Займович (7. Сердер Сердеров, 46), 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов, 15. Тарик Исич, 18. Миржалол Абдумуталов (8. Искандар Шайқулов, 46), 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев (17. Муҳаммад Йўлдошев, 70), 32. Нодир Сойибов (14. Бобур Йўлдошев, 85), 93. Марко Колакович.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой,  9. Жавоҳир Сиддиқов (18. Баҳром Абдураҳимов, 70), 15. Жўрабек Маннонов (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 24), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (17. Суҳроб Нуруллоев, 90+3), 92. Умарбек Эшмуродов, 99. Азиз Амонов (22. Шоҳмалик Комилов, 90+3).

Огоҳлантиришлар: Нодир Сойибов (66) - Шуҳрат Муҳаммадиев (45+1), Алибек Давронов (71), Жавоҳир Сиддиқов (56), Акмал Мозговой (81).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ойбек Бозоров («Насаф»).

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.

Шуҳрат Тошпўлатов («Насаф» мураббийи): - Ўйин биз кутганчалик бошланмади. «Сўғдиёна» кетма-кет ғалабалардан сўнг яхши кайфиятда эканлигини билардик. Жуда мураккаб учрашув, жиззахликлар кучли қаршилик кўрсатишди. Яхшики, тезкор гол йигитлар руҳиятига жиддий таъсир қилмади. Совуқонликни сақлаган ҳолда, керакли натижага эришдик. Ўзи бугун натижани биринчи ўйинга қўйгандик.

Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин, рақиб кучли эди. Икки томонда ҳам етарлича вазиятлар бўлди. Албатта, натижа ранжитди, қайси рақибга қарши ўйнамайлик, ғалабани кўзлаймиз. «Насаф» яхши ва сифатли футболчиларга эга. Аммо чиройли ўйин доим ҳам натижа келтирмайди. Ҳозир биз учун ҳам натижа муҳим. Жамоам ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда, тўғри йўлдамиз. Ривожланиш бор, аммо бугун энг муҳими - натижа бўлмади.

 

«НАВБАҲОР» - «ОЛИМПИК» - 2:1 (1:0)

28 май. Наманган. «Марказий» стадиони. 15816 томошабин.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Лочин Долимов.

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.

VAR ассистенти: Александр Сидоров.

Голлар: Жамшид Искандеров (43), Остон Ўрунов (50) - Руслан Жиянов (90).

«Навбаҳор»:  1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов (77. Асадбек Собиржонов, 87), 10. Жам-шид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброр Исмоилов (8. Жасур Яхшибоев, 74), 21. Темурхўжа Абдухолиқов (11. Шоҳруз Норхонов, 81), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 27. Шаҳбоз Жўрабоев.

«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саид-азамат Мирсаидов, 4. Одил Абдумажидов, 6. Беҳ-зод Шамсиев, 7. Руслан Жиянов (77. Рустам Азимов, 90+1), 10. Фаррух Мухторов (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 76), 11. Отабек Жўрақўзиев (9. Муҳаммадали Ғиёсов, 79), 23. Абдурауф Бўриев, 30. Жасур Жалолиддинов, 37. Алишер Одилов (17. Темур Мамасиддиқов, 76), 44. Асадбек Раҳимжонов.

Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (57), Шаҳбоз Жўрабеков (75) - Азамат Мирсаидов (41), Отабек Жўрақўзиев (46), Абдурауф Бўриев (57), Жасур Жалолиддинов (90+5).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Остон Ўрунов («Навбаҳор»).

Назоратчи: Зокир Қодиров.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Ҳар икки жамоа яхши ҳаракатланди ва мухлислар завқ олишди. Шогирдларим ёмон тўп суришмади, ҳар бир вазият учун охиригача курашишди. «Навбаҳор» айни кунларда яхши спорт формасида ва ўтган йили ўхшамай қолган чемпионлик учун ҳаракат қиляпти. Наманганлик мухлислар эса керак бўлса, рақиб жамоани ҳам олқишлашади, фақат яхши ўйнаса, бас. Кубок турнирида ҳали гуруҳдан чиқмадик. «Андижон» билан жиддий рақобат бор. Бугун ўйнаган жамоа билан 3 кундан кейин яна тўқнаш келиш осон эмас. Бироқ бунинг яхши томони ҳам бордир.

Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Жуда зўр ўйин, ҳамма роҳатланди. Бугун ҳаммаси ўхшади. Фойдаланиш масаласига яна тўхталмоқчиман. Иккинчи бўлимда ҳисобдаги фарқни янада оширишимиз мумкин эди. Умуман, адолатли натижа қайд этилди, ғалабага муносиб эдик. Ҳужумкор ўйинни икки жиҳат билан изоҳламоқчиман. Биринчиси - оптимал таркибда ўйнай бошладик. Иккинчиси - янги футболчилар жамоага кўникиб олишди. Бунга ҳам 8-9та ўйин талаб этилади. Ҳозирда «Навбаҳор»нинг маълум услуби бор. Очиғи, олдинги ва ушбу мавсумда бир қатор жамоалар вақтни очиқчасига чўзгани гувоҳига айландик. Лекин бунақаси «Навбаҳор»га тўғри келмайди. Тўғри, футболчимизга ёрдам кўрсатилиши мумкин эди, аммо унга ўйнаш кераклигини айтдим. Бундай ҳаракат мухлисларга қониқиш ҳиссини бермайди.

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - РУБЕН ХЕБАЙ («Андижон»)

    Биринчидан, албаниялик легионер Суперлиганинг қаторасига 5-ўйинида гол урди (7та). Иккинчидан, Рубин Хебай бу сафар қалтис вазиятда, 81-дақиқада «Турон» дарвозасини нишонга олиб, рақиб шаштини пасайтирди ва асосийси, «Андижон»га ғалаба тақдим этди.

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Футболчи вазиятлардан фойдаланолмаяптими, демак, у бунга қодир эмас. Барчаси ижрочи даражасига боғлиқ. Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи)

- Биз иккинчи рақам остида ўйнолмаймиз. Бундай услуб менга мос эмас. Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи).

- «Қизилқум»нинг ҳозирги ҳолатида бу дуранг ғалабага тенг. Тачмурод Агамуродов («Қизилқум» бош мураббийи)

- Агар жамоам бирор баҳсда охиригача ўйнамай, ташлаб юбораётган бўлса, натижани гапириш мумкин. Амалда эса жамоа охиригача курашмоқда, ўйнамоқда. Денис Бушуев («Турон» бош мураббийи).

- Очиғи, олдинги ва ушбу мавсумда бир қатор жамоалар вақтни очиқчасига чўзгани гувоҳига айландик. Лекин бунақаси «Навбаҳор»га тўғри келмайди. Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи).

29 май

20:00 «ПАХТАКОР» - «СУРХОН»

 

ТУРНИР ЖАДВАЛИ 

(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)

1 НАВБАҲОР               11          8             1             2            22-6           25

2 НЕФТЧИ                          11          5             6             0            18-9           21

3 ПАХТАКОР                 9             7             0             2            17-10        21

4 НАСАФ                              10          6             3             1            15-8           21

5 ОКМК                                    11          6             2             3            21-14        20

6 БУНЁДКОР                11          4             4             3            13-12        16

7 АНДИЖОН                11          5             0             6            13-12        15

8 СУРХОН                             10          4             3             3            11-10        15

9 ОЛИМПИК                   11          4             3             4            10-12        15

10 СЎҒДИЁНА              11          4             2             5            13-15        14

11 МЕТАЛЛУРГ       11          2             2             7            8-21           8

12 БУХОРО                          11          2             1             8            6-16           7

13 ҚИЗИЛҚУМ        11          1             3             7            4-17           6

14 ТУРОН                                11            0           4           7             6-15             4

 

ТЎПУРАРлар:

Драган Черан («Пахтакор») - 8та (4та пен.)

Рубин Хебай («Андижон») - 7та (1та пен.)

Зенан Займович («Сўғдиёна») - 6та

Остон Ўрунов («Навбаҳор») - 5та...

 

13-тур

23 июнь (жума)

«БУХОРО» - «АНДИЖОН»

«СУРХОН» - «СЎҒДИЁНА»

24 июнь (шанба)

«ТУРОН» - «ҚИЗИЛҚУМ»

«НАСАФ» - ОКМК

25 июнь (якшанба)

«БУНЁДКОР» - «ПАХТАКОР»

«НЕФТЧИ» - «НАВБАҲОР»

26 июнь (душанба)

«ОЛИМПИК» - «МЕТАЛЛУРГ»

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.